Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
5.2. БАҲОЛАШ УНИНГ ТАМОЙЛЛАРИ ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ Хўжалик маблағларини баҳолаш - унинг пул ўлчовида ифодалаш усулидир. У бухгалтерия ҳисоби усулининг ажралмас унсури ҳисобланади, чунки пул ўлчовисиз умумлаштирилган кўрсаткичларни олиш мумкин эмас. Корхона ресурсларига берилган тавсифнинг объективлиги ҳамда молиявий натижаларни аниқлиги баҳолашнинг тўғрилигига боғлиқдир, харажатлар миқдорини бузиб кўрсатилиши фойда (зарар) миқдорини нотўғри ҳисоблашга олиб келади. Хўжалик маблағларини баҳолашнинг тўғрилигига унинг (баҳолашнинг) реаллилик ва ягоналик принцпларига риоя қилиш билан эришилади. Баҳолашнинг реаллиги - бу хўжалик маблағларига киритилган меҳнат сарфларининг ҳақиқий миқдорини пул кўрсаткичида акс эттиришдир. Бу принциларга риоя қилишлик барча натура ва меҳнат кўрсаткичлари нархлар ёрдамида пул кўрсаткичларга ўтказилади. Бунда нархлар ижтимоий зарурий меҳнат сарфларига асосланган бўлиб, бухгалтерия ҳисобида эса баланс моддалари ҳақиқий таннархда ифодаланади. Баҳолашнинг реаллиги корхонада мавжуд бўлган ресурслар миқдорини аниқлашга, унинг фаолияти молиявий натижалари тўғрисидаги ишончли ахборотни олишга ўз таъсирини кўрсатади. Ишлаб чиқаришга сарфланган материалларни нотўғри баҳолаш, тайёрланган маҳсулот таннархига киритилган меҳнат воситалари амортизациясини аниқ ҳисобламаслик, ҳисобланган иш хақининг суммасини нотўғри аниқлаш - буларнинг ҳаммаси хўжалик ишларини тавсифлашнинг объективлигига таъсир кўрсатади, унинг умумлаштирилган пировард натижаларини бузиб кўрсатади. Баҳолашнинг ягоналик принципи корхоналарнинг бир турдаги маблағларини бир турдаги пулда ўлчашни англатади, яъни корхона балансида бир турдаги маблағлар бир хил тартибда баҳоланади. Шу билан бирга бундай баҳолаш давра айланишнинг у ёки бу босқичларида хўжалик маблағлари жойлашишининг ҳамма вақтида сақланиб қолади. Мазкур принцпга риоя қилишликнинг тўғрилиги шунингдек хўжалик маблағлари балансда ҳам, жорий ҳисобда ҳам бир хил (ягона) баҳода кўрсатилишни талаб қилинади. Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига мувофиқ, ҳамда даромадлар ва харажатларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг ягона услубиятини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 – феврал 54 – сонли Қарори билан Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом * тасдиқланиб 1999 йил 1 - январидан кучга кирди. Ушбу Низом ва бухгалтерия ҳисобининг тегишли миллий стандартлари (БҲМС) билан белгилнган моддий қийматликларни баҳолашнинг умумий тамойиллари мавжуд. Капитал қуйилмалар қурувчи (буюртмачи)нинг балансида ҳақиқий харажатлари бўйича акс эттирилади; асосий воситалар ва номоддий автивлар уларни харид қилиш ёки қуриб битириш ҳамда етказиб келиш ва ўрнатишнинг барча харажатлари қийматида ташкил топган дастлабки (бошланғич) қийматда, асосий воситалар ва моддий активлар уларнинг қолдиқ қиймати аниқланадиган алоҳида моддалар бўйича кўрсатилади; ишлаб чиқариш заҳиралари (хом ашё, материаллар ёқилғи ва ҳоказо) материалларни харид қилиш, тайёрлаш ва омборга олиб келиш харажатларининг барчасини ўз ичига оладиган ҳақиқий таннарх бўйича; тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида асосий воситилар, хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, меҳнат ва бошқалардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган харажатларидан иборат бўлган ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархида; тугалланган ишлаб чиқариш - ҳақиқий таннархида; дебеторлар ва кредиторлар билан ҳисоб - китоблар корхона бухгалтерия ёзувидан келиб чиқадиган ва улар томонидан тан олинган суммаларда ҳисобга олинади. Харажатлар таркиби тўғрисидаги низом моддий ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолашда шунингдек эҳтиёткорлик усулидан фойдаланишни ҳам назарда тутади. Бу тамойил юқорида ҳисобнинг асосий қоидаларидан бири экан ҳақида эслатиб ўтилган эди. Лекин моддий - ишлаб чиқариш заҳираларига нисбатан бу тамойил харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомда ҳам кўзда тутилган. Бу Низом йил мобайнида нархлари пасайган моддий - ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобот йили охирида бухгалтерия балансида, агар улар тайёрлаш (харид қилиш)нинг дастлабки (бошланғич) қийматидан паст бўлса, сотиш мумкин бўлган нархда акс эттирилади ва нархлардаги фарқлар хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилади, дейилган. Халқаро амалиётда қабул қилинган усул бўйича фойдани ҳисоблаш пайтида инобатга олинадиган моддий - ишлаб чиқариш заҳираларининг қолдиқларига келсак, унда эҳтиёткорлик тамойили гавдаланади. Умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобот даври охирига ишлови тугатилмаган моддий ишлаб чиқариш заҳираларига тўғридан - тўғри муносабатга эга эмас. Бунда шу маъно келиб чиқадики, агар бу умумишлаб чиқариш харажатлари давр охиридаги тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг моддий - ишлаб чиқариш заҳиралари қолдиқлари ҳисобига олиниб кейинги ҳисобот даврига ўтказилса, унда бу қолдиқлар баҳоланиши оширилиб, ҳисобот даврининг охирига омборда қолган моддий * Áóíäàí áó¸ққà õàðàæàòëàð òàðêèáè òóғðèñèäàãè Íèçîì äåá àòàëàäè. ишлаб чиқариш заҳираларининг нархи пасайтирилган бўлади. Шундай қилиб, ҳисобот даврининг фойдаси оширилиб кўрсатилса, эҳтиёткорлик тамойили бузилган бўлади. Қайтариладиган чиқиндиларнинг баҳоланиши қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1. Бошланғич моддий ресурсларнинг пасайтирилган нархлари бўйича, яъни фойдланиш мумкин бўлган нархларда - агар чиқиндилар ҳозирча асосий ишлаб чиқариш учун, лекин оширилган сарфларда (тайёр маҳсулот чиқишининг пасайгани холда), ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кенг истеъмол буюмларини (маданий - маиший ва хўжалик эҳтиёжлари учун товарлар) тайёрлашга ишлатиладиган бўлса; 2. Бошланғич моддий ресурснинг тўла нархи бўйича - агар ҳисобга олинадиган чиқиндилар четга тўла қийматли ресурс сифатида фойдаланиш учун сотилса. Ҳисобда реаллилик ва баҳолашдаги ягоналик тамойилининг қўлланиши хўжаликнинг хусусиятлари билан шартланган. Буни хўжалик ҳисобининг объективлиги, унинг тузилишининг тартибга солганлиги ва илмий характери талаб қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling