Microsoft Word ax kitob янги doc
-расм. Internet-магазинни бошцариш схемаси
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2—расм. Б2Б-майдонча (электрон биржа) схемаси.
- Бизнес муносабатнинг P2P "тенг-тенг" схемаси.
- Internet орқали электрон тўловларни амалга ошириш
2.1-расм. Internet-магазинни бошцариш схемаси
Бу схемада: Web-сервер - тушган сўровларни тақсимлайди, фойдаланишни чега- ралайди; иловалар сервери - барча тизим ишлашини, хусусан Internet-магазин бизнес мантиқини бошқаради; - МББТ(маълумотлар базасини бошқариш тизими) иловалар, мижоз- лар, счетлар ва ҳ. хусусидаги ахборотни сақлашни ва ишлашни амалга оширади. Талабга жавоб берадиган Internet-магазиннинг таъминоти Web- витринаникига қараганда қимматга тушсада, унинг имкониятлари жуда кенг ва рентабеллиги юқори. Ундан ташқари, ахборотнинг динамик ишланиши ва маълумотлар базасининг мавжудлиги эвазига Internet-магазин ҳар бир рўйхатдан ўтган харидор билан индивидуал ишлаш имкониятига эга. Савдо Internet тизимлари чакана Internet савдо ривожининг юқори поғонаси ҳисобланади. Савдо Internet тизимининг Internet-магазиндан фарқи унинг сотувчининг автоматлаштирилган корпоратив тизими билан интегра- цияланганидир. Бу эса компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини оптимал- лаштиришга имкон беради. Савдо Internet-тизими сотувни бевосита Internet орқали ташкил этиттт- ни мўлжаллаган ишлаб чиқарувчи компаниялар учун энг яхши танлов ҳисобланади. Бу ҳолда савдо Internet тизими сотув ахборот тизимини иш- лаб-чиқариш ва етказиб бериш тизими билан боғловчи бўғин вазифасини ўтайди. Савдо Internet тизимининг ишлатилиши харажатларнинг кўпгина қисмларини, хусусан тайёр махсулотнинг катта захирасини омборга жой- лаштириш харажатининг қисқаришига олиб келади. B2B "бизнес-бизнес” модели. Бу модел компанияларнинг бир-бири билан, мос ахборот технологиялари ва маълумотларни электрон алмашиш стандартларидан фойдаланиб ўзаро электрон алоқасини ифодалайди. Кор- хона ва компаниялар Б2Бнинг махсус виртуал майдончаси (электрон биржа) орқали ахборот алмашиш, янги партнерлар ва таъминловчиларни то- пиш ҳамда савдо амалларини ўтказиш имкониятига эга бўлади. Б2Б-майдончанинг (электрон биржанинг) тахминий схемаси расмда келтирилган. Расмдан кўриниб турибдики, Б2Б-савдо майдончаси марказлаштирув- чи Web-портал асосида истеъмолчилар ва танъминловчилар учун ечимларни бир бутунга бирлаштиради. Таъминловчилар ва истеъмолчилар сифатида йирик, ўрта ва кичик компаниялар иштирок этишлари мумкин.
Истеъмолчилар 2.2—расм. Б2Б-майдонча (электрон биржа) схемаси. Савдо майдончасининг муайян хилига боғлиқ ҳолда майдончани яра- тувчилар истеъмолчиларга ёки таъминловчиларга зарур бўлган компонент - ларни амалга оширилишига урғу берадилар. Internet биржалар каталоглар бўйича сотиб олиш ва сотишни, таъминлаш занжирини режалаштириш, маҳсулотни биргаликда ишлаб чиқиш, аукцион орқали савдони ва ҳ. мададлайди. Оқибат натижада Internet биржалар бизнес бўйича партнерлар алоқасини оптималлаштиришга имкон яратади ва умуман бизнес самарасини оширади.
Рўйхатдан ўтганидан сўнг фойдаланувчи ўзининг паролини айтади. Internet орқали электрон тўловларни амалга ошириш Internetга мўлжалланган электрон тўлов тизими Internet орқали товар ва хизматларни сотиб олиш, сотиш жараёнида молия ташкилотлари, бизнес ташкилотлари, ва Internet-фойдаланувчилари ўртасида ҳисоблашларни амалга оширувчи тизимдир. Электрон тижоратнинг ҳар қандай тизимининг иши Internetга мўлжалланган электрон тўлов тизими асосида ўзаро ҳисоблашларни амалга ошириш билан тугайди. Одатда, бу тизимлар мавжуд анъанавий тўлов тизимининг аналоглари бўлиб, асосий фарқи - бутун тўлов жараёни электрон рақам шаклда Internet имкониятларидан фойдалан- ган ҳолда амалга оширилади. Айнан тўлов тизими буюртмаларни ишлаш хизматини ёки электрон витринани барча стандарт атрибутли, талабга тўла жавоб берадиган мага- зинга айлантиришга имкон беради. Бунда харидор сотувчининг сайтида товар ёки хизматни танлаб компьютердан узоқлашмасдан тўловни амалга ошириши мумкин. Электрон тижорат тизимида туловлар қуйидаги қатор шартларнинг бажарилишида амалга оширилади: • конфиденциалликнинг сацланиши - Internet орқали тўловлар амалга оширилишида харидор маълумотларининг (масалан, кре- дит карта номери) фақат қонун билан белгиланган ташкилот- ларгина билиши кафолатланиши шарт; ахборот лхлитлигининг сацланиши-харид аутентификацыя-харидоряар ва сотувчилар иккала томон ҳам ҳақиқий эканлигига ишонч ҳосил қилишлари шарт; тўлов воситаларининг цулайлиги - харидорларга қулай бўлган ҳар қандай воситалар билан тўлов имконияти; авторизация - жараён, бу жараён кечувида транзакция ўтказилиши хусусидаги талаб тўлов тизими томонидан маъқулланади ёки рад этилади. Бу муолажа харидорнинг маблағи борлигини аниқлашга имкон беради; сотувчига бўладиган хавф-хатарнинг кафолатлари - Interne^ савдо қилаётганида сотувчи товарни қайтариш ва харидорнинг инсофсизлиги билан боғлиқ кўпгина хавф-хатарга дуч келади. Хавф-хатар миқдори тўлов тизими провайдери ва савдо занжи- рига киритилган бошқа ташкилотлар билан махсус битим орқали келишиб олиниши шарт; транзакция учун тўловни минималлаштириш-буюртма ва товарга тўлов транзакцияларининг ишланиши учун тўлов, табиийки, то- варнинг умумий нархига киради, демак, транзакция нархининг пасайиши фирманинг рақобатбардошлигини оширади. Таъкид- лаш муҳимки транзакция учун ҳар қандай ҳолатда, ҳатто хари- дор товарни қайтарганда ҳам, тўланиши шарт. Ҳозирда Internet-мўлжалланган тўлов тизимининг қуйидаги хиллари ишлатилмоқда: кредитли (кредит карточкалари билан ишловчи); дебетли (электрон чеклар ва рақамли нақди билан ишловчи). Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling