Microsoft Word bitiruv malakavij ishini yozish va himoya qilish bojicha metodik qollanma


1.Битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифалари


Download 467.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana23.12.2022
Hajmi467.68 Kb.
#1048230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
bitiruv malakavij ishini yozish va himoya qilish bojicha metodik qollanma

 


4
1.Битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифалари.
Битирув малакавий ишини ёзишнинг асосий мақсади талабаларга 
бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит бўйича олган назарий билимлари 
даражасини мустаҳкамлаш ва уларни амалиётда қўллай олиш 
кўникмасини юзага келтиришдир. 
Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит бўйича ёзиладиган битирув 
малакавий ишининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
 талабанинг бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит бўйича
олган (тўплаган) билимларини чуқурлаштириш, уларни тартибга 
солиш, мустахкамлаш ва бухгалтерия ҳисобининг бошқа сохалари 
бўйича билим даражасини янада кенгайтириш; 
 институтда ўқиш жараёнида олинган назарий билимларини 
амалиётга қўллашга кўникма ҳосил қилиш; 
 корхоналарда бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит 
фанлари билан боғлиқ муаммоларнинг ўзига хос хусусиятларини 
тушуна билиш ва уларнинг тўғри ечимини аниқлашга ўргатиш; 
 бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит бўйича тадқиқот 
ишларини олиб бориш методларини ўзлаштириш; 
 бухгалтерия ҳисоби тизимини ислоҳ қилиниши шароитларида 
мустақил ишлашга ўрганиш. 
Битирув малакавий ишини бажаришдан мақсад корхоналарда 
бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни ташкил қилиш ҳамда 
ушбу сохаларда мавжуд муаммоларни аниқлаш, тадқиқот олиб бориш, 
шунингдек мавжуд камчиликларнинг ечимини топишга йўналтиришдир. 
 
2. Битирув малакавий ишининг мавзуларини танлаш. 
Кафедрада битирув малакавий ишларининг мавзулари ва уларнинг 
тахминий режалари ишлаб чиқилиб, кафедра мажлисида ва факультет 
илмий кенгашида муҳокама қилингангач, институт ректорининг буйруғи 
билан тасдиқланиб, хар йили долзарб мавзулар билан тўлдирилган 
ҳолда қайта кўриб чиқилади.
Талабалар битирув малакавий ишларининг мавзулари билан 
мутахассислик фанларини ўқиётган даврларида, яъни 2-3-курсларда 
танишиб 
чиқишлари 
ҳамда 
ўзларини 
қизиқтирган 
масала 
ва 
муаммоларга кўра мавзу танлашлари мумкин. Бунда талаба олдинги 
ишларни бажаришдаги тажрибаларини, ўз илмий салоҳиятларини ва 
шахсий имкониятларини ҳисобга олиб, мустақил равишда битирув 
малакавий иши учун мавзу танлайди ва режа тузади. Танланган мавзу 
бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит фаолиятини ташкил этиш ва амалга 
ошириш муаммолари бўйича бажарилган илмий тадқиқот ҳамда курс 
ишларининг давомийлигини таъминлаши керак. 


5
Кундузги бўлимда таҳсил олаётган талабалар амалиёт ўташ 
жойларига юборилганда, у ерда олиб борилаётган бухгалтерия ҳисоби, 
иқтисодий таҳлил ва аудит масалаларини қисман ўрганиши натижасида 
вужудга келган хулосаларини инобатга олган ҳолда танланган дастлабки 
мавзуни ўзгартиришлари мумкин. Аммо шуни эътиборга олмоқ керакки, 
ректор буйруғи билан бириктирилган мавзуларни ўзгартиришга рухсат 
этилмайди. 
Талаба битирув малакавий иши юзасидан мавзуни мустақил 
равишда танлаб бўлгач, уни бажаришга рухсат беришни сўраб, кафедра 
мудири номига ариза ёзади. Аризада битирув малакавий ишининг 
мавзуси аниқ кўрсатилади ва тадқиқот амалга ошириладиган, ҳамда 
амалий материаллар тўпланадиган корхонанинг номи ҳам аниқ 
ифодаланади (1-илова). 
Кафедра аризани кўриб чиқади ва битирув малака иши мавзусини 
талабага бириктириш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда илмий 
рахбарни тайинлайди. Кундузги бўлим талабаларига битирув малакавий 
иши мавзусини бириктириш битирув малака иши олди амалиёти 
бошланишидан 
олдин 
институт 
ректорининг 
буйруғига 
асосан 
расмийлаштирилади. 
Шундан 
сўнг, 
талаба 
томонидан 
битирув 
малакавий ишини бажариш юзасидан топшириқ белгиланган талаб 
асосида 2 нусҳада тузилади ва у бириктирилган илмий рахбар томонидан 
тасдиқланади. Унинг бир нусҳаси кафедрада, иккинчи нусҳаси эса 
талабада қолади. Мазкур топшириқ битирув малакавий ишини бажариш 
юзасидан талабанинг келгусидаги ишларини амалга оширишда асос 
бўлиб хизмат қилади. 

Download 467.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling