Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
40
Гумончини оқлаш мумкин, 
Ёлғончини оқлаш мумкин, 
Хиёнатни оқлаб бўлмас. 
Суллаликни оқлаш мумкин, 
Туллакликни оқлаш мумкин, 
Хиёнатни оқлаб бўлмас. 
Йиғлоқликни оқлаш мумкин, 
Қўрқоқликни оқлаш мумкин, 
Хиёнатни оқлаб бўлмас... 
– Йўқ, буниси бизга тўғри келмас экан, – дея Ҳожихонажинага тундланди Мешполвон. – 
Гапингга кирсам, кейин ёмон изза бўларканман. Лекин, бетингга тўғрисини айтиб қўяй, бизни 
ейман, деб яхши иш қилмаяпсан. Жиғилдон қурғурнинг гапига кираверма. 
Аслида Мешполвоннинг энаси ана шу кейинги жумлани унинг ўзига нисбатан кўп марта 
ишлатган эди. 
Ҳожихонажина тишини ваҳимали ғижирлатиб, кўзларини олайтирганича сўради: 
– Шу гап гапми? 
– Шу гап гап, – деди Мешполвон. 
– Кейин аттанг қилмайсанми? 
– Йўқ. 
– Сени ҳозироқ еяверайми? 
– Ўзинг биласан. 
Ҳожихонажинанинг жуссаси пуфакдек тез катталаша борди. Бўйи мирзатеракдек, ҳар бир 
тиши куракдек, кўзи араванинг ғилдирагидек, товуши баҳорнинг момагулдирагидек бўлиб, 
Мешполвоннинг тепасида аждардай айлана бошлади. Охири ўранусха оғзини катта очиб
«ейма-а-а-н», дея пастга шўнғиди. Мешполвон кўзларини чирт юмиб олиб, дир-дир титраганича 
жим тураверди. Бошининг устида алланарса шувиллаб айланаётган паллада ҳам миқ этмади. 
Бирдан ҳаммаёқ жимжит бўлиб қолди. 
«Аллақачон ошқозонга бориб тушдим шекилли, – деб ўйлади Мешполвон. – Хайриятки, 
чайнаб ўтирмади». 
Унинг қулоғи остида қиқир-қиқир товуш эшитилди. Юраги дов бериб-бермай секин кўзини 
очса, ўша пилтасоч бола қаршисида яна мулойим жилмайиб турибди. 
– Сени кўпдан бери кузатиб юрувдим, – деди у Мешполвонга. – Овқатга ўчлигингга 
қарамай, Мингподадаги гадойдан борингни аямадинг, очиққўллик қилдинг. Билдимки, раҳмдил 
экансан. Мутал-майнавоз қанчалар жиғингга тегмасин, қанчалар хўрлигинг келган бўлса ҳам, 
асосий мақсадингдан чалғимай, йўлда давом этдинг. Чидамли бола экансан. Мана, бугун 
дўстларингни сотмадинг, ўртоқликни ҳеч нарсага алмаштирмадинг. Ориятинг, виждонинг бор 
экан. Сендан жуда хурсанд бўлдим, Мешполвон. Бобомнинг айтишига қараганда, ер юзи 
шафқатлилар, сабр-бардошлилар, инсофлилар учун яратилган экан. Бундайлар камайиб кетса, 
мана шу олам ҳам, унинг ҳамма мавжудот-у мўъжизалари ҳам охири куйиб кул бўларкан. 
– Ҳазиллашиб, «бўпти» деворганимда нима қилардинг? – деб сўради Мешполвон. – 
Ажиналар ҳазилни тушунишадими ўзи? 
– Ҳамма нарсаниям ўрни бор. Иккидан бирини танлаш керак бўлиб қолганда орага ҳазил 
сиғмайди. Агар йўлдошларингдан тонганингда, сени кечаси билан қўрқитиб қийнаб чиқардим. 
Бир умр шу ерда қолиб кетардинг. Энг ёмони – ўлгунингча шармандаликда яшардинг, жуда 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling