Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
30
* * * 
Эртаси куни улар Қаҳратония юртининг чегарасидан ўтишди. Отнинг туёғини ютадиган 
шўрхок тупроқда имиллаб, ҳар шамол увлаганда қулоқлари қимирлаб, чанг қоплаган киприк 
тагидан йўлга мўралашиб, сийрак ўсган чакалакзорни оралашиб олға юришаверди. 
Шамол тиниб, эндигина енгил нафас олишаётганда бошқа офатга дуч келишди: аввалига 
онда-сонда ғашга тегаётган чивинлар дақиқа сайин кўпайиб борди, охири уларни чимматдек 
ўраб, шафқатсиз талай кетди. Бу бедаво ҳашаротлар хонадонлардаги минғирлоқ 
искабтопарлардан бироз кичиклиги, ўлимдан қайтмаслиги билан ажралиб турарди. Энг ёмони – 
киши нафас олганда тўрт-бештаси шувиллаб оғизга кириб танглайга ёпишар, Ошиқбола ва 
Чумаквойнинг бундан кўнгли беҳузур бўлиб тинимсиз тупуришар, Райҳон қизиқ тупуришдан 
ташқари ҳар сафар теша тегмаган сўкишларни ишлатарди. 
Биргина Мешполвоннинг парвойи фалак эди. У кеккайганича оғзини одатдагидан каттароқ 
очиб борар, чуқур-чуқур нафас олар, ўзини ажалга ураётган «оққанот»ларни имкон қадар 
кўпроқ ютишга ҳаракат қиларди. Аммо, чивинлар битмас-туганмас бўлса-да, ҳаддан зиёд 
чинқарчалиги учун қорнига урпоқчалик юқмасди. Худойим, ҳеч бўлмаганда, чувалчангни 
учадиган қилмабди-да, деб ичида афсусланаётганида, узоқдан хириллоқ ўкириклар эшитилди. 
Улар овоз келган томонга юришиб, кичкина ялангликда қонга беланиб урушаётган иккита 
тўнғизнинг жанги устидан чиқиб қолишди. Олишувни чангаллар ортидан бирпас томоша 
қилишгач, Мешполвон: «Қани бўлинглар, бекор тургунча сих тайёрлайлик», деб буйруқ берди. 
Райҳон қизиқ таажжубланиб елка қисди: 
– Сихни нима қиламиз? Ачамизга тўй бўляптими? 
– Тўнғизкабоб еймиз, – деди Мешполвон. 
Буни эшитиб Ошиқболанинг бурни бужмайди: 
– Аввал кўрайлик-чи, ҳали биронтаси ўладими, йўқми. 
– Ана бу гап тўғри, – деб қувватлади Чумаквой. 
Мешполвон ўжарланиб туриб олди: 
– Мен айтдимми – гап тамом. Кўрмаяпсизларми, тўнғизларнинг иккаласиям урғочи. 
Беданавоз қўшнимиз «иккита урғочи бир-бирига қасдлашса, биттаси ўлмасдан қолмайди», 
дерди. 
Райҳон қизиқ: «Бунақа олишувнинг чатоқ жойи шуки, ўлган ҳақмиди, ноҳақмиди – 
билолмайсан», деган эди, Мешполвон: «Қозиликка савод керак, мен енгилганини еявераман», 
деб кекирдагини ғўлқиллатди. 
Улар жанг бўлаётган томонга қараб-қараб, кабоб базмига аҳиллик билан ҳозирлик 
кўришаверди. Қизиқишда бир қучоқдан сих тайёрлаб ташлашди ҳамки, на у, на бу тўнғиз 
ҳадеганда ўлавермади. Олишув жуда чўзилиб кетди. Яхшиямки, нася ўлжага ишониб бировни 
меҳмонга айтишмаган, йўқса, роса ўсал бўлишарди. 
Ҳайвонларнинг тепалашуви пешингача давом этди. Охири иккаласиям ҳолдан тойиб, 
гандираклай бошлашди. Буни кўриб, Мешполвон шерикларига хурсанд кўз қисди, қуруқ сихни 
оғзига сирғантириб, энди кабоб еймиз деган ишорани қилди. 
Кутилмаганда, қўчқор қаттиқ маъраб юборди. Терисидан оппоқ буғ кўтарилаётган тўнғизлар 
ҳансираганича бир дақиқа ҳаракатсиз туриб қолишди, атрофга диққат билан қулоқ солишди, 
бегона шарпани сезганларидан кейин оёқларига мадор кириб, икки тарафга тирақайлаб 
кетишди. 
Мешполвон аламдан йиғлаб юборишига оз қолди. Бетамиз қўчқорни мириқиб савалаш 
ниятида ўқловни қўлга олган эдики, буни пайқаган Райҳон қизиқ устамонлик билан уни 
шаштидан туширди – қўчқорни енгил тарсакилаб, дўқ урди: 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling