Microsoft Word biznes rezhalashtirish


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/103
Sana19.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1621482
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish (2)

Статистик усул. Статистика усуллари ёрдамида аввалги сотувлар ва 
маркетинг мажмуининг ўзгариш даражаси ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва сотув 
реакцияси функцияларини баҳолаш. 
 Экспериментал усул (тажриба усули). Маркетинг харажатлари вариацияси 
ва уларниг гоеграфик ёки бошқа бирликлар бўйича эришилган сотув ҳажмига 
тақсимлашни талаб қилади. 
Экспертлар баҳоси усули. Зарур ҳаражатлар даражаси белгиланганч, 
экспертлар асослаб берган мулоҳазаларга амал қилинади. 
Маркетинг режаларини амалга оширишда бир қатор кутилмаган ҳолатлар 
юзага келиши мумкин, шу сабабли уларнинг бажарилишини доимий назорат остига 
олиш лозим. маркетинг назоратининг уч турини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
♦ тайёр режаларнинг бажарилишини назорат қилиш. Маркетинг бўйича 
мутахассислар йиллик режадаги назорат рақамларига эга жорий 
кўрсаткичларни тузади ва зарур ҳолларда вазиятни ўзгартирши учун ғчора-
тадбирларни амалга оширади; 
♦ фойдалиликни 
назорат 
қилиш. 
Турли 
товарларнинг, 
бозор 
сегментларининг, 
ҳудудлар 
ва 
сотув 
каналларининг 
амалдаги 
рентебеллигини аниқлаш; 
♦ стратегик назорат. Фирманинг бошланғия стратегик кўрсатмаларининг 
мавжуд бозор имкониятларига мос келишини мунтазам текшириб бориш. 
Йиллик режаларнинг бажарилишини назорат қилишдан мақсад корхона 
ҳақиқатдан ҳам режадаги мақсадли кўрсаткичлар даражасига чиққанлигини 
аниқлашдир. Ушбу турдаги назорат тўрт босқичдан иборат.
1. 
Раҳбарият йиллик режага назорат кўрсаткичларини ой ва чораклар 
бўйича тақсимлаб киритиши лозим (нимага эришиш керак).
2. 
Раҳбарият фирманинг бозор фаолияти кўрсаткичларини улчайди (нима 
рўй беради).
3. 
Раҳбарият ҳар қандай жиддий хато ва камчиликлар сабабини аниқлайди 
(нима учун шундай бўлди). 
4. 
Раҳбарият вазиятни тўғирлаш ҳамда белгиланган мақсад ва эришилган 
натижалар ўртасидаги узилишларни йўқотиш учун чора-тадбирларни амалга 
оширади (ўзгартириш киритиш ҳатти-ҳаракатлари). 
Сотув динамикаси фирманинг рақобатчиларга нсибатан ҳолати ҳақида ҳеч 
нарса демайди. Айтайлик, сотув ҳажми ўсиб борсин. Бу ўсиш иқтисодий 
шароитларнинг яхшиланиши ёки корхона фаолиятининг рақобатчиларга нисбатан 
такомиллашуви билан изоҳлниши мумкин. Агар бозор улуши ўсиб борадиган бўлса. 
Корхонанинг рақобатдаги ҳолати мустаҳкамланади, акс ҳолда корхона ўз 
рақобатчиларига ўрнини бўшатиб беришга мажбур бўлиши ҳам мумкин. 
Амалдаги кўрсаткичлар йиллик режада белгилаб қўйилган кўрсаткичлардан 
сезиларли фарқ қилган ҳолларда корхона ишлаб чиқаришни қисқартириши ёки 
нархларни пасайтириши, машина ва асбоб-ускуналар харид қилиш учун капитал 
қўйилмаларни қисқартириши, реклама ва хайрия йўлидаги харажатларни 
камайтириши мумкин. 
Фойдалилик ва рентабелликни назорат қилиш корхонага у ёки бу товарлани 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки камайтириш, у ёки бу маркетинг тсратегиясини 


амалга ошириш масалаларини ҳал қилишга ёрдам беради. Масалан, турли сотув 
каналлари: техник товарлар дўконлари, боғдорчилик ва дала ҳовли учун дўконлар ва 
универмаглар бўйича ўт ўриш машиналарини сотиш рентабеллигини текшириш 
улардан фойдаланиш самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлигини кўрсатиши 
мумкин. Улардан биринчилари зарар келтириши, иккинчилари ўз харажатларини 
қоплаши, учиничлари эса асосий фойда оқимини бериши мумкин. 
Шундай қилиб, маркетинг корхона фаолиятини ташкил этиш ва тартибга 
солишдан ташқари товарларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчи томон 
ҳаракатланишини тезлаштирувчи ҳамда ўзини-ўзи тартибга солувчи ва 
такомиллшатирувчи тизим ҳисобланади. Корхона фаолиятининг маркетинг режаси 
ва дастурини қуйидаги схема ёрдамида акс эттириш мумкин. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling