Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Карам битининг энтомофаглари
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шолғом диэретиелласи
Карам битининг энтомофаглари.
Карам бити ҳисобига кўпчилик ҳашаротлар – хонқизи қўнғизлари, олтинкўзлар, галлицалар, сирфидлар йиртқичлар сифатида ҳаёт кечирса, афидиидлар паразитлик қилади. Хонқизи қўнғизларидан айниқса иккинуқтали ва еттинуқтали, олтинкўзлардан оддий ва йиртқич галлицалар бит сонини мунтазам равишда камайтириб туради. Д.Б. Даминова (1992) Тошкент вилояти карам далаларида ўтказган тадқиқотлари кўрсатишича, бу биотопда сирфид пашшаларининг 10 авлодга тааллуқли 22 50 тури карам бити билан озиқланиб, эртаги карамни йиғиштириш арафасида сирфидлардан Sphaеrophoriа scripta, S. rueppelli турлари доминантлик қилади ва улар барча учрайдиган турларнинг 96,4% ни ташкил қилади. Ўрта муддатларда экилган карамда эса S. scripta 28%, S. rueppelli 21%, Paragus quadrifasciatus 35% га учрайди. Кечки карамда сирфидларнинг энг юқори сони сентябр охири-октябр бошига тўғри келади. Бу даврда доминант тур сифатида Metasyrhus corollae (65,3%) қайд қилинган. Ҳисоблар кўрсатишича, мавсум давомида карамда табиий кушандаларнинг 0,2% ни олтинкўзлар, 0,8% ни леукопислар, 7,5% ни кокцинеллидлар, 37,5% ни галлицалар ва ниҳоят 54% ни сирфидлар ташкил этган. Карам битининг ўсимликларда камайиши йиртқич:хўжайин нисбати 1:30, 1:40 га тўғри келганда кузатилган (Даминова, 1992). Карам битида паразитлик қиладиган 13-15 та тур орасида жуда самарали тур сифатида шолғом диэретиелласи, Ўзбекистон шароитида эса дуккаксимон лизифлебусни қайд қилиш мумкин (Бондаренко, 1986). Шолғом диэретиелласи (Diaeritiella rapae, Hymenoptera туркуми, Aphidiidae оиласи). Паразитнинг ғумбаги хўжайин танасида ўсимлик қолдиқлари орасида қишлайди. Қишловдан чиққан паразитнинг эркак ва урғочилари дарҳол жинсий чатишиб, ўсимлик битлари танасига тухум қўйишга киришади (11-расм). Диэретиелла 36 турдаги ўсимлик битларида паразитлик қилади, аммо унинг асосий хўжайини карам ва шафтоли битларидир. Карамда диэретиелла карам бити билан деярли бир вақтда пайдо бўлади. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling