Microsoft Word Buhgalter doc
ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
7.5 ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ Хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш икки босқичдан: акс эттириладиган муомалалар тўғрисидаги маълумотларни идрок этиш (ҳисоблаб чиқиш, ўлчаш, чамалаб кўрмоқ) ва олинган маълумотларни ҳужжатларга ёзиб қўйиш (унинг реквизитларини ёзиб қўйиш)дан иборат. Маълумотларни идрок этиш ва уларни ҳужжатларга ёзиб қўйиш дастлабки ҳисоб деб аталади. Дастлабки ҳисоб - китоб ишларининг кўпчилик қисмини ҳосил қилади. Шунинг учун уни соддалаштириш катта аҳамиятга эга бўлган жуда муҳим муоммодир. Дастлабки ҳисобнинг юритишга сарфланадиган вақтни қисқартириш, ҳисоб ва режалаштиириш билан боғлиқ бўлган барча бошқа ишларга қилинадиган сарфларни камайтириш сингари, ҳисобчилик ходимларини қисқартириш ва шу билан давр харажатларини камайтиришга олиб боради. Дастлаб ҳисоб икки усул - қўл билан ва машиналар билан амалга оширилиши мумкин. Ҳужжатларни қўл билан тузиш кўп вақтни эгаллайди ва уларда акс эттирилган муомалаларни баъзида уларни ҳужжатларга нотўғри киритилиши натижасида бузиб кўрсатишга олиб келиши мумкин. Ундан ташқари, у қўл билан ёзувнинг меҳнат талабчанлиги, босма иш қоғозларини тайёрлаш ва нусхасини кўпайтириш билан боғлиқ бўлган иш вақтининг кўп ва унимсиз харажатларини талаб қилади. Йирик корхоналарда фақат иш ҳақини расмийлаштириш учун ҳар ойда ун, баъзида эса юз минглаб ҳужжатларни ёзиб беришга тўғри келади. Ҳар хил ишлаб чиқариш муомалаларини ҳисоблаб чиқиш ва ўлчашнинг тезлиги ва тўғрилигини таъминлаш, қўл меҳнатини қисқартириш ва уни механизациялаш мақсадида корхоналарда махсус ускуна ва асбоблар (ўлчов идишлари, ҳисоб тарозилари, ҳисоблагичлар, ва бошқалар)дан фойдаланилади. Лекин бу ускуна ва асбоблар дастлабки ҳужжатларни тузишдаги қўл меҳнатини тўлиқ қила олмайди, чунки улар ҳужжатларга маълумотларни ёзишларни механизациялаштирмайди. Бу ишларни автоматик ускуналар осонлаштиради. Ҳозирги вақтда ёзиб борадиган ускуналар билан жиҳозланган ҳар хил ҳисоблагичлар ва ҳисоб тарозилари яратилган бўлиб, маълумотларни ҳисоблаб ва ўлчаб бериш билан бир вақтда ҳисоб ҳужжатларига уларни ёзиб ҳам боради. Бундай асбоблар дастлабки ахборотни автоматик тарзда олиш имконини беради ва уни ПЭҲМга киритиб, маълумотларни қисқа муддатда ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Дастлабки ҳисобни автоматлаштириш молиявий ва бошқарув ҳисобини ташкил қилишда бош муаммо бўлиб ҳисобланади. Бу муаммони ечиш ҳужжатларни ёзиб бериш билан шуғилланадиган ходимлар сонини қисқартириш, ҳисобчилик ходимларини сақлаш харажатларини камайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради. Ундан ташқари, ҳужжатлаштириш билан шуғулланадиган ходимлар ўзларига хос бўлмаган ишлардан озод бўладилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling