Microsoft Word Buhgalter doc


Таъминот жараёни ҳисобининг тархи


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Таъминот жараёни ҳисобининг тархи 
«Ҳисоб-китоб 
счёти» 
сч. 
«Мол етказиб берувчилар ва 
пудратчиларга тўланадиган 
счетлар» сч. 
«Материаллар» сч. 
сальдо 3 
1
2
Шартли белгилар: 
1 - сотиб олинган меҳнат буюмларининг харид қиймати; 
2 – 
транспорт - тайёрлаш харажатлари (мол етказиб берувчилар томонидан корхона 
ҳисобидан тўланадиган ва корхона томонидан бевосита тўланадиган суммалар); 


3 - мол етказиб берувчиларга улардан сотиб олинган меҳнат буюмлари учун ҳамда 
улар томонидан корхона ҳисобидан транспорт - тайёрлаш харажатлари ва 
транспорт ташкилотлари томонидан корхона омборига меҳнат буюмларини 
келтириш харажатлари учун пул маблағларини ўтказиш.
Таъминот операцияларини счётларда акс эттиришга мисол келтирамиз: 
Биринчи муомала. Корхонага мол юборувчилар келиб тушди: 
А материаллари 4000 кг. 1 кг.- 200 сўмдан 
8000 
сўм 
Б материаллари 2000 кг. 1 кг. - 100 сўмдан 
2000 
сўм 
Жами 
10000 
сўм 
Корхона ҳисобидан мол етказиб берувчилар томонидан 
тўланадиган темир йўлга келтириш харажатлари 900 сўм 
Ҳаммаси
10900 
сўм 
Мол етказиб берувчилар билан ҳали ҳисоб-китоб қилинмаган. 
Материалларнинг келиб тушиши (уларнинг омбордаги кўпайиши) актив 
«Материаллар» счётининг дебетида акс эттирилади. Унинг дебетига шунингдек 
материалларнинг темир йўл орқали келтириш қиймати ҳам акс эттирилади, бундан мақсад 
- кейинчалик барча траспорт - тайёрлаш харажатларини йиғиб корхона томонидан харид 
қилинган материалларнинг ҳақиқий таннархини аниқлашдир. Шу билан бир вақтда ушбу 
муомаланинг суммаси пассив «Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счетлар» 
счётининг кредитида ҳам кўрсатилади, чунки корхонанинг мол етказиб берувчи олидида 
қарз юзага келди (кўпайди). 
Биринчи муомаланинг ёзилиши: 
Д т «Материаллар» сч 10900
К т «Мол етказиб берувчилар ва 
пудратчиларга тўланадиган счетлар» сч. 10900
Юқорида айтилганлага мувофиқ «Материаллар» счётининг дебетига бу операция 
икки усул билан ёзилади: биттаси ҳақиқий таннарх (бухгалтерия ёзуви акс эттирилган) 
10900 сўмлик суммада, бошқасига эса - харид қиймати - 10000 сўм. 
«Материаллар» счётининг ривожига А ва Б материалларнинг таҳлилий счётларини 
очиш лозим. Уларнинг дебетига келиб тушган материаллар ҳисобда қабул қилинган 
нархда - харид нархида, яъни тегишли 8000 ва 2000 сўмли суммаларда ёзилиши керак. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling