Microsoft Word Buhgalter doc
Ўз ўзини текшириш учун саволлар
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар руйхати
Ўз ўзини текшириш учун саволлар: 1. Саноат ишлаб чикариш корхоналарининг сифат кўрсаткичлари нималардан иборат? 2. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхоналарининг сифат кўрсаткичлари нималардан иборат? 3. Транспорт корхоналарининг сифат кўрсаткичлари нималардан иборат? 4. Савдо ташкилотларининг сифат кўрсаткичлари нималардан иборат? 5. Асосий фаолиятдан олинган фойда қандай аниқланади? 6. Хўжалик фаолиятидан олинган фойда нима? 7. Йилнинг соф фойдаси қандай аниқланади? 8. Маҳсулот сотиш бўйича бухгалтерия ҳисобининг олдига қандай вазифалар қўйилган? 9. Маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишдан олинган фойда (зарар) қайси счётда аниқланади? 10. Асосий воситалар ва бошқа активларни тугатиш натижалари қайси счётларда ва қандай ҳисобга олинади? Адабиётлар руйхати: 1. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонун. 1996 йил 30 август. 2. 21 – БҲМС хўжалик юритувчи субъектларнинг молия – хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома. Тошкент - 2003 й. 3. А.Сотволдиев, Ю.М. Иткин. Замонавий бухгалтерия ҳисоби I ва II том. Тошкент - 2002 й. 4. Р. Энтони, Дж. Рис Учёт: ситуации и примеры. М.: «Финансы и статистика», 1993 г. 5. 4 – БҲМС - Товар материал заҳиралари. 6. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом. Тошкент - 1999 й. VII – БОБ “Ҳужжатлаштириш ва инвентаризация” 7.1. ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ, УНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ Юқорида таъкидланганидек, бухгалтерия ҳисобининг хусусиятларидан бири хўжалик муомалаларини ёппасига ва узлуксиз акс эттирилиши ҳисобланади. Бу дастлабки ҳисоб ахборотнинг манбаи ҳисобланган ҳужжатлаштириш ёрдамида амалга оширилади. Барча хўжалик муомалаларига тузиладиган ҳужжатлар мажмуаси ҳужжатлаштириш деб аталади. Улардаги маълумотлар кейинчалик жорий бухгалтерия ҳисобида хўжалик муомалаларини акс эттириш учун ягона асос бўлиб хизмат қилади. Хўжалик муомалалари устидан кузатишни амалга оширишни таъминлаб ва уларни албатта счётларда акс эттирилишининг шарти бўлиб ҳисобланган ҳужжатлаштириш, бухгалтерия ҳисоби усулининг таркибий унсури бўлиб ҳисобланади. Бирорта бир хўжалик муомаласи ҳам, агар унга тегишли тартибда тузилган ва расмийлаштирилган ҳужжат бўлмаса, ҳисобга олиниши мумкин эмас. Шунинг учун ҳар бир ҳужжат маълум талабларни ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлишлиги ва ундаги муомалаларнинг содир бўлиши ёки расмийлаштирилишида қатнашган ҳамда шу билан тегишли жараёнлар ҳақиқатда корхонада содир бўлганлигини тасдиқловчи шахсларни имзолари билан тасдиқланган бўлиши керак. Бухгалтерия ёзувларига асос бўлиб ҳисобланган ҳужжатларда содир бўган хўжалик жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади. Улардан кўпчилиги шунингдек тегишли ходимларга у ёки бу муомалаларни бажаришга рухсат этувчи маълумотларга эга бўлади. Демак, бухгалтерия ҳужжати муомаласининг ҳақиқатда содир бўлганлиги ҳақида ҳамда уни амалга оширишга бўлган ҳуқуқнинг ёзма гувоҳномасидир. Ҳужжат лотинча «documentum» сўздан олинган бўлиб, исботнома, гувоҳномани англатади. Ҳужжатлаштириш ҳужжатлар мажмуасини англатади, ҳужжатлаш деганда эса хўжалик муомалаларини ҳужжатларнинг тегишли босма иш қоғозлари (бланк)да расмийлаштириш тушунилади. Ҳужжатлаштиришнинг корхона ишидаги аҳамияти ҳисоб ёзувларини асословчи восита сифатида хизмат қилиш билан чекланмайди. Бундан ташқари, у катта таҳлилий аҳамиятга эгадир. Бухгалтерия ҳужжатларидан буйруқларни буйруқ берувчилардан уни бажарувчиларга топшириш учун фойдаланилади, яъни хўжалик фаолияти устидан бошқариш учун қўлланилади. Ҳужжатлаштириш воситасида амалга оширилган муомалаларнинг тўғрилиги назорат қилинади, бажараётган ишларнинг жорий таҳлили олиб борилади, ёки у бошқа хўжалик юритиш қоидаларини бузулишини аниқлайди. Демак, ҳужжатлаштириш назорат - таҳлилиий функцияларни бажаради. Мулкни сақлаш борасида ҳужжатлаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Ҳужжатлар ёрдамида моддий - жавобгар шахслар ҳаракатининг тўғрилиги кузатилади (улар томонидан бойликларни олиш ва бериш, хўжалик муомалаларини амалга ошириш қонунига риоя қилиниши текширилади). Ҳужжатлаштириш ўғрилик қилиш ҳодисалари, турли суистеъмол қилишларнинг очиб беради, айрим ҳолларда эса уларнинг олдини олиш имконини ҳам беради. Ҳужжатлаштиришнинг ҳуқуқуий (юридик) аҳамияти жуда каттадир. Ҳисобда қайд этилган ҳодисаларнинг тўғрилигини тасдиқлаш билан бир вақтда, ҳужжатлар ушбу корхона билан бошқа ташкилотлар ва шахслар ўртасида юзага келган келишмовчиликларда инкор қилиб бўлмайдиган далолатнома бўлиб ҳисобланади. Улардан суд ва прокоратура органлари ҳар хил даъволар тўғрисидаги жанжалли масалаларни ҳал қилишда, шартномалар ва бошқа мажбуриятларни бажаришдаги тўла - тўкисликни текширишда фойдаланишади. Лекин ҳужжатлар фақат уларга қўйилган барча талабларга риоя қилган ҳолда тузилган ва расмийлаштирилган бўлсагина юридик кучга эга бўладилар. Бошқарув ҳисоби тизимида ишлаб чиқаришнинг нормал ҳолатида материаллар, меҳнат ва ҳоказоларни ишлаб чиқаришга сарфлашнинг белгиланган меъёрларидан (стандартлардан) четга оғишларни расмийлаштириш учун мўлжалланган хабар бериш (сигнал) ҳужжатлари алоҳида муҳим аҳамиятга эгадир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling