Microsoft Word biznes rezhalashtirish


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/103
Sana19.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1621482
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish (2)

 
 
 
8.4. Маркетинг режаси ва дастури 
Маркетинг дастурлари маркетинг режасининг асоси ҳисобланади. Улар 
корхонанинг ҳар бир хўжалик бўлинмасида ҳар бир маҳсулот бўйича ишлаб 
чиқаришни режалаштиришга аосс қилиб олинади. 
Маркетинг режаси бу энг асосий ҳужжат бўлиб, ким, қачон, қаерда, нима ва 
қандай қилиши лозимлигини белгилаб беради. Маркетинг дастурлари доирасида 
қуйидаги йўналишлар оптимал бирикиши лозим: 
♦ сифат жиҳатидан янги техник-иқтисодий тавсифномага эга, принципиал 
жиҳатдан янги маҳсулот турлаврини ишлаб чиқиш; 
♦ муайян харидорларнинг сўров ва талабларига нисбатан янги маҳсулот 
турларини модификациялаш; 
♦ фирманинг 
ўз фан-техника ишланмалари асосижа чиқарилаётган 
маҳсулотни такомиллаштириш; 
♦ сотиб олинган патент ва лицензияларни қўллаш асосида янги маҳсулот 
турларини яратиш. 
Маркетинг режаси корхона фаолиятининг йўналишини белгилаб бериб, унга 
истеъмолчиларни ўрганиш, маҳсулотни режалаштириш, ҳаракатлантириш ва сотиш, 
шунингдек, нархни режалаштириш жараёнларини яхши тушунишга имкон беради. 
У корхонани рақобатчилар нуқтаи назаридан ўзининг кучли ва заиф томонларини, 
атроф муҳитдан кутилажак хавф-хатарни баҳолаш, мос келувчи ҳатти-ҳаракатларни 
амалга оширишга мажбур қилади.
Маркетинг дастурларига бошқа вазифа кутилаётган фойда ҳажмини олишга 
йўналтирилган ишлаб чиқариш, режалаштирилган маҳсулотни чиқаришнинг
оптимал структурасини аниқлаш имкониятинибериш ҳам юклатилади. Маркетинг 
дастурининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
♦ жорий 
ва истиқболдаги давр учун чиқариладиган (янги ёки 
такомиллаштирилган) маҳсулот ҳажмини натурал ва қиймат шаклида 
аниқлаш; 
♦ маҳсулот эҳтиёжи ва талабларини ҳисобга олган ҳолда якуний истеъмолчи 
ёки мақсадли бозорни танлаш; 
♦ ҳар бир маҳсулот бўйича ишлаб чиқариш харажатлари, нарх ва фойдани 
солиштириш. 
Маркетингни режалаштиришга батафсил тўхталиб ўтамиз. Маркетинг режаси 
қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
а) назорат кўрсаткичлари маълумотлари;
б) жорий маркетинг вазиятини баён қилиш;
в) хавф-хатар ва имкониятлар рўйхати;
г) муаммо ва вазифалар таҳлили;
д) маркетинг стратегияси;
е) ҳатти-ҳаракатлар дастури;


ж) бюджетлар;
з) назорат тартиби. 
Аввало корхона ушбу молия йилида эришиш лозим бўлган асосий 
кўрсаткичлар ҳақида қисқача маълумот тўпланиши лозим. Бу режанинг йўналишини 
белгилаб беради. Корхонанинг жорий ҳолати аниқланади ва мақсадли бозор 
тавсифлаб берилади. Товар олдида пайдо бўлиши мумкин бўлган хавф-хатар ва 
имкониятлар баҳоланади. Хавф-хатарлар бу ноқулай тенденциялар ёки муайян 
ҳодиса натижасида юз берувчи ҳолат қийинчилик бўлиб, товарнинг ҳалок бўлишига 
ҳам олиб келиши мумкин. Маркетинг имкониятлари бу – маркетинг ҳатти-
ҳаракатларининг жалб қилувчи йўналиши бўлиб, улар ёрдамида корхона рақобатда 
устунликка эга бўлиши мумкин. 
Маркетинг стратегияси - рационал қурилма бўлиб, унга амал қилган ҳолда 
корхона ўзининг маркетинг вазифаларини бажаради. У мақсадли бозорлар, 
маркетинг мажмуи ва харажатлари бўйича муайян стратегияларни қамраб олади. 
Мақсадли бозорларни, яъни корхона асосий эътибор қаратиши лозим бўлган 
бозорларни аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Менеджер янги товар, реклама, 
сотувни рағбатлантириш, маркетинг режасининг олдинги пунктлари асосида 
нархлар каби маркетинг элементлари бўйича муайян стратегияларни баён қилиши 
лозим. Бу босқичда маҳсулот сотуви даражаси билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган 
маркетинг харажатлари даражаси белгиланади. Маркетинг бюджетининг 
рентабеллигини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ҳатти-ҳаракатлар дастури 
тавсифланади: нима қилиш керак, ким, қаерда ва қанча иш бажаради. Кейин эса 
бюджет асосида муайян хом-ашё харид қилиш режаси, ишчи кучига бўлган 
эҳтиёжлар ва фойда даражаси белгиланади. Энг охирида белгиланган ишларнинг 
бажарилишини назорат қилиш тартиби баён қилинади. оралиқ бўғинлар 
натижаларини баҳолаш ва уларга ўзгартиришлар киритиш белгиланган вазифаларга 
асосан бажарилади. 
Маркетинг режаси юқғоридан пастга ҳам, пастдан юқорига ҳам ишлаб 
чиқилиши мумкин. Кейинги ҳолатда бу – мақсадлар, бюджетлар, башоартлардир. 
Маркетинг стратегиялари ва муддатлари сотувчилар, реклама бўлими ва бошқа 
бўлимлар ходимлари берган маълумотлар асосида белгиланади. Ушбу режалар 
ҳаққоний бўлиб, психологик муҳитга ижобий таъсир кўрсатади, чунки ходимлар 
қабул қилинган қарорлар учун жавобгар бўладилар. Бироқ бунда қуйида ишлаб 
чиқилган режаларни мувофиқлаштириш, ягона интеграцияланган режага 
айлантириш ва турли муаммоларни ҳао қилишда бир қатор қийинчиликлар пайдо 
бўлиши мумкин. 
Дастлабки ҳолатда эса бу нарса кузатилмайди. Режали фаолият марказлашган 
тарзда бошқарилади ва назорат қилинади ҳамда маркетингнинг ягона йўналиши 
таъминланади. Шунга қарамай, реалистик режалаштириш, ходимларни қарор қабул 
қилишга жалб қилиш имконияти пасайиб, жамоада психологик муҳит ёмонлашади. 
Ушбу икки ёндашув раҳбарият юқори мақсад ва йўналишларни белгилаган, товар, 
реклама ва сотув билан шуғулланувчи ходимлар эса белгиланган вазифаларни 
амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш билан шуғулланган ҳолларда уйғунлашуви 
мумкин. 
Сотув реакцияси функциясини олдиндан баҳолашнинг 3 усули мавжуд.



Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling