Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Ғалла (поя) арракаши энтомофаглари
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гессен пашшаси энтомофаглари
Ғалла (поя) арракаши энтомофаглари. Ғалла арракашида пардасимонқанотли (Hymenoptera туркуми) ҳашаротлардан 5 оиласи вакиллари паразитлик қилиб, улар орасида коллирия тухум личинкалик паразити зараркунандани 60-90% гача камайтириб туради. Коллирия – Collyria coxator (C.сalcitrator) (Hymenoptera туркуми, Ichneumonidae оиласи) тўртинчи ёшдаги личинкалик 44 фазасида ғалла (поя) арракаши личинкаси ичида қишлайди, деб эҳтимол қилинади. Баҳорда коллирия хўжайин пилласи ичида ғумбакка айланиб, вояга етган паразит учиб чиқади ва, хўжайинига ўхшаб, йилига бир авлод беради (8-расм). 8-расм. Вояга етган ҳашарот Сollyria coxator (К.Е.Воронин ва б., 1988) Гессен пашшаси энтомофаглари Гессен пашшаси табиий кушандаларининг 40 турдан ортиғи маълум. Улар орасида кўпроқ учрайдиган платигастридларнинг 2 тури, яъни зараркунанда тухуми ва тухумдан янги чиққан личинкада паразитлик қилувчи турларни ҳамда пашша сохта пилласида (пупарий) паразитлик қилувчи хомепорус ва эвптеромалус паразитларини кўрсатиш мумкин. Кейинги икки паразит зараркунанда пупарийсини 12% дан 67 % гача камайтиради. Платигастер – Platygaster hiemalis (Hymenoptera туркуми, Platygastridae оиласи) гессен пашшаси пупарийси ичида, катта ёшдаги личинкалик фазасида қишлайди. Вояга етган паразит гессен пашшаси иккинчи оммавий тухум қўйиш даврида учиб чиқади ва урғочилари уруғланиши биланоқ, қўшимча озиқланмасдан ҳам тухум қўйишга киришади. Паразит хўжайин тухум ва янги туғилган личинкаларига ўрнашиб олади. Паразит урғочиси 3 минг донага қадар тухум қўяди. Айрим ҳолларда паразит полиэмбриония усулида кўпайиши ҳам кузатилади. Хўжайини неча авлод берса, платигастер ҳам шунча насл бериб кўпаяди (9-расм). Гессен пашшасини паразит 3,6% дан 53,2% гача зарарлаши кузатилган. Шунингдек трихацис 45 паразити ҳам зараркунандани 15-20% гача камайтириб туриши аниқланган. 9-расм. Платигастер – гессен пашшаси паразити (Кичеров, 1967) Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling