Microsoft Word ax kitob янги doc
-расм. Ахборот хавфсизлигини бузувчининг модели
Download 5.8 Mb.
|
Ахборот хавфсизлиги (word)
1.3-расм. Ахборот хавфсизлигини бузувчининг модели
Тизимдан рухсатсиз фойдаланишга мажбур этиш сабабларининг диа- пазони етарлича кенг: компьютер билан ўйнаганидаги хаяжон кўтаринкилигидан то жирканч менеджер устидан хокимлик хиссиётигача. Бу билан нафақат кўнгил очишни хохловчи хаваскорлар, балки профессионал дастурчилар ҳам шуғулланади. Улар паролни танлаш, фараз қилиш натижасида ёки бошқа хакерлар билан алмашиш йўли орқали қулга кири- тадилар. Уларнинг бир қисми нафақат файлларни кўриб чиқади, балки файлларнинг мазмуни билан қизиқа бошлайди. Бу жиддий таҳдид ҳисобланади, чунки бу ҳолда беозор шухликни ёмон ният билан қилинган ҳаракатдан ажратиш қийин бўлади. Яқин вақтгача раҳбарлардан норози хизматчиларнинг ўз мавқеларини суиистеъмол қилган ҳолда тизимни бузишлари, ундан бегоналарнинг фой- даланишларига йўл қўйишлари ёки тизимни иш ҳолатида қаровсиз қолдиришлари ташвишлантирар эди. Бундай ҳаракатларга мажбур этиш са- баблари қуйидагилар: хайфсанга ёки раҳбар томонидан танбеҳга реакция; иш вақтидан ташқари бажарилган ишга фирма ҳақ тўламаганидан норозилик; фирмани қандайдир янги тузилаётган фирмага рақиб сифатида за- ифлаштириш мақсадида қасос олиш каби ёмон ният. Рахбардан норози ходим жамоа фойдаланувчи ҳисоблаш тизимларига энг катта таҳдидлардан бирини туғдиради. Шунинг учун ҳам хакерлар билан курашиш агентлиги индивидуал компьютер соҳибларига жон деб хиз- мат кўрсатадилар. Профессионал хакерлар-ҳисоблаш техникасини ва алока тизимини жуда яхши биладиган компьютер фанатлари (мутаассиблари) ҳисобланади. Тизимга кириш учун профессионаллар омадга ва фаразга таянмайдилар ва қандайдир тартибни ва тажрибани ишлатадилар. Уларнинг максади- ҳимояни аниқлаш ва йўқотиш, ҳисоблаш курилмасининг имкониятларини ўрганиш ва мақсадига эришиш мумкинлиги тўғрисида қарорга келиш. Бундай профессионал хакерлар категориясига қуйидаги шахслар ки- ради: сиёсий мақсадни кўзловчи жиноий гуруҳларга кирувчилар; саноат жосуслик мақсадларида ахборотни олишга уринувчилар; текин даромадга интилувчи хакерлар гуруҳи. Умуман профессионал хакерлар хавф-хатарни минималлаштиришга уринадилар. Бунинг учун улар бирга ишлашга фирмада ишлайдиган ёки фирмадан яқинда ишдан бўшатилган ходимларни жалб этадилар, чунки бе- гона учун банк тизимига киришда ошкор бўлиш хавфи жуда катта. Хақиқатан, банк ҳисоблаш тизимларининг мураккаблиги ва юқори тезкор- лиги, хужжатларни юргизиш ва текшириш усулларининг мунтазам тако- миллаштирилиши бегона шахс учун хабарларни ушлаб колиш ёки маълу- мотларни ўғирлаш мақсадида тизимга ўрнашишига имкон бермайди. Профессионал хакерлар учун яна бир қўшимча хавотир-тизимдаги бир компо- нентнинг ўзгариши бошқа бир компонентнинг бузилишига олиб келиши ва хатардан дарак берувчи сигналга сабаб бўлиши мумкин. Хакерлар хавф-хатарни камайтириш мақсадида одатда молиявий ва оилавий муаммоларга эга бўлган ходимлар билан контактга кирадилар. Кўпгина одамлар ҳаётида хакерлар билан тўқнашмасликлари мумкин, аммо алкаголга ёки қиморга ружу қўйган ходимлар билмасдан жиноий гуруҳ би- лан боғланган қандайдир бир букмекердан қарздор бўлиб қолишлари мум- кин. Бундай ходим қандайдир ўйин-кулги кечасида суҳбатдошининг профессионал агент эканлигига шубҳа қилмаган ҳолда ортиқча гапириб юбо- риши мумкин. боб. ЭЛЕКТРОН БИЗНЕС ВА УНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ МУАММОЛАРИ 2.1 Internet нинг асосий ахборот хизматлари Internet тармоғи коммуникациянинг ва ахборотдан фойдаланишнинг турли-туман усулларини таклиф этади. Шу сабабли у тезликда кўпгина компаниялар ахборот тизимларининг ажралмас қисми бўлиб қолди. Internet тармоғи ҳар қандай абонентлар учун маълумотларни транзит узатиш бўйича транспорт хизматларидан ташқари юқори савияли тармоқ сервисларининг (хизматларининг) етарли даражада кенг тўпламини ҳам таъминлайди. Бу хизматларни тақдим этувчи компьютерлар серверлар деб аталса бу хизматлардан фойдаланувчи компьютерлар мижозлар деб аталади. Бу атамалар компьютер - сервер ва компьютер-мижозларда ишлатиладиган дастурий таъминотга ҳам тааллукли. Қуйида оммавий Internet сервисларини қисқача кўриб чиқамиз. Download 5.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling