Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Internet - хизматлар
Дебет тизимлари. Дебет тўлов тизимлари чеклар ва нақд пулларнинг рақамли эквивалентларидан фойдаланишга асосланган. Тўловларнинг дебет схемалари уларнинг чекли ва оддий пулли офлайн прототипларига ухшаш қурилган. Схемада иккита мустақил томон: эмитентлар ва фойдаланувчилар иштирок этади. Эмитент деганда тўлов тизимини бошқарувчи субъект ту- шунилади. У тўлов воситаларини (масалан, банк счетларидаги пуллар) ифо- даловчи қандайдир электрон бирликларни чиқаради. Тизим фойдаланувчи- лари иккита бош вазифани бажаради. Улар чиқарилган электрон бирлик- лардан фойдаланиб тўловларни ўтказади ва Internetга қабул қилади. Таъкидлаш муҳимки, мижоз фақат ушбу онда унинг банк счетидаги маблағга эгалик қилиши мумкин. Тўлов амаллари мижознинг молиявий ак- тиви ўлчамини камайтириш йўли билан амалга оширилади.
Электрон чеклар оддий қоғоз чекларининг аналогидир. У тўловчининг ўзининг банкидаги счетидан тўлов қабул қилувчи счетига пул ўтказиш хусусидаги фармойишидан иборат. Бу амал олувчининг банкда чекни кўрсатиши билан амалга оширилади. Электрон чекнинг қоғоз чекдан асосий фарқи қуйидагилар: қоғоз чекни тўлдирганда, тўловчи ўзининг ҳақиқий имзосини қўйса, онлайн вариантида эса рақамли электрон имзо ишлатилади; чекларнинг ўзи электрон кўринишда берилади. Электрон пуллар реал пулларни тўла моделлайди. Бунда эмиссион ташкилот-эмитент реал пулларнинг турли тизимларда турлича номланувчи (масалан, купонлар) электрон аналогларини чиқарадилар. Уларни фойдала- нувчилар сотиб олиб улар ёрдамида харидлар учун тўлайдилар, сўнгра со- тувчи эмитентда уларни бекор қилади. Эмиссия вақтида ҳар бир пул бирли- ги бекор қилинишидан аввал уни чиқарувчи тузилма томонидан текшири- ладиган электрон муҳр орқали тасдиқланади. Физик пулларнинг хусусиятларидан бири-уларниниг анонимлиги, яъни уларга қачон ва ким ишлатгани кўрсатилмайди. Баъзи тўлов тизимлари ха- ридорга аналогия бўйича электрон нақд пулни шундай олишга имкон тўғдирадики, улар билан пул орасидаги боғлиқликни аниқлаш мумкин бўлмайди. Бу кўр имзолар деб аталувчи схемалар ёрдамида амалга ошири- лади. Internet - хизматлар Ҳозирда Internet-хизматининг қуйидаги тижорат шакллари кенг тарқалган: Internet-банкинг; Internet-трейдинг; Internet-суғурта; ASP иловаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатиш. Internet-банкинг. Замонавий Internet-технологиялар банкларга хизмат- ларининг бир қисмини янги савияга ўтказишга ва шу орқали янги мижоз- ларни жалб этишга ва уларга хизмат қилиш харажатларини пасайтиришга имкон яратади. Анъанавий банкларнинг аксарияти ўз мижозларига электрон хизмат қилиш ва счет тўловининг қўшимча шаклларини тавсия этади. Фақат Internetда иш юритувчи банклар нисбатан яқинда пайдо бўлди. Улар Web-банклар деб аталади. Энг йирик Web-банклар сирасига First Internet Bank, Net-Bank, CompuBank ва қатор бошқа банклар тааллуқли. Internet-банкинг деганда, одатда, мижозга оддий компьютер ёрдамида стандарт браузерни ишлатиб банк счетидан Internet орқали тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятининг берилиши тушунилади. Internet-банкинг тизи- мининг намунали варианти мижозларга банк офисларидаги физик шахс- ларга (табиийки, накд пул билан бажариладиган амаллар бундан истисно) такдим этилувчи банк хизматининг тўлиқ тўпламини ўз ичига олади. Ҳозирда Internet-банкинг хизмати ҳар бири Internet орқали амалга оширилувчи қуйидаги имкониятларга эга: нақд пулсиз ҳисоб-китобларни бажариш; коммунал хизматлар учун тўлови; Interne^H фойдаланиш учун тўлови; уяли ва пейджинг алоқа операторлари счетларини тўлаш; ички ва банклараро хужжат асосидаги тўловларни бажариш; ўз счетлари бўйича маблағларни ўтказиш; исталган вақт оралиғи учун ўз счетлари бўйича барча банк амалла- рини кузатиш; Internet-банкинг тизимидан фойдаланиш мижозларга қатор имтиёзлар беради: фоизли ставкалари нисбатан юқори; шахсан банкка бориш зарурияти йўқлиги ҳисобидан мижознинг вақти жиддий тежалади; мижоз суткада 24 соат шахсий счетини назоратлаш ва молия бозо- ридаги вазиятнинг ўзгаришига тездан реакция кўрсатиш имкониятига эга. Internet-банкинг тизимлари пластик карталар бўйича амалга оширила- диган амалларни кузатишда жуда асқотади-карта ҳисобидан маблағни чиқариш тизимлар томонидан тайёрланган ҳисоблар бўйича кўчирмада дарҳол акслантирилади. Бу мижозга ўз амалларини назоратлашда қулайлик туғдиради. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling