Microsoft Word biznes rezhalashtirish


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/103
Sana07.11.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1753636
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish

 
Рисклар  
Салбий оқибатлар 
Баҳо, % 
1. Молиявий  
 
 
Янги рақобатчилар пайдо бўлиши 
билан талабнинг барқарор эмаслиги 
Сотув ҳажмининг камайиши 
60 
Рақобатчиларнинг нархни 
пасайтириши 
Нархларнинг пасайиши 
5 
Солиқларнинг ўсиши 
Фойданинг камайиши 
20 
Истеъмолчиларнинг тўлов 
лаёқатининг пасайиши 
Сотув ҳажмининг пасайиши ва 
фойданинг камайиши 
30 
Энергия ресурслари нархининг ўсиши 
Фойданинг камайиши 
50 
Айланма воситаларнинг етишмаслиги 
+арзга олинган маблағларнинг 
ўсиши 
2 
Жами молиявий рсиклар бўйича  
 
167 
Ўртача риск %и  
 
27,8 
2. Ижтимоий  
 
 
Маҳаллий ҳокимият идоралари 
муносабати 
Уларнинг талабларини бажариш 
учун қўшимча харажатлар 
5 
Кадрлар малкаси 
Хизмат сифатининг пастлиги, 
бузилишнинг кўплиги 
10 
Жами ижтимоий рисклар бўйича  
 
15 
Ўртача риск %и 
 
7,5 
3. Техник 
 
 
Ишлаб чиқариш воситаларининг 
эскириши 
Ишлаб чиқариш ва фойда 
ҳажмининг пасайиши 
0 
Асбоб-ускуналарнинг унчалик 
ишончли эмаслиги 
Аварияларнинг кўпайиши, 
хизматлар сифатининг пасайиши 
7 
Заҳираларнинг йўқлиги 
Талабнинг энг юқори ҳолларини 
қондира олмаслик 
2 


Жами техник рисклар бўйича  
 
9 
Ўртача риск %и 
 
3,0 
Жами  
 
191 
Ўртача риск %и  
 
17,4 
Лойиҳа бўйича асосий риск омиллари: 
♦ янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши; 
♦ энергия ресурслари нархининг ўсиши; 
♦ истеъмолчиларнинг тўлов лаёқати пасайиши. 
Мазкур омиллар юзага келганда уларнинг таъсирини камайтиришнинг асосий 
йўллари ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш, кўрсатилаётган хизматлар 
ассортиментини кўпайтириш ва луарнинг сифатини яхшилаш ҳисобланади. 
Умуман олганда эса лойиҳа риски унчалик сезиларли деб баҳоланмайди. 
Қисқача хулосалар 
 
Бизнес-режа – корхонанинг муҳим ҳужжати бўлиб, уни тайёрлаш кўп вақт ва 
ходимларнинг иштирокини талаб қилади. Шу сабабли бизнес-редани ишлаб чиқиш 
жараёни корхона раҳбарияти томонидан маълум маънода бошқарилишни талаб 
қилади. 
Бизнес-режани ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилиш мос равишда жавобгарлик 
ва масъулиятни ҳам англатади. Бажарилган ҳисоб-китоблар, кўрсаткичлар ва 
бизнес-режа таркибининг ишончлилиги учун асосан корхона раҳбари жавобгар 
ҳисобланади. 
Бизнес-режани тайёрлашни самарали бошқаришдан уни тайёрлаш учун энг 
кам вақт сарфланиши далолат беради. Энг оптимал вариант – режадаги янги йил 
бошига бизнес-режанинг тайёр бўлишидир. 
Бизнес-режанинг ресурслар билан таъминланганлиги ушбу ҳужжатнинг 
муҳим бир талаби ва шу билан бир пайтда унинг ҳаётийлигини акс эттирувчи 
кўрсаткич ҳамдир. Бу ерда режадаги давр учун маҳсулот ишлаб чиқаришда қачон, 
қанча ва қандай ресурслар талаб қилиниши ва уларни қоплаш манбаларини аниқлаш 
каби масалалар ҳал этилиши лозим. 
Корхона бозор субъекти сифатида ҳозирги шароитларда истаса-истамаса 
бизнес ва тадбиркорлик билан боғлиқ бўлади. Бозор талаби корхона фаолиятини 
ўлчаб турувчи ўзига хос «барометр» вазифасини бажаради. Бу эса корхонани ўз 
бизнесини суғурталаш, айниқса, тижорат, молиявий ва бошқа бир қатор 
рискларнинг олдини олишни талаб қилади. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling