Microsoft Word Buhgalter doc


 ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 
7.9. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ 
 
Йўқлама натижаларини аниқлаш мақсадида бухгалтерия солиштирув ведомостини 
тузади. Улар йўқлама ведомостларининг маълумотлари бухгалтерия ҳисобининг тегишли 
маълумотлари билан солиштириб текширилади. Шу ерда йўқлама натижалари ортиқча 
чиқиш ёки камомадлар ҳам аниқланади. Барча маълумотлар ҳам натура ҳам пул 
ўлчагичида кўрсатилади. Солиштирувчи ведомостга барча йўқлама қилинган 
қийматликлар бўйича маълумотлар эмас, балки фақат ҳисоб маълумотларидан четланган 
қийматликларга тегишли бўлган маълумотлар киритилади. Бунда солиштирувчи 
водомостлардаги маълумотлар ҳисобда қабул қилинган туркумланишга мувофиқ 
жойлаштирилади. 
Солиштирувчи ведомостларни тузиш ва йўқлама натижаларини аниқлашдан олдин 
корхона бухгалтерияси йўқлама рўйхатига қилинган ёзувларни яхшилаб текшириб 
чиқиши керак. Нархларда, таксировкада, ҳисоблаб чиқишларда ва ҳоказоларда хатолар 
мавжуд бўлса, уларни тўғрилаш зарур ва шу билан бирга бу тўғирлашлар барча комиссия 
аъзоларининг 
имзолари 
билан 
тасдиқланган 
бўлиши 
керак. 
Солиштирувчи 
ведомотлардаги қолдиқлар ҳисобда қабул қилинган нархларда баҳоланади. 
Йўқлама натижаларини расмийлаштириш учун йўқлама ва солиштирувчи 
водомостларнинг шаклларини бирлаштирувчи босма иш қоғозлари (бланка)ларидан 
фойдаланиш мумкин. Йўқлама комиссияси томонидан бу босма иш қоғозларига 
қийматликлар тўғрисидаги ҳуқиқий маълумотлар киритилгандан кейин, унга бухгалтерия 
ҳисоби маълумотларини ёзиб қўйилади ва ҳар иккала кўрсаткичларни солиштириб 
текшириб чиқилади. 
Йўқлама комиссияси ўтказилган йўқлама натижасида топилган камомадлар ва 
ортиқча чиқишлар сабабларини аниқлайди. Қийматликларнинг йўқолиши ва бузилиши 
сабаблари ҳақидаги қарорларни комиссия тегишли ходимларнинг тушинтирув хатлари ва 
бошқа маълумотлари асосида қабул қилади. Йўқлама комиссиялининг барча хулосалари, 
таклифлари ва қарорлари корхона раҳбари томонидан тасдиқланадиган мажлис баёни 
билан расмийлаштирилади. Ўзининг хулосасида комиссия шунингдек аниқланган 
фарқларни тартибга солиш тартибини ҳам белгилайди. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling