Microsoft Word biznes rezhalashtirish


-мавзу. КОРХОНА МАҲСУЛОТИНИ ТАВСИФЛАШ


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/103
Sana19.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1621482
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish (2)

 


7-мавзу. КОРХОНА МАҲСУЛОТИНИ ТАВСИФЛАШ 
Режа: 
7.1. Корхона маҳсулотининг комплекли тавсифномаси ва баҳоланиши 
7.2. Маҳсулотни баҳолаш усуллари 
7.3. Товарнинг ҳаётийлик даври 
 
7.1. Корхона маҳсулотининг комплекли тавсифномаси 
 ва баҳоланиши 
Корхона маҳсулоти (иши, хизмати) беш тавсифномага – сифат даражаси
хусусиятлар йиғиндиси, ўзига хос безаги, марка номи ва ўзига хос ўровига эга 
бўлиши лозим. 
Бизнес-режада маҳсулотни тавсифлаш бозорга сотувга киритилаётган товар 
каби ифодаланиши лозим. Товарни ўз истеъмол қиймати билан одамларнинг у ёки 
бу эҳтиёжларини қондирувчи товар ҳақида тушунча эканлиги ҳақида тасаввур пайдо 
бўлишининг олдини олиш керак. Товарнинг бу хусусиятлари унинг бозор 
тушунчаси сифатидаги хусуситларининг ярмини ташкил қилади, холос. Иккинчи 
ярми маҳсулотни стиш ва истеъмолга тайёрлаш, унги тахник хизматкўрсатиш, 
эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, товар белгиси, ўрови ва ҳоказолардан иборат 
бўлади. 
Маҳсулотни баҳолашда таклиф қилинаётган товарнинг ҳаётийлик циклини 
аниқлаш ҳам муҳим аҳамия касб этади. 
Ҳар қандай товарнинг ҳаётийлик даври маълум бир қонуниятларга бўйсунади 
ва бир қатор босқичлардан (намойиш этиш, ўсиш, тарқалиш, тўйиниш, сўниш) 
иборат бўлади. товарнинг бу босқичлардан ўтиш тезлиги бозор конъюнктурасига 
таъсир кўрсатувчи бир қатор ҳолатларга боғлиқ бўлади.
Товарнинг ҳаётийлик цикли босқичлари бўйича олдиндан ҳисоблаб чиқилган 
ва белгиланган тарзда ҳаракатланиши нарх, товарни тарқатиш усуллари, реклама, 
ишлаб чиқариш объектлари ва товар ҳаракатланиши билан маневр қилиш каби 
воситалардан фойдаланган ҳолда зарур чора-тадбирларни ўз вақтида қабул қилишга 
имкон беради. Уларнинг барчаси сотув ҳажми ва даражасига, демак, бизнес-
режанинг молиявий натижаларига ҳа мтаъсир кўрсатади. 
Товар уни истеъмолчи томонидан қабул қилиш нуқтаи назаридан кўриб 
чиқилиши зарур. Бу мақсадда товар ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилади: 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling