Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
37 хўрлашаётганга ўхшайди. Мен уларни қутқариш ўрнига, очдан ўлишимни пойлаб ётибман. Шундай дея Чумаквойга ўқрайиб боққан эди, у бошини қуйи солиб, «ҳай, майли, мен рози, туямни еявер», деб шивирлади. – Нега емас эканман, ейман! – туйқус жонланиб, ўрнидан турди Мешполвон. – Сен-чи? Ўзингникидан ўтмайдими? – Ўтмайди, жўро, – дея яна маъюс шивирлади Чумаквой. – Унда балони егин! Сен емасанг, мана биз еймиз. Тўғрими, оғайнилар? – Мен ҳам емайман, – деди Ошиқбола. – Менгаям кетмайди, – деди Райҳон қизиқ. Кутилмаганда Мешполвоннинг шашти пасайиб, белбоғидан суғурган даскалласини жаҳл билан четга отди, шерикларига араз-дураз аралаш тикилиб, теграларида бир карра айланиб чиқди. – Унақа бўлса, мени енглар, – деди у кесатиб. – Ўнг қўлим Чумаквойга, чапи Гўрўғли бобонинг чеварасига. – Сўнг Райҳон қизиққа қадалиб кўз тикди. – Юмшоққина биқинимни ўзлари ғажисинлар. Райҳон қизиқ унга бир қараб қўйиб, индамай ўрнидан турди, ерда ётган даскаллани олиб, ўтлаб юрган қўчқорга яқинлашди. Бориб, аста шохидан ушлади. Одатда бетиним ирғишлаб чолнинг ғашига тегадиган қўчқор бу сафар ювош одимлаб, эгаси етаклаган томонга юрди. Чол унинг бўйнини эски чуқурчага тўғрилаб ётқизаётганда ҳам типирчиламай тураверди. Райҳон қизиқ қадрдон қўчқорининг дўнгалак пешанасини силаганича унга бирпас термилиб қолди. Жониворнинг кўзлари ҳам хиёл ёшлангандек эди. Мешполвоннинг эти жимирлаб кетди. Чол қўчқорни силашдан тўхтаб, шохидан маҳкам ушлаганича даскаллани зарбага шайлаётган дамда, у қаттиқ сесканиб, «Тўхтанг!» деб қичқирди. Чол бу қичқириқни эшитган бўлса ҳам, парво қилиб ўтирмай, кўзини чирт юмганича «Их!» дея зарб билан даскаллани урди. Аммо, даскалла қандайдир нарсага тарақлаб тегди-ю, қўлидан учиб кетди. Кўзини очиб қараса, Мешполвон тилинган билагини оғзида «кух-кух»лаб турибди, унинг афсонавий қозонқопқоғи эса ерда пачоқланиб ётибди. Райҳон қизиқ шошиб келиб, унинг билагига лаб босди, ярасидан жароҳат заҳрини сўриб ташлай бошлади. Сўнг: «Мешполвон! Сен барибир яхшисан! Жуда яхши боласан, Мешполвон!» – дея унинг бўйнидан қучиб, юзидан «чўлп-чўлп» ўпишга тушди. Худди шу лаҳзада кимдир Мешполвоннинг болдирини қашлаётгандек туюлди. У ҳайрон бўлиб ортга ўгирилди. Эти қалт-қалт титраётган қўчқор эркаланганича унга суйканаётган экан. Бу унга чолнинг ташаккуридан ҳам кўпроқ ҳузур бағишлади. Шу воқеадан кейин Мешполвоннинг кайфияти очилиб, ўз-ўзидан руҳи кўтарилиб кетди. Очлиги эсидан чиққандек бўлиб, танасига янги қувват қуйилди. Энди шериклари билан ҳам гапи қовуша бошлади, аввалгидек қувноқ ва хотиржам қиёфага кирди. * * * Оқшом қўнаётганда ногаҳон Чика билан Пука пайдо бўлди. Улар бўғиб ўлдирилган семиз каламушни думидан тортиб судраб келишарди. Ҳаял ўтмай каламушнинг таш-ичи тозаланиб, Чумаквой чақмоқтош ёрдамида ёққан ўтда кабобга айлантирилди. Таом ўртага қўйилгач, бениҳоят оч бўлишларига қарамай, луқмага қўл узатишга ҳеч кимнинг кўнгли чопмади. – Қани, бошланг энди, отахон, – дея Райҳон қизиққа илтифот кўрсатди Ошиқбола. – Майли, мен минг марта розиман, – деди Райҳон қизиқ. – Кичиклардан бўла қолсин. Чумаквой одоб билан қўлини кўкракка босди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling