Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олий
- ишлашга тааллукди
- Uznet.net)
- Файл архивларидан фойдаланиш
Домен исмини рақамли IP-адресга ўзгартириш Internet нинг махсус сервери ёрдамида амалга оширилади. Бу сервер доменли исм тизими (Domain Name System) деб аталади. Бундай ўзгартирувчиларни бажарувчи ком- пьютерлар DNS-серверлар деб аталади. Ҳар бир доменда унга хизмат қилувчи DNS-сервер мавжуд. Файл архивларидан фойдаланиш. Internet да кўпгина серверлар файл архивларидан ошкора фойдаланишга таклиф этади. Архив тематик каталогларнинг оддий дарахти бўлиб, каталогларда асосан дастурий таъми- нотнинг, хужжатларнинг, китоблар матнининг ва ҳ. зичлаштирилган файл- лари сақланади. Файлли архифлардан турли платформа ва операцион ти- зимлар учун дастурий таъминотни топиш мумкин. Сервердан файлларни фойдаланувчи компьютерга жўнатиш FTP протоколи (File Transfer Protocol) ёрдамида амалга оширилади. Аксарият мижоз дастурий воситаларига компьютерлар учун FTP билан ишлаш учун махсус дастурлар киритилган, масалан Windows операцион тизими томонидан таъминланадиган ftp.exe дастури. Бу дастур протокол- нинг барча имкониятларини, жумладан парол бўйича фойдаланишни ва ма- софадаги компьютер файллари билан ишлаш бўйича амалларнинг тўлиқ тўпламини амалга оширади. Одатда ошкора архивлардан оддий фойдала- нувчиси учун архивдан аноним фойдаланиш ва у ёки бу файлни ўз компь- ютерига узатиш имкониятига эга бўлиши етарли. Ҳар қандай WWW-браузер ошкора FTP архивлардан аноним фойда- ланиш учун қулай ва тушунарли интерфейсга эга. FTP-сервер билан боғланиш ўрнатилганидан сўнг браузер дарчасида файл тизимининг каталоглар ва файллар кўринишидаги оддий тасвири пай- до бўлади. Каталогга сичқонча тугмачасининг босилиши ушбу каталогга ўтишга, файлга сичқонча тугмачасининг босилиши эса файлнинг фойдала- нувчи компьютерига юкланишига олиб келади. Электрон почта - компьютер тармоқларида амалга оширилган хиз- матнинг дастлабки сервисларидан бири бўлиб, фойдаланувчиларга электрон хабарларни юбориш ва қабул қилиш имкониятини беради. Фойдаланувчи электрон почта орқали хабарларни юбориши, уларни ўзининг электрон почта қутисида олиши, мухбирлари хатига уларнинг ад- реслари бўйича автоматик тарзда жавоб бериши, хатининг нусхаларини бирданига бир неча қабул қилувчиларга тарқатиши, олинган хатни бошқа адресга жўнатиши, турли хат-хабарлар учун почта қутисининг бир неча бўлимларини тузиши, хатга матнли файлларни киритиши ва х. мумкин. Электрон почта корпоратив интра-тармоқда жуда маъсулиятли вази- фани бажаради. У ходимлар ўртасидаги алоқанинг ўз вақтидалигини таъминлайди ва хизмат муолажаларини тезлаштиради. Электрон почтанинг хабарларга файлларнинг киритиши имконияти, ходимларга хар кандай ах- боротни - оддий ҳисоботдан то янгиланган дастурий таъминот ва тўлақонли мультимедиа тақдимотини тарқатишига имкон беради. Кўпгина компаниялар ўзларнинг электрон почта тизимларини Internetra тарқатиш орқали кенгайтирадилар. Глобал электрон қути компа- ниянинг географик тарқоқ бўлимлари ва филиалларини бир-бири билан боғлаб, уларнинг ходимларига марказий офис хизматлари билан осонгига ахборот алмашиш имконини беради. Электрон почтани компанияни унинг мобил фойдаланувчилари билан алоқасини ташкил этишда қўллаш қулай хисобланади. Компания бутун мамлакат бўйича тармоқга кириш нуқталарини таъминловчи Internet хиз- мати провайдерларининг тақдим қилганларидан ҳам фойдаланиши мумкин. Электрон почта буюртмачилар ва таъминловчилар алоқаси самара- дорлигини оширади. Хабарлар ва хужжатларнинг электрон форматда узати- лиши қўшимча афзаллик тўғдиради, яъни қабул қилувчи бундай маълумот- ларни осонгина ўзгартириши ва исталган мақсадда ишлатиши мумкин. Interne^ электрон почта билан ишлаш учун ТСР/1Рга асосланган SMTP, POP ёки IMAP тадбиқий протоколлар ишлатилади. Почтами узатувчи оддий протокол SMTP (Simple Mail Transfer Protocol) Internet почта серверлари ўртасида хабарлар узатишни бажаради. SMTP хабар нусхаларини турли адреслар бўйича узатиш учун кўпайтиришга ва шу тариқа тарқатиш рўйхатини шакллантиришга имкон беради. Почта сервери маълум доменли исмга юборилаётган барча хабар- ларнинг қабул қилинишига жавобгардир. Ҳар бир фойдаланувчи (почта қутиси) учун серверда махсус файл ажратилади ва бу файлга келадиган ха- барларни, қачон фойдаланувчи уларни олиш учун сервер билан боғланишини кутган ҳолда, жойлаштирилади. Сервер адресатларига унинг фойдаланувчиларидан келган хабарларни ҳам тарқатади. Олдиндан у DNS’ хизматидан қайси сервер адресатнинг доменли исмига жавобгар эканлигини аниқлайди, сўнгра бу сервер билан SMTP протоколи бўйича алоқа ўрнатади. POP почта протоколи (Post Office Protocol) фойдаланувчига унга келган электрон хабарлардан фойдаланишга, яъни фойдаланувчи компьюте- ри ва фойдаланувчи почта қутиси рўйхатга олинган почта сервери билан алоқа ўрнатилишига имкон беради. Техника нуқтаи назаридан фойдаланувчи почтани олиш учун қайси компьютердан ўзининг сервери билан богланиши ва бу компьютер сервердан қандай узоқ масофада жойлашганли- ги аҳамиятли эмас. Фақат, фойдаланувчи компьютери Internetra уланган ва унда POP протоколини таъминловчи почта дастури ўрнатилган бўлиши ло- зим. Фойдаланувчининг почта серверидан фойдаланишида IMAP протоколи ҳам ишлатилади. Бу протокол мураккаброқ бўлиб, фойдаланувчига почтани бевосита серверда каталоглашга ва сақлашга имкон беради. Замонавий электрон почта нафақат хабарларни, балки хабарга қўшилган ихтиёрий мазмунли ва форматли бир неча файлларни (attachments) узатиш қобилиятига эга. Бундай хатлар SMTP ва POP-3 протоколла- ри ёрдамида одатдагидек қабул қилинади, почта серверларида ишланади ва Internet оркали узатилади. Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, электрон почта катта ҳажмли хабарларни узатишга мўлжалланмаган ва кўпгина серверлар қабул қилинувчи ва жўнатилувчи хабарлар ҳажмини мажбуран бир неча мегабайтларга чега- ралайди. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling