Microsoft Word biznes rezhalashtirish


 Режалаштириш ва башорат қилишнинг норматив асослари


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/103
Sana19.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1621482
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish (2)

2.3. Режалаштириш ва башорат қилишнинг норматив асослари 
 
Эркин иқтисодий фаолият ва тижорат ривожланиб бораётган, биз аввалги 
завод ва фабрикаларга қараганда кўпроқ замонавий бизнес ва тадбиркорлик ҳақида 
гапираётган бир шароитларда математика тили билан айтганда норма ва 
нормативлар (нормати асослар) «бозор» тушунчаси билан боғланиши қийин бўлади. 
Бугунги кунда уларнинг роли ва мақоми бироз сусайган, чунки улар тадбиркорлар 
фикрига кўра бозорга қараганда кўпроқ режали иқтисодиёт томон яқинроқ 
тургандай бўлади. 
Аслида эса бундай эмас, албатта. Норма ва нормативлар доимо режалаштириш 
ва хўжалик бошқарувининг муҳим элементи бўлиб келган. Ҳар бир бизнесмен ва 
тадбиркор, айтайлик, магазин, ресторан, меҳмонхона ёки мебель ишлаб чиқарувчи 
цех қурмоқчи бўлса албатта қурилиш харажатлари ва талаб қилинувчи ресурсларни 
ҳисоб-китоб қилади. Яъни у режалаштириш билан, тўғрироғи харажатлар ва 
ресурслар талабини уларнинг ҳар бир тури бўйича нормалаштирши билан 


Кырсаткичлар 
Норма ва норма-
тивлар шакли 
(модели) 
Режалаштириш 
Назорат 
Норма ва норма-
тивлар 
Хыжалик 
бош=аруви 
механизми 
шуғулланади. Бизнесмен ҳам, давлат корхонаси директори ҳам харажатлар минимал 
бўлган ҳолда кўпроқ фойда ва даромад олишга интилиши табиий. 
Хўжалик амалиётида нормалаштириш бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш 
жараёнларининг нормал кечиши учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва бошқа 
ресурслар заҳиралари ва сарфланишининг энг юқори ва энг қуйи нормаларини 
ишлаб чиқиш ва белгилаш усулидир. Нормалаштириш элементлари сифатида норма 
ва нормативларни кўрсатиб ўтиш мумкин. 
Норма бу – белгиланган сифатли (масалан, стандартли бир буханка нон 
чиқариш учун сарфланувчи ун нормаси, белгиланган ҳажмли металл 
конструкциясини кавшарлаш учун сарфланувчи электродлар сони ва ҳоказолар) 
маҳсулот (иш, хизмат) бирлигини таёрлаш учун хом-ашё, материал, ёқилғи, энергия 
ва ҳоказоларнинг абсолют сарфлаш мумкин бўлган максимал катталигидир. 
Мисол. Фабрика эркаклар устки кийими, жумладан пальто чиқаради. Ушбу 
маҳсулотни тикиш учун сарфланувчи материаллар номраси қуйидагича: 
асосий материал – 2 м
2

қўшимча материал (астар) – 2 м
2

ип – 1 калава; 
тугма – 5 дона; 
меҳнат сарфланиши – 6 киши-соат; 
таннарх – 25 минг сўм. 
Шу тариқа натурал, қиймат ва меҳнат ўлчамлари билан белгиланган норма 
ёрдамида маҳсулот, бизнинг ҳолатда пальто ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча 
харажаталр тартибга солиб борилади. Агар маҳсулот бирлигига тўғри келувчи 
харажатларни жами чиқарилганмаҳсулотлар сонига кўпайтирсак, корхонанинг 
мазкур турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ умумий харажатларини 
аниқлашимиз мумкин бўлади. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling