Microsoft Word biznes rezhalashtirish


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/103
Sana19.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1621482
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish (2)

Даромадлилик индекси услубий жиҳатдан илгари «капитал қўйилмалар 
самарадорлик коэффициенти» кўрсаткичи бўйича фойдаланилган баҳолашни 
эслатиб туради. Шу билан бирга иқтисодий таркибига кўра умуман бошқача 
кўрсаткич ҳисобланади, чнуки инвестициялардан олинувчи даромад сифатида соф 
фойда эмас, балки пул оқимлари қабул қилинади. Бундан ташқари 


инвестициялардан олиш кутилаётган даромад (пул оқимлари) баҳолаш жараёнида 
ҳозирги қийматга келтирилади. Даромадлиликни ҳисоблаш қуйидаги формула 
бўйича амалга оширилади: 
ИД қ ДП / ИС 
бу ерда 
ИД – инвестиция лойиҳаси бўйича даромадлилик индекси; 
ДП – ҳозирги қийматда пул оқимлари миқдори; 
ИС – инвестиция лойиҳасини амалга оширишга жўнатилувчи инвестиция 
маблағлари миқдори (қўйилмалар вақти турлича бўлганда ҳам ҳозирги қийматга 
келтирилади). 
 
Мисол. Юқорида кўриб чиқилган икки лойиҳа маълумотлари бўйича уларнинг 
даромадлилик индексини аниқлаймиз. «А» лойиҳаси бўйича даромадлилик индекси: 
8758:7000 қ 1,25. Иккинчи лойиҳа бўйича эса: 8221:6700 қ 1,23. Инвестиция 
лойиҳаларини «даромадлилик индекси» бўйича солиштириш шуни кўрсатадики, «А» 
лойиҳасининг самарадорлиги юқори. 
Даромадлилик индекси кўрсаткичи солиштирма баҳолашдан ташқари 
лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги мезони сифтаида ҳам 
қўлланиши мумкин. Агар даромадлилик индекси қиймати бирга тенг ёки ундан 
кичик бўлса, лойиҳа инвесторга қўшимча даромад келтирмалиги сабабли рад 
этилиши лозим. Бошқача қилиб айтганда, даромадлилик индекси қиймати 1 дан 
катта бўлган инвестиция лойиҳаларигина амалга оширишга қабул қилиниши 
мумкин. 
«Даромадлилик индекси» ва «соф келтирилган даромад» кўрсаткичларини 
солиштиршда улар ёрдамида инвестициялар самарадорлигини баҳолаш натижалари 
бир-бирига тўғридан-туғри боғлиқлигига эътибор қаратиш лозим: соф келтирилган 
даромаднинг абсолют қиймати ўсиши билан даромадлилик индекси ҳам ўсади ва 
аксинча. Бундан ташқари, соф келтирилган даромад нолга тенг бўлганда 
даромадлилик индекси доимо 1 га тенг бўлади. Бу эса шуни англатадики
инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқилги мезони 
сифатида улардан фақат биттаси қўлланиши мумкин. Солиштирма баҳолашни 
ўтказишга келадиган бўлсак, бу ҳолатда иккала кўрсаткични ҳам қараб чиқиш 
лозим, чунки улар инвесторга инвестиция лойиҳаси самарадорлигини ҳар 
томонлама баҳолашга имкон беради.
Даромадлилик индекси қуйидаги кўрсаткичлар билан бир хил маънога эга: 
“рентабеллик индекси”, “фойдалилик индекси”, Profitabiliti Index (PI).

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling