Microsoft Word biznes rezhalashtirish


суғуртаси ва жавобгарликни суғурталаш


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/103
Sana19.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1621482
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish (2)

суғуртаси ва жавобгарликни суғурталаш. Бизнес соҳасида моддий қадриятлар, 
мулк ва юк, депозитлар, тижорат рисклари ва бошқалар суғурта объекти вазифасини 
бажаради. 
Рисклар, уларни баҳолаш ва башорат қилиш билан боғлиқ масалалар бизнес-
режани тайёрлашда ҳам, келгусида уни амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб 
этади. Гап шундаки, инвесторлар, банкирлар ва бошқа кредиторлар одатда корхона 
ёки тадбиркор олдида ишлаб чиқаришни ташкил этишда қандай муаммолар вужудга 
келиши ва улар бундай вазиятлардан қай тариқа чиқиб кетишини билишни 
истайдилар. Буни баҳолаш одатда муайян фаолият турига ёки бугунги тил билан 
айтганда мўлжалланаётган бизнес-лойиҳанинг миқёсига боғлиқ бўлади. 
Суғурталаш мажбурий тарзда икки томоннинг – суғуртачи ва 
суғурталанувчининг иштирок этиши, шунингдек, белгиланган суғурта бадалини 
назарда тутиши сабабли суғурталанувчи, бизнинг ҳолатда корхона ёки тадбиркор 
томонидан бу ишнинг барча жиҳатларини чуқур ўйлаб кўриш лозим бўлиб, бу 
бадаллар асосида келгусида умумий суғурта жамғармаси шаклланади. Хусусан, 
қуйидагиларни амалга ошириш зарур: 
♦ вужудга келиши мумкин бўлган барча рискларни аниқлаш; 
♦ ҳар бир рискнинг вужудга келиш эҳтимолини аниқлаш; 
♦ улар натижасида етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорини ҳисоблаш; 
♦ уларни вужудга келиш эҳтимоли бўйича ажратиш; 
♦ йўл қўйиш мумкин бўлган риск даражасини белгилаш ва вужудга келиш 
эҳтимоли ушбу чегарадан паст бўлган барча рискларни бир четга суриб қўйиш. 
Суғурталаш амалда фақат суғурталанувчи рискларга (risk insurable) таъсир 
кўрсатиб, уларни етказилиши мумкин бўлган зарар ва суғурта ҳолатининг юзага 
келиш эҳтимоли нуқтаи назаридан пул қийматида баҳолаш мумкин. Яъни рсик 
оқибатлари объектив ўлчаниши ва қиймат баҳосига эга бўлиши лозим. 
Риск чайқовчилик характерига эга бўлмаслиги ва суғуртачи ёки суғурта 
манфаатига эга бўлган бошқа шахс билан алоқада бўлмаслиги лозим. Суғурта 
ҳолати жамият манфаатлари йўлида амалга оширилмаслиги керак.
Фирма ўз фаолияти мобайнида турли хил рискларга учраши мумкин бўлиб, 
уларни қуйидагича таснифлаш мумкин: 
Ҳуқуқий рисклар. +онунчиликнинг мукаммал эмаслиги, ҳужжатларнинг аниқ 
расмийлаштирилмаганлиги, қонунчиликнинг икки ҳил талқин қилиниши билан 
боғлиқ бўлади. 
Рискни камайтириш учун амалга оширилувчи тадбирлар: 
♦ ҳужжатларнинг мос келувчи қисмларини аниқ ифодлаш; 
♦ ҳужжатларни расмийлаштириш учун ушбу соҳада амалий тажрибага эга бўлган 
мутахассисларни жалб қилиш. 
Ишлаб чиқариш рисклари. Компьютер техникасининг мураккаблиги, ахборот 
технологиялари соҳасида техника тараққиётининг юқорилиги, кўрсатилаётган 
хизматлар сифатининг пастлиги билан боғлиқ бўлади. 


Рискни камайтириш учун амалга оширилувчи тадбирлар: 
♦ юқори малакали кадрларни танлаш; 
♦ ходимлар малакасини оширишни доимий рағбатлантириш; 
♦ кўрсатилаётган хизматлар сифатини назоарт қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва 
ундан фойдаланиш; 
♦ зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш учун ўз вақтида етарлича маблағ ажратиш. 
Маркетинг рисклари. Бозорга чиқишда ушланиб қолиш, хизматларни ноттўғри 
танлаш, маркетинг стратегиясини танлашда адашиш, нарх сиёсатидаги хатолар 
билан боғлиқ бўлади. 
Молиявий, инновацион, ижтимоий ва бошқа риск турлари.  
Мисол. +уйидаги жадвалда кўрсатилганидек, «Star» компьютер клубининг 
фаолияти билан боғлиқ риск ҳолатларини кўриб чиқамиз. Турли хил рискларнинг 
вужудга келиш эҳтимолини қуйидаги шкала бўйича баҳолаймиз: 
0 - риск худди йўқдай қабул қилинади; 
25- риск амалга ошмаслигининг эҳтимоли юқори; 
50- ҳолатнинг рўй бериши ҳақида бирон нарса дейиш қийин; 
75- риск юзага келиш эҳтимоли юқори; 
100- рискнинг амалга ошиши деярли аниқ бўлади.  
Жадвал 
Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган риск турлари 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling