Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari
www.ziyouz.com кутубхонаси
10 Сениям бошинг чумчуқдег-у, ёндим-куйдим дейишингга ўлайми? – Зотимиз ўзи шунақа, – деб ғурурланди Ошиқбола. – Дадам Равшан ботир ҳам ўн уч ёшида Ширвонда қилич савашиб, онамни олиб келган. Буни эшитиб, Мешполвон чуқур хўрсиниб қўйди: – Мени дадам ўттизида рўзғор қилган. * * * Шу куйи иккаласи гапни гапга улаб, ёмоннинг номини балчиққа булаб, яхшини осмонга кўтариб, гармселдан юзлари кўкариб, саксовулларни оралаб, поёнсиз саҳрони бўралаб боравердилар. Бир ёқда жизғанак азоби, иккинчи ёқда сув ва овқат тежами, яна уйқусизлиг-у саргардонлик балоси қўшилиб, уч-тўрт кундаёқ Мешполвоннинг ҳоли танг бўлди: оғзи қақраб, томоғи тақиллади, жағи очилиб, тили осилди. Ошиқбола ўзини анча бардам тутиб келаётган эди. Аммо, эрталаб қулоғи тагида қандайдир шиш пайдо бўлди-ю, иситма чиқиб, кўзларига қон қуйилди, белидан мадор кетди. – Буқоқ бўлганга ўхшайман, – дея руҳи сўниқиб пўнғиллади у. – Шу башара билан Ойтуморга қандай йўлиқаман? Мешполвон пишиллаганича қўл силтаб деди: – Хафа бўлма, ошнагинам, буни йўли осон. Озгина нонингдан берсанг, қандай тузатишни айтаман. Ошиқбола Ғиротнинг юганини тортиб, секин ерга тушди. Отнинг белига ҳар кўзи тойпахтадек келадиган олача хуржун ташланган эди, очиққўл асилзода ундан тўртта нон, ярим халта толқон, йигирматача пиширилган тухум, майиз-туршак олиб, дастурхон ёзди. Ёзилаётган дастурхоннинг шабадасидан учган қумлар ҳали тўхтаб-тўхтамасидан, Мешполвон аллақачон шу жойга чордана қуриб улгурган эди. Ошиқбола нарсаларни бирин-кетин ўртага келтириб қўяётганда у ютоқиб тамшанганича, ҳар сафар: «Раҳмат, ошна. Кам бўлма», деб дуогўйланиб турди. Ниҳоят «олинг-олинг»га навбат етди. Ошиқбола дастлабки нон бурдасини оғзига солаётиб, тухумга сепишга туз йўқлигини кўрди-ю, бориб яна хуржунни титкилади. Тузни олиб келиб қараса, дастурхон шипшийдам. Нима бўлганини тушунмай, бир муддат анграйиб турганидан сўнг, Мешполвондан сўради: – Ҳой, дастурхондагилар қани? – Нима бало, сениям қорнинг очмиди? – дея безрайиб боқди Мешполвон. – Шуни олдинроқ айтмайсанми? Қўлингдаги ейдиган нарсами ўзи? – Туз. – Қани, буёққа узат-чи. Мешполвон тузни олиб, шартта оғзига тўкди. Ютаётиб ҳатто юзини буриштириб қўймади. Улар овқатланиб бўлибоқ яна йўлга тушишди. Ютинишга ҳам қийналаётган Ошиқбола йўл- йўлакай зоғорани сўриб бораётиб, «буқоқнинг давосини айтгин энди», деб зардаланди. – Ҳозир айтаман, – деди Мешполвон. – Олдин озгина овқатдан чўзгин. Чика минан Пука эсдан чиқибди-ку. – Ким дединг? –зоғорасидан бир тўғрамини узатаётиб сўради Ошиқбола. – Илонларим, – дея озиқни уч қисмга бўлиб, бирини ўнг қўйнига, иккинчисини чапига тиқди Мешполвон. Учинчи бўлакни эса ўзи ямлай бошлади. – Ўнг қўйниғимдагиси – Чика, чапдагиси – Пука. Умрингда ошиқ ўйнаганмисан ўзинг? Отган ошиғинг ютуқ томонга ёнбошласа – чика, тескари тарафи тушса, пука бўлади. Ана энди Мешполвоннинг Ошиқболадан кулишини кўринг: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling