Microsoft Word ax kitob янги doc
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
World Wide Web (WWW) Internet даги энг кенг тарқалган, оммавий сервис ҳисобланади. Internet ўхшаб WWW сервисининг ҳам эгаси йўқ, аммо ҳар бир WWW серверга ахборотни жойлаштиришга жавобгар одамлар ёки ташкилотлар ҳамда дастурлар ва асбоб-ускуналарнинг ишлашини таьминловчи сервер маъмурлари мавжуд.
WWW сервиси Internet даги гиперматнли хужжатларни тарқатиш учун фойдаланади. Гиперматн - белги сўзлари (командалари) ўрнатилган матн бўлиб, бу белги сўзлари орқали бу матннинг бошқа жойига, бошқа хужжатларга, расмларга ҳавола килинади. Гиперматнли ҳавола хужжати фойдаланувчига бошқа хужжатлардаги ахборотга осонгина ўтиш имконини беради. Фойдаланувчи гиперматнни ўқиётганида матндаги ёритилган (ажратилган) сўзни кўради. Бу сўзга курсорни тўғрилаб сичқонча тугмачаси босилса, экранда бу сўз ҳавола қилган, масалан, бу матннинг бошқа параграфи пайдо бўлади. WWW да таянч сўзлар бўйича бошқа хужжатнинг бутунлай бошқа матнига тушиб қолиш, қандайдир дастурга кириш, маьлум харакатларни бажариш мумкин. Шундай қилиб, фойдаланувчилар хужжат матнидаги ажратилган сўзлар, тасвирлар ва график элементларини танлаб, исталган йуналишда кўчишлари ва очиқ-ойдин ўзларини қизиқтирган хужжатларга сакраб ўтишлари мумкин (хужжатнинг қаерда жойлашишидан катьий назар). World Wide Web даги ахборотдан фойдаланишда мижоз компьютер- ларида браузер (browser) деб аталувчи махсус дастурий таьминот ишлати- лади. Бу илова фойдаланувчига асосан World Wide Web серверлари тавсия этган Internet нинг турли-туман маьлумотлари бўйича кўчишига имкон беради. Хозирда Microsoft Internet Explorer ва Netscape Navigator браузер- лари оммавий тус олган. Геперматнли файллар махсус гиперматнни белгиловчи тил HTML (Hyper Text Mark-up Language) ёрдамида ёзилади. Таькидлаш лозимки, тасвирлар ва бошқа номатн ташкил этувчилари хужжат матнига жойлаштирилмайди, балки алоҳида сақланади. Бунинг ўрнига хужжат матнига зарур ташкил этувчи файл номини кўрсатувчи ҳавола жойлаштирилади. 1998 йили хужжатнинг маъноли мазмунини ҳам таьсифловчи белгилашнинг кенгайтирилган тили стандарта XML (Extended Mark-up Language) қабул қилинди. Замонавий браузерлар хужжатларни XML ва HTML форматларида укийди. Гиперматнлар муҳарририга эга бўлиб, ишчи муҳитнинг исталган тузилмасини, шу жумладан хужжатларни, файлларни, маълумотларни, тасвирларни, дастурий таьминотни ва ҳ. яратиш мумкин ва бу янги дастурий таъминот эмас, балки оддий гиперматн бўлади. WWW сервиси ахборотни йиғиш, тарқатиш ва ўрганиш жиҳатидан чегараланмаган имкониятга эга. Улар таъминлайдиган график воситалар фойдаланувчилар ва компаниялар орасида борган сари шухрат қозоняпти. Ҳар қандай компания Internetга бир ёки бир нечта серверни улаб ўзининг Web-узелини яратиши мумкин. Бундай компаниялар хужжатларини World Wide Web га жойлаштириш имкониятига эга бўладилар ва бу хуж- жатлардан браузери бўлган ҳар қандай Internet фойдаланувчиси фойдала- ниши мумкин. World Wide Web тавсия этадиган маркетинг имкониятлари- дан фойдаланишга бошлаган компаниялар бу хизматнинг реклама ва маҳсулотни сотишда тоят катта афзалликларга эга эканлигини тушуна бош- лайдилар. WWW сервиси фойдаланувчига нафақат статик мазмунли хужжатлар- ни кўрсатишга қодир. HTML-хужжатларда фойдаланувчи тўлдирадиган ва серверга қайтариладиган шакллар бўлиши мумкин. Шакл тўлдирилишида фойдаланувчи тақдим этилган муълумотларга боғлиқ ҳолда сервер динамик тарзда "дарҳол" жавоб хужжатини шакллантиради ва қандайдир қўшимча ҳаракатларни бажаради масалан, кредит варақасидан пулни олади, авиачип- тани брон қилади, ёки хабарни фойдаланувчи кўрсатган пейджерга юбора- ди. Тавсиф этилган технология асосида кўпгина Internet-магазинлар маълу- мот берадиган хизматлар, талабнома берадиган тизимлар ва ҳ. яратилади. WWW, браузерлар ва бу хизматда ишлатилувчи "мижоз-сервер" моде- лининг пайдо бўлиши билан татбиқий дастур яратувчилари универсал интерфейс ва тармоқ технологияларига эга бўлдилар. Энди ахборот тизимини яратиш учун керакли шаклларни ёзиш ва бу шаклларни фойдаланувчилар томонидан тўлдирилишига сервер реакцияси- ни дастурлаштириш талаб этилади. Мижоз компьютерида фақат WWW - браузер ишлатилади, яъни тизим билан ишлашда ҳеч қандай қўшимча дас- турий таъминот ўрнатилиши талаб этилмайди. Бундай тизим Web- интерфейсли тизим деб аталади. Шаклларни ишлашга қўшимча ҳолда WWW браузерга сервердан дастурни юклаш ва уни фойдаланувчи компьютерида бажариш имконини беради. Бундай дастурлар Java ва Java Script тилларида ёзилади ва Web-интерфейсни бойитади. Аммо бундай дастурлар- нинг бажарилиши сезиларли ҳисоблаш ресурсларини талаб этиши мумкин ва доимо хавфсизлик нуқтаи назаридан бенуқсон бўлавермайди. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling