Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
21 Маслаҳатлашиб, охири бир қарорга келишди. Маҳаллаларга икки киши-икки кишидан тақсимланиб, эрталабгача бойликларни бева-бечораларга тарқатиб чиқадиган бўлишди. – Неварам Чумаквой сан паҳлавон билан бирга борсин, – туппакчи болани Мешполвонга рўпара қилиб деди мазанг кампир. – Сандан ақл ўрганади. Икковлон ўзларига тегишли маҳаллада томма-том юриб, қопчиқдаги тангаларни мўрилардан ташлаб кетишаверди. Маҳалла охирлаб қолганида ой ботиб, у ер-бу ердан хўроз қичқириқлари эшитила бошлади. Улар пастаккина тупроқ томга чиқишганда, «тамом, маҳалла шу ерда адоғ бўлди», деб пичирлади Чумаквой. Шу пайт мўридан дағдағали овоз янгради: – Кетамиз дедимми, кетамиз! Кечдим бунақа эгаси бетайин юртдан! Энди кекса аёлнинг: «Ота юртингдан кетиб, қаергаям сиғардинг?» – деган титроқ товуши эшитилди. – Қанақа ота юрт? Сепкилшоҳнинг томорқаси-ку бу. Нимани хоҳласа, шуни қилади. – Чидаб тур, болам. Бу келгиндиларгаям худо бордир. – Қани ўша Худо?– деб шанғиллади ўғил.– Нега юртимни озод қилмаяпти? – Шаккоклик қилма, тилинг кесилгур! «Ошиқбола тўғри гапирган экан, – деб ўйлаб қўйди Мешполвон. – Мингподаликларнинг ҳаммасиям сотқин эмас шекилли». * * * Сепкилшоҳнинг солиқчилари боплаб жазоланиб, карвондаги бойликлар мингподалик камбағалларга тарқатиб чиқилгач, Мешполвон билан Ошиқбола туя ва отларни мазангларга бериб, хуржунларини еб-ичгулик нарсаларга тўлдириб, йўлга шайланишди. Ошиқбола Мешполвонга: «Ўлжа тушган отлардан биттасини миниб олсанг-чи», деган эди, Мешполвон: «Хачирни қўшнимга соғ-омон қайтармасам, омонатга хиёнат бўлади», деб кўнмади. Ўйинчи мазанг кампир бу орада Чумаквойни қўшхуржунли туяга ўтқазганича етаклаб келиб, яна «паҳлавонлар устози»га рўпара қилди. – Шуни манга лайзон 11 қилиб бер, паҳлавон Меш, – деди у. – Ўлса, йўлнинг бўйига кўмиб, гўрига туппагини ос. Ажабмас, уни топиб, зиёрат қилсам. Мешполвон одатдагидек мақтаниб юборганини ўзи билмай қолди: – Ташвишланманг, лўли хола, бирон йил ёнимда юрса, сувда балиқни қувиб ушлайдиган қип қўяман. Ана, Гўрўғли бобонинг чевараси менга қўшилиб, кам бўптими? Учаласи мазанглар билан қуюқ хайрлашиб, йўлга чиқишди. Сўқмоғи ўнқир-чўнқир, ўпқони саёз-чуқур, майсаси қовжироқ, шамоли буқадек ҳирқироқ даштда паст-баланд бўлиб боришаверди. Мешполвон туясини лўкиллатиб кетаётган Чумаквойга зимдан тикилиб: «Хайрият-ей, калондимоғ Ошиқболадан баландроқда юрадиганлар ҳам бор экан-ку», деб ич- ичидан қувониб қўйди. – Туяга нега иккита хуржун ўнгардинг?– деб сўради сўнг Чумаквойдан. – Шулар ҳаммаси овқатми? Чумаквой: «Йўқ, жўро, биттасига туйилган қалампир босдим. Ўқсиз туппак билан қайси аҳмоқ урушга борибди?» – дея қўлидаги қуролини таърифлашга тутинди: Топса агар бир масов, Най бўларди бу ғаров, Энди мендан ҳам асов 11 Лайзон ёки лайзонгул– остига қўрғошин қуйилгани боис ирғитиб юборсангиз ҳам тик туриб қолаверадиган қўғирчоқ. Уни «диккивой», «мирза диккак» ҳам дейишади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling