Microsoft Word anvar obidjon meshpolvonning janglari ziyouz com doc


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/86
Sana30.04.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1410404
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
Anvar Obidjon. Meshpolvonning janglari

www.ziyouz.com кутубхонаси 
7
Хом калласи қотмаган, 
Уйида тинч ётмаган 
Сен аҳмоғ-у, мен аҳмоқ. 
Мешполвон бу гаплардан кейин ҳар қандай махлуқ ҳам «оҳ» чекиб юборса керак деб 
ўйлаган эди, ундай бўлмади, нодон хачир индамай нафсини қондираверди. 
* * * 
Аждодлари ер чопиб, уруғ сочиш билан кўҳна хонадонга ризқ улашиб келган Мешполвон 
илгари саҳрони ҳеч кўрмаган эди. Саҳро деганда ҳар вақт унинг кўз ўнгида тўлқинлари қотиб 
қолган денгизни эслатувчи яп-яйдоқ қум барханлари жонланарди. Унчалик эмас экан. Бу 
масканнинг ҳам ўз шовқин-у жимликлари, майса-ю ўсимликлари, муқим кун кечирувчи жонзот-
у ҳашаротлари, алоҳида бардошга йўғрилиб яратилган парранда-ю даррандалари, ҳар бирининг 
ўзига хос яшаш тарзи, айни чоғда, бир-бирига занжир ҳалқаларидек боғлиқлиги, фақатгина шу 
жойга мансуб ҳаёт қонунлари бор экан. 
Одамзод доимо одамлар орасида ўзини эркин ва қудратли сезади, четга чиқди дегунча турли 
хавф-хатарга йўлиқади, ёлғизланиб, пашшадек ожизланиб қолади. Ўрмон айиқлари билан, тоғ-
адир бўрилари билан, чакалакзор қоплонлари билан, уммон наҳанглари билан, дашт 
қашқирлари билан, тўқай тўнғизлари билан уни ҳуркита бошлайди, қалбида яна тезроқ 
одамларга бориб қўшилиш истагини алангалатади. 
Саҳрода ҳам шундай бўлди. Совуқтурқ эчкиэмарлар галаси ўттиз қадамча орқароққа ёйилиб 
олиб, Мешполвон билан унинг хачирини талай жойгача таъқиб қилиб боришди. Улар тунги 
бўрон маҳали шунча ўлжадан бехабар қолганларидан афсусланиб, бахтларига бошқа бирон 
офат юз беришини кутганларича умидвор эмаклаб келишарди. 
Мешполвон хачирга тескари ўтириб, бигизли ўқловни қўлига қўндириб, эти дир-дир титраб, 
йиртқичларга зоғланиб қараб, тўхтамасдан илгарилаб кетаверди. У умрида илк бор содир бўлиш 
эҳтимоли кутилаётган катта жангга ўзини шайлаб, қозонқопқоқ ушлаган қўлининг 
бошмалдоғида қорнига қистириғлик даскалла тиғини сийпаб-сийпаб қўярди. Кун тиккага келиб, 
борлиқни жизғанак қилишга уринаётган паллада эчкиэмарлар салқин инларида жон сақлаш 
учун тарқалишди. 
Жизгин барханларнинг чеки йўқдек эди. Мешполвон бир-икки кундан кейин: «Бу саҳронинг 
чети ер тугаган жойга бориб тақалса-я», деб хавфсирай бошлаган ҳам эдики, орқадан отлиқ 
кимсанинг қораси кўринди. Яқинлашиб келгач, мундоқ қараса, гулдор юган ушлаган, тагида 
тулпор кишнаган, кўзида қандайдир илинж, белида бир қулоч қилич, гавдаси ғўла, билаги 
қувватга тўла бир ўспирин қаршисида турибди, қозонқопқоғ-у ўқловлардан ажабланиб, 
теграсида айланиб юрибди. Сиёғидан пайқаш мумкинки, шошиб турса – қамчилаб, шошмаса – 
сўз билан чимчилаб ўтадиган чамаси бор. 
Унинг авзойидан чўчинқираган Мешполвон қўрққан олдин мушт кўтарар қабилида иш 
кўриб, қолаверса, қўйнидаги илонларига ишониб, бошидан чапяни олди, пешанасидаги терни 
енгида артиб, тўсатдан дағдаға қилди: 
Қўрқмай ўлимдан, 
Турма йўлимда, 
Ўқлов қўлимда, 
Илон қўйнимда. 


Анвар Обиджон. Мешполвоннинг жанглари (қисса) 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling