Microsoft Word ax kitob янги doc


Телеанжуманлар ва тарқатиш хизматлари


Download 5.8 Mb.
bet16/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

Телеанжуманлар ва тарқатиш хизматлари. Телеанжуман хизмати ёки тармок янгиликлари (Usenet news) ошкора (бутун дунё ёки регионал) эълонлар тахтаси бўлиб, унда ҳар бир киши хабар жўнатиши ва хар бир киши бошқалар жўнатган хабарларни ўқиши мумкин. Бу хабарлар тамоми- ла турли характерга эга ва муайян одамга эмас, балки кенг оммага адрес- ланган. Моҳияти бўйича, Usenet-жамоа (очиқ) мунозара клубларидир.
Фойдаланишнинг қўлайлигини таъминлаш мақсадида мавзулар «қизиқишлар» бўйича алоҳида гурухларга ажратиш қабул қилинган ва бу алоҳида гурухлар анжуманлар деб юритилади.
Гуруҳларга ажратиш иерархик (шажаравий), масалан :

гурух.
Бутун дунё янгиликлар гурухининг жами бир неча мингга тенг ва улар бўлиши мумкин бўлган барча натижаларни қамраб олганлар. Регионал тарқатилувчи янгиликлар гуруҳи ҳам мавжуд.
Телеанжуманлар махсус серверлар тармоти бўйича тарқатилиб ҳар бир сервер тармоқ янгиликларини узатувчи протокол NNTP (Network News Transfer Protocol) ёрдамида мижозларнинг маълум бир сонига хизмат кўрсатади.
Телеанжуман хизматидан фойдаланиш учун фойдаланувчи компьюте- рига хизмат курсатувчи янгиликлар сервери бўлиши лозим. Бундай сервер




адресный провайдердан ёки тармоқ маъмуридан бўлиш мумкин. Мижоз- дастурлар телеанжуманлардан фойдаланиш учун WWW- броузерларига (Netcape) ёки почта дастурларига (MS Outlook Express) интеграциаланган, мустақил иловалар ҳам мавжуд. Махсус почта серверлари томонидан бажа- риладиган электрон почта буйича таркатиладиган хабарларнинг тематик рўйхатлари телеанжуманларга ўхшаш. Махсус почта серверларининг энг йириги Россияда-Subseribe.ru. Қандайдир тарқатишга ёзилиш учун ушбу ад­рес буйича ўз браузерини юбориш лозим.
Шундай тарқатишлар ҳам мавжудки, уларга хабарларни факат бошқарувчи жўнатиши мумкин ва, мос ҳолда, ёзилувчилар фақат бошқарувчига жавоб беришлари мумкин. Яна бошқа таркатиш тури- «куп- чиликдан купчиликка» мавжуд, яъни ҳар қандай ёзилувчи барча рўйхатга хабарни жўнатиши мумкин.

Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling