Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   77
Ғўза тунлами (кўсак қурти)нинг сонини кескин камайтиришда 
90 турдан ортиқ паразит ва йиртқич энтомофаглар иштирок этади. 
Трихограммма – майда пардасимонқанотли (Hymenoptera 
туркуми,  Thrichogrammatidae оиласи) ҳашарот бўлиб, ранги сариқ, 
қўнғир ёки қора, тана ўлчами 0,35-0,9 мм. Оёқ панжалари 3 
бўғимли, урғочисининг мўйлаби 5 бўғимли. Олдинги қанотлари 
кенг, пардасимон, четлари қисқa ҳошияли. Қорни кенг, юқори 
қисми 
юмалоқ. 
Эркакларининг 
мўйлаблари 

бўғимли. 
Трихограмманинг урғочиси хўжайин қўйган тухумларни уларнинг 
ҳидига қapaб излайди. 
Америка олимларининг тадқиқотларида тасдиқланишича, 
тухум 
қўйиш 
пайтида 
ўсимликларда 
тунлам 
капалаклари 
қанотларидан қолган тангачалар ёки қорин қисмидaн тушиб қолган 
тукчалар ҳам трихограммани жалб қилади. Тухумхўр урғочиси 
хўжайин тухумини излаб топгач, унинг ичига тухум қўйгичи 
орқали бир ёки бир неча тухум қўяди. Трихограмма личинкаси 
хўжайин 
тухумининг 
ички 
қисми 
ҳисобига 
озиқланиб, 
ривожланади. Хўжайин тухуми ичида трихограмма ривожланиш 
даврида личинкалик 3 стадиясини ўтади ва личинкаси учинчи – 
охирги ёшига етгунига қадар хўжайин тухуми қорая бошлайди. 
Личинка ривожланишини тугатгач, тухум ичида ғумбакка 
айланади. Ғумбакдан чиққан етук зотлар хўжайин тухуми пўстини 
ёриб, жинсий етилган (урғочилари тухумдонларида тухум тўлиқ 
ҳосил бўлган) ҳолда учиб чиқади ва эркак зотлар билан жинсий 
қўшилгач, дарҳол тухум қўйиш учун хўжайин тухумларини излай 
бошлайди. 


39 
Фанда трихограмманинг 100 дан ортиқ тури ва тур ичидаги 
формалари мавжуд, Ўзбекистонда эса, юқорида эслатганимиздек,
унинг 15 тури қайд қилинган. (Атамирзаева, Очилов, Зоҳидов, 
2006) 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling