Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
33
охирги учта нон туйқус йўқолганини Мешполвондан кўришди. 
* * * 
Тўрт ўчкорнинг дилидаги мақсад бир-бирига яқиндан-яқин, уларни мақсадга элтувчи йўллар 
эса узундан-узоқ эди. 
Туғилганидан буён бир жойда муқим яшаган киши ўз масканини ер юзининг энг кўримли, 
энг тортимли, энг қиёссиз, ҳатто энг катта бўлаги деб тасаввур қилаверади. Яйдоқ адир этагига 
макон қурган чўпонларнинг хаёлида кўрк-у қудратда тенгсиз Жазоир мамлакати ҳам яйловнинг 
бир четига бемалол сиғадиган мўжаз шаҳарча шаклида намоён бўлади, юнонлар элатини эса 
фақат сайр-у томоша, савдо-сотиқ қилиб қайтишгагина ярайдиган йирик бозор деб билишади. 
Буларнинг ҳаммаси хомхаёллигини, ўзи кун кечириб келган қурама, вилоят ёки юрт поёнсиз 
денгизнинг биттагина ўзанчаси, нари борса, бирон-бир кўрфазидек гап эканлигини киши 
сафарга чиққанда англай бошлар экан. 
Улар неча-неча қишлоғ-у шаҳарлардан ўтишди, қанчадан-қанча овул-у қалъаларга дуч 
келишди, турли урф-одатдаги кишилар билан мулоқотда бўлишди, лекин ҳеч қайси жойда 
сабаб-заруратсиз у ёки бу тарафга бориб яшашни, ўша ёқдаги қабристонга кўмилишни орзу 
қилган инсонни кўришмади. Ҳар ким ўз ўзанини, ўз кўрфазини энг муҳим, энг муқаддас деб 
тушунаркан. Балки бутун бошли денгизнинг барҳаёт-у барқарорлиги ҳам шундадир. 
Жаҳд-у жадаллик билан куйиб-ёниб йўл босишгани сайин Мешполвон бир нарсага қайта-
қайта шукрона айтарди: яхшиямки хачирда мия йўқ, агар мияси ишлаб йўлкирага ҳақ сўраб 
қолса, сурункасига беш-олти йил мардикорчилик қилиб, қарз узиши лозим бўлармиди? Ахир 
қишлоқда бировнинг даладаги буғдойини шунчаки уйига ташиб берсанг ҳам, ҳар қопидан бир 
ғалвир хачирҳақи оласан. Мешполвон эса кам деганда тўрт қоп буғдойчалик тош босади. 
Шунча юк! Шунча йўл! Унинг бўйнига тушиши мумкин бўлган қарзни энди ўзингиз ҳисоблаб 
чиқараверинг. 
Хайриятки, хачир зотида ақл-фаросат йўқ. Бунга минг марта шукур қилиш керак. 
Улар шу тариқа қўним-тинимни билмай боришаётиб, бир куни йўлда қора матога бурканган, 
ияги бурнига сурканган, бети калишдек буришган, пешанаси тиришган, оғзининг икки четида 
тўнғизтиш, сополнусха кўзида аллақандай ташвиш, ўнг қўлида қийшиқ ҳасса ушлаган, чапида 
белини муштлаган кампирни учратишди. Тўртталаси тенгдан салом берган эди, у: «Ҳе, ўша 
саломларинг қурсин, ҳаммангни ажина урсин. Бекор санғиб юргунча, золим Сепкилшоҳ билан 
олишсанглар бўлмайдими», деб қарғана кетди. 
– Ўша пошшо менгаям ёқмайди, холагинам, – деди Мешполвон қўрсайиб. – Мана, 
аскарларимни олиб, уни тинчитгани кетяпман. 
Бу гапдан кейин кампирнинг бирдан чеҳраси очилди. Энди тиржайганича уларни алқашга 
тушди: 
– Вой, бўйингга қоқиндиқлар! Вой, сенлардан ўргилиб кетай! Сепкилшоҳни қўлга 
туширсанглар, дорга осилган ўғилларимниям ўчини олинглар. Бўлмаса, иккала қўлим тепада 
кетади. 
– Ҳай, майли, шунақа қиламиз, – деб ўзича ваъда бериб юборди Чумаквой. – Шу йўл тўғри 
пошшонинг қасрига борсамикан, ишқилиб? 
– Бу томондан юрсанглар ҳам бўлади, – деди кампир. – Аммо-лекин, сал узоқроқ-да. Агар 
Иблисжардаги сўқмадан
13
кесиб ўтсанглар, роса бир ҳафта олдин етардинглар. 
Очлик азоби жонини кемириб турган Мешполвонга бу гап малҳамдек ёқиб, кампирдан 
сўради: 
13
Сўқма – айлана йўлни кесиб чиқувчи ёлғизоёқ йўлак. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling