Microsoft Word ax kitob янги doc


Download 5.8 Mb.
bet18/147
Sana11.09.2023
Hajmi5.8 Mb.
#1675958
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   147
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги (word)

Telnet сервиси масофадаги компьютерда дастурни бажаришга мўлжалланган. Telnet дастури ёрдами фойдаланувчи бошқа компьютерда «дарча» очади: у худди масофадаги компьютер клавиатураси олдида ўтирганидек командаларни киритиши, дастурни ишга тушириши ва унинг бажарилиши натижаларини кузатиши мумкин. Бу хизматдан OC UNIX би­лан ишлайдиганлар кўпдан бери фойдаланадилар. Терминал фойдаланиш имконияти энди Windows 2000 операцион тизимининг версиясида хам пай­до бўлди.
Internetдa ахборотни қидириш. Internet да, хусусан, WWW да ахбо- ротни қидирув серверлари ёдрамида амалга оширилади. Бу серверлар вақти- вақти билан Internetдаги WWW-хужжатлар мазмунини сканерлаб, у ёки бу ахборотли хужжатларга ҳаволаларни топишга имкон берувчи маълумотлар базасини тузади. Россияда энг машхур қидирув серверлари - Яндекс (www.yandex.ru) ва Рамблер (www.rambler.ru), «катта» Interne^- www.google.com.www.altavista.com ва www.yahoo.com.




Қидирув серверлари билан ўзаро харакат одций www- браузер оркали амалга оширилади. Одатда, қидирув сервери икки хил усулни мададлайди: таянч сўзлар бўйича ва иерархик (шажара) классификаторы бўйича.

Таянч сўзлар бўйича қидирувни амалга ошириш учун фойдаланувчи қидирув сохасини иложи борича аникроқ белгиловчи бир неча сўзни ифо- далаши лозим. Сўнгра, у бу сўзларни қидирув сервери тақдим этган шаклга киритиб, қидирув тугмачасини босади. Сервер сўровни қабул қилиб, кўрсатилган сўзлар бўлган хужжатларни қидириш мақсадида ўзининг маълумотлар базасини сканерлайди ва топилган хужжатларга хаволалар рўйхатини қайтаради. Одатда, хужжатлар таянч сўзлар мухимлигининг па- сайиши тартибида сараланган. Ҳавола билан бирга хужжат мазмунининг аннотацияси ёки унинг биринчи қатори чиқарилади. Бу эса фойдаланувчига хужжатнинг керак ёки керак эмаслигини баҳолашга имкон беради. Фойда­ланувчи исталган ҳавола бўйича сичқонча тугмачасини босиб, ўзини қизиктирган хужжатни бутунлай кўриб чиқиши мумкин.
Кўпгина қидирув серверлари табиий тилга қўшимча ВА, ЁКИ, ЭМАС операторлари бўлган ва қизиқтираётган сўзлар орасидаги жоиз масофани кўрсатадиган сўровларнинг расмий мантиқий тилини мацацлайци.
Иерархик(шажара) классификатори бўйича қидирувга асосан исталган натижага етишмагунча, олдин рўйхатдаги ахборотнинг катта бўлишини, сўнгра унинг бўлинмасини ва ҳ. танлаш амалга оширилади. Ҳар бир қадамда фойдаланувчи тематикаси берилган бўлимга мос келувчи хужжат­ларга илова рўйхатини ёки унинг бўлинмалари рўйхатини кўриб туради. Масалан:Фан^Криптография^Асимметрик криптотизмлар^Рақамли имзо. У ёки бу қидирув усулини қўллаш муайян масала орқали аниқланади.
Қидирувнинг яна бошқа усулларидан FTP - серверларда архивларни кўриб чиқиш, телеанжуманлар ва тарқатишлардан фойдаланилади. Одатда файлли архивлар иерархик (шажара) классификаторларига ўхшаб тузилма- ланган бўлади. Энг катта архивлардан бири ftp://ftp.funet.fi/ адреси бўйича жойлашган. Тематик телеанжуманлар ва тарқатишларга қандайдир тривиал бўлмаган масалани тушунтирувчи фойдали ахборотни ёки тажрибали мута- хассислар тавсиларини топиш мумкин.




  1. Электрон бизнес ва тижорат моделлари

Электрон бизнесни кўпинча учинчи минг йилнинг технологияси деб аташади. Internet да электрон бизнеснинг ривожи 1995 йилдан, тармоқни хусусий фойдаланувчилар томонидан ўзлаштира бошлашларидан бошлан- ган. Худди шу йили биринчилардан бўлган Amazon-Internet магазини очил- ган.
Баъзида электрон бизнес ва электрон тижорат тушунчаларини ара- лаштиришади, аммо улар орасида анчагина фарқ бор:

  • электрон бизнес (e-business) - фаолият самарадорлигини кўтариш мақсадида компания асосий бизнес жараёнларини Internet- технологиялардан фойдаланиб амалга оширишдир. Бошқача айт- ганда электрон бизнес - компаниянинг ички ва ташқи алоқаларини амалга ошириш учун глобал ахборот тармоқларидан фойдаланувчи хизмат фаолиятидир.

  • электрон тижорат (e-commerce) электрон бизнеснинг муҳим тар- кибий қисмидир. Электрон тижорат бизнес-фаолиятининг турли шаклларини - чакана ва улгуржи савдо, маркетинг, корхоналар орасидаги битим, иловаларни арендага бери, хизматларни тақдим эти шва ҳ. қамраб олади. Бу барча хизмат амаллари электрон шаклда компьютер тармоқлари (корпоратив ёки Internet) ёрдамида амалга оширилади. Internet-тижорат электрон тижоратнинг қисми бўлиб, барча транзакциялар ва битимлар электрон усулда глобал тармоқ орқали амалга оширилади.

Янги бозор замонавий ахборот технологияларининг қўлланишига асосланган ва истеъмолчи билан оператив (онлайн режимида) алоқа қилинишига мўлжалланган. Яқин орада электрон савдо амаллари ҳар қандай бизнеснинг асосий қисми бўлиб қолади.
Internet-технологиялардан фойдаланувчи компаниялар рақибларига нисбатан афзаллика аввало масалаларини оператив ҳал қилишлари эвазига эришадилар. В2С, В2В ва P2P схемалари ҳозирда электрон бизнесни олиб боришнинг асосий моделлари ҳисобланади.


В2С (Business - to - Consumer) "бизнес истеъмолчи” схемаси Internet орқали хусусий кишига молларни ва хизматларни чакана сотишни ифода- лайди.


В2В (Business - to - Business) "бизнес-бизнес" схемаси компаниялар- нинг бир бири билан махсус ахборот технологияларидан ва маълумотларни электрон алмашиш стандартларидан фойдаланган ҳолда ўзаро алоқасини ифодалайди.
P2P (Peer - to - Peer ёки Partner - to - Partner) бизнес муносабатнинг "тенг-тенг" схемаси Internets бир хил ҳолатда бўлган шериклар ўртасидаги бизнес муносабатни ифодалайди.

Download 5.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling