Microsoft Word Buhgalter doc
VI – БОБ “Асосий хўжалик муомаларини ҳисобга олиш
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
VI – БОБ “Асосий хўжалик муомаларини ҳисобга олиш
ламойлари” 6.1. ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ Корхона хўжалик фаолиятини ҳисобга олиш хўжалик маблағлари турлари ва уларнинг манбаларини акс эттириш билан чеклана олмайди. Хўжалик жараёнларини кузатиш, корхонани бошқариш ва ишлаб чиқаришнинг тўғри боришидан четга оғишини тезкорлик билан аниқлаш учун у хўжалик жараёнлари ҳақида турли - туман миқдорий ва сифат кўрсаткичларини ҳам бериши керак. Корхона фаолиятининг миқдорий кўрсаткичлари у ёки бу жараёнлар ҳажмининг кўрсаткичларидир. Масалан, корхона ишини кузатиш учун энг аввало сотилган товарлар, маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг умуман ва уларнинг айрим турлари бўйича миқдори ҳақида маълумотга эга бўлиши керак. Ҳозирги пайтда энг муҳим миқдорий кўрсаткичлардан бири маҳсулот реализациясининг ҳажми ҳисобланади, чунки у корхонанинг ўз харидорлари олдидаги мажбуриятларини реал бажарганликларини тавсифлаб беради ва шу билан бирга маҳсулот сифатини яхшилашни рағбатлантиради. Ҳақиқатда, корхона маҳсулот сотиш ҳажмини оширишга интилиб, ўз маҳсулот сифатини - унинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги, узоқ хизмат қилиши ва ҳоказоларни ошириб беради, чунки сифатсиз маҳсулот харидорнинг даъволарига дучор бўлади ва сотиш имкониятини йўқотади. Шунинг учун у ишлаб чиқараётган маҳсулотининг сифатини яхшилаш чораларини кўришга мажбурдир. Ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажмини топшириқда белгилангани билан солиштириб, қўйилган вазифани бажарилиши даражасини осонлик билан аниқлаб олиш мумкин, бунда топшириқдан четга оғиш омилларини очиш ва чуқур ўрганиш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш ҳажмини янада ошириш имкониятларини топиш лозим бўлади. Сифат кўрсаткичлари у ёки бу жараённи амалга оширишнинг иқтисодий самарасини тавсифлайди. Улардан энг муҳими корхона фаолиятининг молиявий натижалари ҳисобланади, ҳозирги вақтда бундайларга маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда, асосий фаолиятдан, умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар), соф фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари (фойданинг сотилган маҳсулот ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархига корхона активларига нисбати ва ҳоказо) ва шунингдек меҳнат унумдорлиги, (вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори) киради. Бошқа сифат кўрсаткичлари корхона хўжалик фаолиятининг хусусиятлари ва муайян жараённинг бошқа белгиларига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш ва траспорт ташкилотларида энг муҳим сифат кўрсаткичлари - ишлаб чиқариш таннархи, яъни пулда ифодаланган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш харажатларининг пулда ифодаси ҳисобланади. Саноат, қишлоқ ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарининг ишларини тавсифлаётганда улар томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотни ишлаб чиқиш таннархи ҳақида, ҳамда тайёрланаётган меҳнат буюмлари ва сотиладиган маҳсулоти таннархи тўғрисида маълумотларга эга бўлиши зарур бўлади. Транспорт ташкилотларида юк ташиш ёки йўловчиларни ташишнинг таннархи кўрсаткичлари катта аҳамиятга эга. Бу кўрсаткичлар 1 км. ёки 1 тонна - км. га тушадиган сарфлар миқдори сифатида ҳисоблаб чиқилади. Таннарх даражаси шунингдек умумовқатланиш корхоналари, аҳолига маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ишининг муҳим сифат кўрсаткичи ҳисобланади ва ҳоказо. Савдо ташкилотлари ишининг сифат кўрсаткичларига унинг фаолиятини амалга ошириш учун савдо ташкилотининг сарфларини англатувчи муомила харажатлари киради. Бу харажатларга савдо ходимларининг иш ҳақи, савдо биноларининг ва асбоб - ускуналари сақлаш харажатлари, товарларни олиб келиш харажатлари ва бошқалар киради. Давлат (бюджет) ташкилотлари ва муассасалари хўжалик фаолиятининг натижалари улар учун тасдиқланган смета харажатларининг ижро этилиши даражасини улар томонидан бажарилгани ҳажми билан солиштириш йўли билан аниқланади. Масалан, даволаш муассасаси (касалхонанинг) иш натижалари улар томонидан даволаш жараёнига қилинган сарфларнинг (даволаш ходимларини сақлаш, медикаментлар сарфи, беморлар овқатланиши ва ҳоказо) хизмат кўрсатилган беморларнинг сонига тўғри келиши билан тавсифланади. Сифат кўрсаткичларини бошқариш миқдорий кўрсаткичларни бошқаришга қараганда кам аҳамиятли эмас. Сифат кўрсаткичлари туфайли ишлаб чиқаришнинг ривожланишига ва молиявий интизомни мустаҳкамлашга эришилади ва ҳоказо. Ҳозирги шароитда корхоналарни бошқариш ва уларнинг фаолияти устидан ҳар томонлама кузатишни таъминлайдиган миқдорий сифат кўрсаткичларидан фойдаланишни назарда тутади. Уларнинг ҳаммаси бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисобининг тизимида мувофиқ равишда ташкил қилинган ҳисоб воситасида шакллантирилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling