Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
Доменли исмлар сервиси DNS. Internet даги ҳар бир компьютер, у билан тармоқдаги бошқа компьютернинг уланишига имкон берувчи ўзининг шахсий ягона адресига эга бўлиши шарт. Internet даги компьютер адреслар (улар IP-адреслар деб юритишади) икки хил ёзув шаклига эга: рақамли адрес ва доменли исм. Доменли исмлар сервиси DNS бошқа сервислар томо-
нидан компьютернинг доменли исмини рақамли IP адресга трансляцияси учун ишлатилади. Рацамли IP-адрес компьютернинг 32 битли идентификатори бўлиб, ҳар бири 8 битдан иборат 4 октетга бўлинади. Ҳар бир октет ўнли саноқ системасида ёзилиб, октетлар қиймати нуқталар орқали ажратилади. Рақамли IP-адресга мисол 184.94.125.53 адреснинг рақамли шакли компь- терларда ва тармоқ хизматининг махсус асбоб-ускуналарида ишлатилади. Одамлар учун рақамли адрес ноқулай, эсда қолиши қийин ва кам маъноли ахборотни элтади. Одамлар одатда доменли адреслардан фойдаланишади, бунинг устига ҳар бир доменли исм, рақамли IP-адрес каби Internet даги фақат битта компьютерни аниқлайди. Доменли исм нуқталар билан ажратилган бир неча сўз ёки қисқартиришлардан иборат, масалан dot.msk.ru. Доменли исм компьютер макони хусусидаги фойдали ахборотни элтади. Исмнинг четки ўнг қисми юқори сатҳ доменини, яъни ушбу компьютер жойлашган компьютер- ларнинг катта гуруҳини билдиради. Бизнинг мисолда бу ru-Russia, Россия сўзининг қисқартирилгани. Бу юқори сатх домени Россияда Internet га уланган компьютерларни бирлаштиради. ru доменининг ичида қисм домен- лар кичикроқ ўлчамли минтақа бор, масалан msk.ru (Москва). Доменли исмнинг четки чап қисми қисм доменининг ичидаги компьютер исмини билдиради (dot). Доменли исм ҳар доим ҳам уч қисмдан иборат бўлмайди. Аммо, ҳар қандай ҳолда четки ўнг қисм юқори сатҳ доменини, четки чап қисми, компьютернинг ўз исмини, қолганлари, ўнгдан чапга-бири иккинчисига солин- ган ва ҳар бир кейингиси олдингисининг қисми бўлган қисм доменларни билдиради. Юқори сатҳ доменлари икки хил бўлади. Биринси мамлакат номи- нинг икки ҳарфли қисқартирилишидан иборат, масалан ru-Россия (Russia), fr-Франция (France), uz-Узбекистон (Uzbekistan) ва ҳ. Барча қисқартиришлар стандарт ҳисобланади ва Халқаро стандартлаштириш таш- килоти (ISO) томонидан аниқланган. Иккинчи хил юқори сатҳ доменлари- умумий доменлар - "машғулот тури” бўйича уч ҳарфли белгига эга.
Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling