Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   77
Назорат саволлари: 
1.Оддий ўргимчаккананинг акарифагларига қайсилар киради? 
2.Ғўза битларини ва бошқа сўрувчи зараркунандаларга қайси
энтомофаглар
киради? 
3.Тунламларнинг табиий кушандаларини айтиб беринг? 
3-МАВЗУ: ҒАЛЛА ЭКИНЛАРИ 
ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИНГ ЭНТОМОФАГЛАРИ 
МОРФОЛОГИЯСИ 
Керакли жихозлар:
1. Лупа, бинокуляр 
2. Энтомологик нина 
3. Расмли жадвал 
4. Ҳашаротларнинг кўргазмали намуналари 
5. Тарқатма материаллар 
Режа: 
1. Зарарли хасвалар энтомофаглари 
2. Кузги ва тупроқ остидан кемирувчи тунламлар 
энтомофаглари 
3. Ғалла (поя) арракаши энтомофаглари 
4. Гессен пашшаси энтомофаглари 
5. Швед пашшаси энтомофаглари 
 
Зарарли хасвалар энтомофаглари 
Буғдойзорларда зарарли хасва ва бошқа зарарли қандалаларнинг 
бўғимоёқлиларга оид 150 дан ортиқ табиий кушандалари қайд 


40 
қилинган. Уларнинг кўпчилиги ҳаммахўр йиртқичлар ва самарали 
паразитлардир. 
Йиртқичлар етарли ўрганилмаган. Зарарли хасваларнинг 
йиртқичлари турличадир. Дала шароитида хасвалар билан 40 
турдан ортиқ бўғимоёқлилар, жумладан, визилдоқ қўнғизлар, 
чумолилар, 
олтинкўз 
личинкалари, 
стафилинлар, 
йиртқич 
қандалалар, ўргимчаклар ва бошқалар озиқланади. 
Зарарли хасваларни йўқотишда ҳаммахўр йиртқичлардан 
айниқса визилдоқ қўнғизлар муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, 
турли фазалардаги зараркунанда билан птеростихалардан қўпол 
нуқтали (Pterostichus crenuliger ), ипаксимон (P. sericeus ), ҳамда 
фарқланадиган чопқир (Harpalus distinguendus ), тухум ва биринчи 
ёш личинкалари билан шошқир чопқир (Bembidion properans ), 
кичик микролестес (Microlestes minutulus ), тухум ва ҳамма ёшдаги 
личинкалари билан бронзабошли хлен (Chlaenius crenuliger), сертук 
чопқир (Ophonus rufipes), қарсилдоқ бомбардир (Brachinus 
crepitans), тўртинчи ва бешинчи ёшдаги личинкалар ва вояга етган 
қандалалар билан йирикроқ визилдоқ қўнғизлардан олтинуқтали 
визилдоқ (Calosoma auropunctatum), дала визилдоғи (Carabus 
campestris) ва бошқалар озиқланадилар. 
Бошқа йиртқичлардан зарарли хасваларнинг тухуми, биринчи 
ва иккинчи ёшдаги личинкаларини чумолилардан Formica авлоди 
(ўрмон 
малла, 
ўтлоқ), 
Cataglyphis 
авлодидан 
чопқирлар, 
Tetramorium caespitum, Lasius fuliginosus. ва бошқа чумолилар 
озиқланади. Тухум ва кичик ёшдаги личинкалар билан олтинкўз 
личинкалари, айрим овчи қандалалар ҳамда ўргимчаклар ҳам 
озиқланади. 
Хасва 
қандалаларини 
қишлаш 
даврида 
ҳам 
мунтазам 
камайтириб турадиган йирик визилдоқ ва бошқа қўнғизлар мавжуд. 
Паразит ҳашаротлар муайян шароитларда зараркунанда 
миқдорини самарали камайтириб туради. Жумладан, зарарли 
хасвалар тухумларни теленоминлар камайтириб турса, вояга етган 
қандалаларни фазия пашшалари йўқотиб туради. 
Тухум паразитлари. Зарарли хасвалар тухумларида ўн турдаги 
теленоминлар паразитлик қилиб, айниқса катта трисолькус 
(Trissolcus grandis) кенг тарқалган. Самараси жиҳатидан кейинги 
ўринларни яшил теленомус (T. chloropus) ва ооэнцитрус эгаллайди.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling