Сотувни
рағбатлантириш
+адоқлаш
Техник хизмат
кўрсатиш
Техник хизмат кўрсатиш
Сервис сиёсати
Сервис
VI. Сотиш каналлари
Истеъмолчилар
8.2-расм. Корхонанинг маркетинг фаолияти схемаси
Қисқача хулосалар
Бизнес-режа структурасида маркетинг режаси корхонанинг маҳсулот
сотув
бозорларини ва рақобатчиларини баҳолаш ҳамда маркетинг
стратегиясини асослаб
бериши мўлжалланган.
Маркетинг режаси доирасида бозор сиғими ҳақидаги, бозорнинг тўйинганлиги
ва сиғимининг ўзгариши ҳақидаги
маълумотлар шакллантирилади,
бозорни
сегментлаштириш усуллари аниқланади, сотув ҳажми ва рақобатчилар ҳатти-
ҳаракатлари башорат қилинади, товарни тарқатишнинг
принципиал схемалари,
нархнинг ҳосил бўлиш усуллари ишлаб чиқилади ва рентабеллик даражаси асослаб
берилади.
Маркетинг режалари ишлаб чиқиш
усуллари, миқёси ва муддати бўйича
таснифланади. Улар худди башоратлар каби қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ
муддатли бўлиши мумкин.
Маркетинг режалари юқоридан қуйига ёки қуйидан юқорига ишлаб чиқилиши
мумкин. Барча ҳолларда ҳам улар асосланганлиги ва корхонанинг муваффақиятини
таъминлаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: