Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
39
Тап тортмайман бўридан, 
Ўргимчакнинг тўридан. 
Қоронғида қўрқаман 
Ажина-ю мўридан. 
Сесканмайман чақмоқдан, 
Йўлда турган аҳмоқдан. 
Тангри ўзи сақласин 
Ажинафеъл ўртоқдан. 
Ҳожихонажина унинг гапини эшитиб: «Ўйлаб кўр. Ўртоғим бўлсанг, сени бу жардан 
қутқаришим мумкин», деди. 
– Мени холосми? Буларни-чи? – деб савол берди Мешполвон, шерикларини кўрсатиб. 
– Ҳамма гап шунда-да. Ё уларни дейсан, ё мени. 
– Э, йўқ... 
– Шошилма. Олдин яхшилаб ўйлаб кўр. Мени десанг, бирга бориб, Сепкилшоҳ билан жанг 
қиламиз... 
– Нимага кетаётганимни сен қаёқдан биласан? 
– Мен ҳамма нарсани биламан... Хуллас, менга қўшилсанг, зиён қилмайсан, қўлимдан кўп 
иш келади. Буларни десанг, шу жарда бирга ўлиб кетаверасан. Барингни ўзим ейман. 
Мешполвон иккиланиб қолди. 
«Нима бўлгандаям, ота-онамни, кишандаги одамларни қутқаришим керак, – деб кўнглидан 
ўтказди у. – Ошначилик деб жарда ҳаром ўлсам, кимга фойда-ю, кимга зиён? Умуман, булар 
ким бўпти менга? Инсоф қилиб айтганда, тирик қолсам, учаласигаям яхши-ку – Сепкилшоҳни 
енгиб қайтаётганимда ҳаммасининг суягини тўплаб, иззат-икром билан кўмдираман, устига 
сағана қурдираман. Меҳр-оқибат шунчалик бўлар-да...» 
Кейин бирдан ўзининг фикрига ўзи қарши чиқди: 
«Нималар деяпман, ё тавба! Мабодо, булар бирон сабаб билан тирик қолишса-чи? Унда, 
кўзларига қандай қарайман? Ҳатто ўлиб кетишгандаям, бир куни тўғри гап юзага чиқса, юртда 
қандай бош кўтариб юраман? Ҳали шу аҳволда одамларни қутқаришга кетяпманми? Агар 
қўрқоқлигимни онам билиб қолса, мени яхши кўрмай қўяди, хиёнаткорсан, дейди. Дадам-ку 
итдек калтаклайди. Бизни бунақа иснодга қўйиб қутқаргандан кўра, ўлдириб қўяқолсанг 
бўлмасмиди, деб бутунлай оқ қилади...» 
Маҳаллаларида бир бахши бола бўларди. Сепкилшоҳнинг аскарлари келиб, уни деворга 
бостириб кетмасларидан сал илгари, Мешполвон ундан шундай қўшиқни эшитган эди: 
Анқовликни оқлаш мумкин, 
Ялқовликни оқлаш мумкин, 
Хиёнатни оқлаб бўлмас. 
Юлишқоқни оқлаш мумкин, 
Қунушқоқни оқлаш мумкин, 
Хиёнатни оқлаб бўлмас. 
Кеккайганни оқлаш мумкин, 
Энкайганни оқлаш мумкин, 
Хиёнатни оқлаб бўлмас. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling