Microsoft Word Бешбурчак янги doc
“ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ” ФАНИ БЎЙИЧА БАЖАРИЛАДИГАН ЛОЙИҲАНИНГ МАЗМУНИ ВА МАҚСАДИ
Download 1.3 Mb.
|
Beshburchak (1)
“ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ” ФАНИ БЎЙИЧА БАЖАРИЛАДИГАН ЛОЙИҲАНИНГ МАЗМУНИ ВА МАҚСАДИЁғоч конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш учун қурувчи бакалаврларни тайёрлашда, ўқиш жараёнида назарий билимларини мустаҳкамлаш учун асосий ишлардан бири курс иши (лойиҳаси)ни бажаришдир. Курс ишини бажариш уч бўлимдан, яъни берилган том ёпма конструкциясини ҳисоблаш, бешбурчак метал-ёғоч фермани конструктив ҳисоби ва лойиҳанинг ишчи чизмаларини тайёрлашдан иборат. Кафедра томонидан берилган топшириққа асосан лойиҳаланадиган бинонинг том конструкцияси ва юк кўтарувчи (ферма) конструкциялари ҳамда уларнинг айрим элементларининг тугунлари конструктив ечилиб, уларнинг мустаҳкамлигини, устиворлигини ва бикрлигини таъминлайдиган ҳисоблар бажарилади. Лойиҳаланадиган конструкциянинг ҳисобий схемалари ва эскизлари чизилиб, уларнинг ҳисоблари нормалар асосида аниқ бажарилиши шарт. Статик ҳисобда – ҳисобий схемани танлаш ва таъсир этувчи юкларнинг қийматларини аниқлаш. Конструктив ҳисобда – таъсир этувчи юкларга мос равишда қабул қилинган конструкцияларнинг кесим юзаларини, геометрик характеристикаларини аниқлаб, уларнинг мустаҳкамлигини ва салқилигини текшириш. Ҳисобда қабул қилинган ҳамма маълумотларни ва ҳисобий катталикларни ҚМҚдаги мос маълумотлар билан таққослаш. Техник лойиҳалашда синчнинг асосан қуйидаги элементлари ҳисобланади: а) Том ёпмалари: елимланган фанера, металл профилли том ёпмалари, бир ёки икки қаватли тахта тўшамалар; б) Стропил фермалар; (учбурчак, бешбурчак ёки сегментли); в) Бино синчининг устунлари; (конструктив танланади); г) Сарровлар ва боғловчилар.; Тушунтириш хатининг ҳажми қуйидагилардан иборат бўлади: а) Лойиҳа қайси материаллар асосида бажарилганлиги тўғрисида тушунча; б) Бинонинг конструктив ечими ва ечим тўғрисида тўлиқ ёзма маълумот; в) Бино конструкцияларни (том ёпмаси ва стропил ферма) ҳисоблари аниқ мавзуларга бўлинган ҳолда бажарилади. Ишчи лойиҳа қисмида стропил ферма ва том ёпмасини ишчи чизмалари бажарилади. Ферма ва том ёпмаси ишчи чизмаларини бажаришда унинг элементлари ва тугунларининг тўлиқ ҳисоблари келтирилади. Ишчи чизмалар М 1:10, М1:20 масштабларда бажарилиб, ҳамма элементлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлган ҳолда, шу конструкцияга кирувчи элементларнинг жойлашуви, бириктирувчи элементлар ва бошқа маълумотлар келтирилади. Геометрик схемада ўлчамлар янги меъёр асосида, ҳисобий зўриқишларнинг қийматлари кўрсатилади. Чизмада материаллар (металл ва ёғоч) таснифлар жадвали тўлдирилиб, ёғоч материалининг ва елимнинг турини, намлигини, қурилиш жойини эътиборга олувчи бир неча изоҳ келтирилади. Курс ишининг чизма қисми 1 варақ А1 ёки 2 варақ А2 формат бўйича бажарилиб, қисмларга тахминан қуйидагича тақсимланади: биринчи варақда – техник лойиҳа қисми, бино режаси бўйлама ва кўндаланг қирқимлар, том ёпмасини ишчи чизмаси, устуннинг ишчи чизмаси, метал ва ёғочлар таснифлари, иккинчи варақда – ферманинг хисобий схемаси, фермани конструктив чизмаси, тугунлари, метал ва ёғоч таснифлари ҳамда изохлар келтирилади. Курс ишининг тушунтириш хатининг ҳажми 25...35 варақдан иборат бўлиб, кириш, дастлабки маълумотлар, том ёпмасининг ҳисоби, металл-ёғочли ферманинг ҳисоби, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар руйхати келтирилган бўлиши керак. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling