Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.5 Электрон бизнес тизими хавфсизлигининг муаммолари
Internet-трейдинг. Internet-технологиялар фонд бозори учун жуда истиқболли. Internet-технологиялар туфайли, дунёда бўш капитални қўйишнинг энг яхши усули сифатида тан олинган қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш, ҳозирда барча ҳоҳловчилар учун осон. Internet-трейдинг инве- сторларни битимларни тузишнинг соддалиги ва онлайн-брокерларнинг хиз- матига таърифларнинг пастлиги билан ўзига жалб қилади.
Internetнинг замонавий имкониятлари кўчмас мулк билан бўладиган амалларни (сотиб олиш, сотиш, алмаштириш, мерос бўйича бериш, ижара- га бериш ва ҳ.) анъанавий шаклларига нисбатан айтарлича енгиллаштириш ва тезлаштиришга имкон беради. Мижоз уйидан чиқмасдан кўчмас мулкни сотиб олиши ва сотиши, мутахассис маслахатини олиши мумкин. Бу амал- ларни бажариш учун компьютери, Interne^H фойдалана олиши ва банкда счети бўлиши кифоя. Internet-cyгурта. Сугурталаш деганда сугурталанувчи-мижоз (сугурта хизматларини сотиб олувчи) билан сугурталовчи (бундай хизматларни тақдим этувчи) ўртасида шартнома муносабатларини ўрнатиш ва мададлаш тушунилади. Сугурталовчи сугурта дастурини ишлаб чиқади ва аниқлайди, мижозга таклиф этади, агар сугурталанувчи рози бўлса иккала томон шартнома тузади. Мижоз бирданига ва мунтазам тўловларни амалга оширади, сугурталовчи, ўз навбатида, сўгурта ҳолат келиши билан сугурталанувчига сугурта шартномаси шартлари бўйича компенсация пулини тўлашга мажбу- рият олади. Битимга келишиш жараёнида сугурта сугурта полиси деб аталувчи хужжат шакллантирилади. Бу хужжат сугурталовчи ва сугурта компанияси учун юридик хужжат ҳисобланади. Унда сугурта объекти (мол-мулк, одам, маъсулият), сугурталанувчи ҳолат, сугурта муддатининг бошланиши ва ниҳояси, сугурта суммаси, сугурта мукофоти каби муҳим томонлари олдин- дан айтиб ўтилади. Ривожланган мамлакатлар сугурта компанияларида сугурта полисла- рини амалга оширувчи Internet-каналлар мавжуд. ASP иловаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатиш. Янги иқтисодиёт ривожининг истиқболли йўналишларидан бири ASP (Applications Service Providing) иловаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатишдир. Internet ёки хусусий тармоқ орқали фойдаланувчидан узоқдаги серверда жойлашган иловалардан фойдаланишни ASP иловалари амалга оширади. ASP иловаларининг провайдери ўзининг серверларига иловаларнинг дастурий таъминотини ўрнатади ва улардан мижозларнинг фойдаланишини таьминлайди. Мижоз компьютерига бундай дастурий таъминотни ўрнатиши, уни янгилаши, захира нусхалаши ва ҳ. шарт эмас. Барча ишларни ASP провайдери бажаради. Мижоз провайдерга иловалардан фойдалангани учун ижара ҳақини тулайди. Компанияларнинг ASP хизматларидан фойдаланишининг сабаби қуйидагилар. компания эҳтиёж сезган энг янги технологиялардан хавф-хатарсиз, катта харажатсиз ва маъмурий жавобгарсиз фойдаланиш; иловалардан тезда фойдаланиш зарурияти; агар компанияни илова қандайдир сабабларга тўла қониқтирмаса, осонгина воз кечиш имконияти. Яқин йилларда ASP бозорининг тез ўсиши кутилмоқда. Бу эса, ўз на- вбатида, барча компанияларга исталган бизнес-иловалардан бир хилда фой- даланишни тақдим этиш орқали, бизнес ривожида барқарорликни таъмин- лайди. Аксарият аналитикларнинг фикрича, кейинчалик ASP модели бизнес иловалардан фойдаланиш усулларининг орасида устунлик қилиши мумкин. 2.5 Электрон бизнес тизими хавфсизлигининг муаммолари Электрон бизнес харидор ва сотувчи орасидаги алоқани ташкил этиш, буюртмани ифодалаш, мухокама қилиш, ўзгартириш, товарларни ва хизматларни сотиш усулларини ҳамда тўловни амалга ошириш жараёнла- рини ўзгартириш учун янги технологиялардан фойдаланади. Ҳозирда электрон тижорат ва бизнеснинг аксарият муаммолари ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ, яъни хавфсизлик муаммолари электрон тижорат ва бизнес ри- вожидаги жиддий тўсиқ хисобланади. Ҳар қандай тижорат компаниясининг бошқа компаниялар билан ёки ушбу компаниянинг бўлимлари орасида алоқа ўрнатилиши зарур. Ҳозирда глобал Internet тармоғи ўзининг узеллари ўртасида ишончли ва арзон ахборот алмашинувини таъминлайди. Очиқ глобал Internet тармоғи каналлари- дан фаол фойдаланувчи электрон бизнеснинг ишлаши жараёнида кўпгина хавф-хатарлар пайдо бўлади. IntemetflaH фойдаланиш каналлари компаниянинг ахборот ресурсла- ридан четдан фойдаланишга имкон бериши мумкин. Коммуникацион, хусу- сан HTTP - протокол асосидаги дастурлардан эхтиётсизлик билан фойдаланиш ахборот тизимининг ишга лаёқатлигини бузувчи ва/ёки ахборот ти- зимимаълумотларини бузувчи махсус дастур - "Троян отларининг" кириши- га олиб келиши мумкин. Бу хил дастурларнинг ичида вируслар энг тарқалган. Узига хос малакали мутахассислар корпоратив ахборот тармоқларига билинмасдан кириш учун кўпинча умуммақсад тармоқлардан фойдаланадилар. Электрон қутисининг тез-тез ишлатилиши нияти бузуқ одамларга электрон бизнес билан шуғулланувчи ташкилот фойдалананувчилари ном- ларини обрўсизлантиришга ёрдам бериши мумкин. Фойдаланувчилар маълумотларини (исмлар, пароллар, PIN - кодлар ва ҳ.) сақловчи тизимининг заиф жойларини қидиришдан тармоқда кенг ишлатилувчи махсус дастурлардан фойдаланиш мумкин. Internet конфиденциал ахборотни дунёнинг исталган нуқтасига юбо- риши мумкин, аммо агар у етарлича химояланмаган бўлса, ушлаб қолиниши, нусхалаштирилиши, ўзгартирилиши ҳамда ҳар қандай четдаги фойдаланувчилар - нияти бузуқ одамлар, рақиблар ва оддий қизиқувчилар томонидан ўқилиши мумкин. Масалан, етарлича ҳимояланмаган тўлов топшириғи ёки кредит карточка номерини жўнатаётганда эсда тутиш ло- зимки, жўнатиш хусусий/шахсий тармоқ орқали амалга оширилмаяпти ва четдаги фойдаланувчилар хабарингизни манипуляция қилиш имкониятига эга. Ундан ташқари хабарингиз алмаштирилиб қўйилиши мумкин: хабар- ларни худди В фойдаланувчидан юборилганидек А фойдаланувчидан юбо- риш усуллари мавжуд. Internet тармоғи маҳсус пакет, тамомила қонуний пакетлар, сонининг хаддан ташқари кўпилги узатишдаги бузилишлар, тармоқ компонентларининг носозлиги туфайли ишга лаёқат бўлмаслиги мумкин. Бундай холлар “хизмат қилишдан воз кечиш” деб аталади ва электрон тижорат учун энг жиддий таҳдид ҳисобланади. 2.2-жадвалда ахборот хавфсизлиги бузилишининг статистикаси келтирилган[24]. 2.2-Жадвал
Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling