Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи муомала.
Учинчи муомала. Ажратмалар қилинган:
а) Ижтимоий суғурта, ҳисобланган 720 сўм. б) Пенсия фондига, ҳисобланган 12960 сўм. в) Иш билан таъминлаш фондига ҳисобланган 720 сўм. Бу муомалалар натижасида тегишли суғурта органларига ва бюджетдан ташқари фондлар бўйича ўтказилиши лозим бўлган корхоналар мажбуриятлари юзага келади. Бу мажбурияталар «Cуғурта бўйича тўловлар» счётининг кредитига ёзилиши керак, чунки пассив счёт ҳисобланиб, унда кўпайиш содир бўлмоқда. Бошқа томондан, бу муомала ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишига олиб келмоқда. Ижтимоий суғурта, пенсия фонди ва иш билан таьминлаш фондига ажратмалар иш ҳақи билан боғлиқ, шунинг учун уларни иш ҳақи қаерда акс эттирилган бўлса, ўша ишлаб чиқариш счётларининг дебетига олиб бориш керак (тегишли ҳисаларда). Учинчи муомаланинг ёзувлари: А) Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 600 Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» 120 К-т «Суғурта бўйича тўловлар» 720 Б) Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 10800 Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч. 2160 К-т «Суғурта бўйича тўловлар» сч. 12960 В) Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 600 Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч. 120 К-т «Суғурта бўйича тўловлар» сч. 720 Таҳлилий ҳисобда ижтимоий суғурта суммалари қуйидагича ёзилади: М маҳсулотини ишлаб чиқариш счётининг дебетига - 320 сўм; М маҳсулотини ишлаб чиқариш счётининг дебетига - 280 сўм; пенсия фонди суммасидан М маҳсулоти счётининг дебетига - 5760 сўм, М маҳсулотини ишлаб чиқариш счётининг дебетига - 5040 сўм, иш билан таъминлаш фондининг суммасидан М маҳсулотини ишлаб чиқариш счётининг дебетига - 320 сўм, М маҳсулотинни ишлаб чиқариш счётининг дебетига - 2800 сўм. Тўртинчи муомала. Амортизация ҳисобланди ва тақсимланди: Ишлаб чиқариш асбоб - ускуналарининг амортизацияси 800 сўм. Умумхўжалик аҳамиятидаги асосий воситаларнинг амортизациси 150 сўм. Жами 950 сўм. Юқорида таъкидланганидек, асбоб - ускуналар ва ишлаб чиқариш асосий воситаларининг амортизацияси ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланиб, маҳсулот таннархига киритилиши керак. Ишлаб чиқариш асбоб - ускуналарининг амортизация суммаси «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебетига, умумхўжалик аҳамиятидаги асосий воситаларнинг амортизацияси эса - «Давр харажатлари» счётининг дебетида ёзилиши керак. Уларнинг умумий суммаси «Асосий воситаларнинг эскириши» счётининг кредитига ёзилади. Тўртинчи муомаланинг ёзуви: Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч. 800 Д-т «Давр харажатлари» сч. 150 К-т «Асосий воситаларнинг эскириши» сч. 950 Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling