Microsoft Word Buhgalter doc
ҲИСОБ АХБОРОТЛАРИНИ МОДДИЙ ТАШУВЧИЛАРИ
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
7.2 ҲИСОБ АХБОРОТЛАРИНИ МОДДИЙ ТАШУВЧИЛАРИ Ҳисоб ахборотини моддий ташувчилари босма иш қоғозлар (бланкалар), винчестр, файллар, дискетлар, перфокарталар, порфоленталар, магнитленталари ва шу кабилардан иборат. Улардан корхоналардаги хўжалик муомалаларининг олиш ва ишлаш учун қўлланилаётган техника воситаларига қараб фойдаланилади. Улардан баъзилари муомалаларни бевосита содир бўлаётган дақиқада ўз ичига олади, бошқалари ахборотни дастлабки ташувчиларнинг маълумотлари асосида автоматик тарзда ПЭҲМга киритиш имконини бериб, уларни қулайроқ йўл билан ишлаш учун хизмат қилади. Ҳозирги вақтда, кўпчилик холларда энг кенг тарқалган моддий ташувчилар ҳисоб босма иш қоғозлари (бланкалари) ҳисобланади. Бу олдиндан устунлар билан босилган қоғоз варағидир. Ҳисоб босма иш қоғозлари уларда акс эттириладиган муомалалар мазмунининг ҳажмига қараб, ҳар хил бўлади. Ҳисоб босма иш қоғозлари қўл билан ёки механизациялаштирилган йўл билан (ПЭҲМ ёрдамида) тўлдирилади. Босма иш қоғозида ҳужжатлар керакли миқдордаги кўчирмаларни олиш мақсадида одатда бир нечта нусхада тузилади. Шу давргача корхоналарнинг кўпчилигида муомалаларни бевосита акс эттириш ҳисоб босма иш қоғозларини тўлдириш ёрдамида амалга оширилар эди. Лекин шуни назарда тутиш лозимки ҳисоб босма иш қоғози ҳисоб техникасининг ривожланишининг маълум бир босқичида ҳисоб ахборотининг бошқа моддий ташувчилар билан алмаштирилади. Уни четлаштириш жараёни ҳисоб ишларининг баъзи жойларда ҳозироқ бошланган ва ривожланиб бормоқда. Ҳисобга махсус ҳисоб ускуналари ва электрон ҳисоблар машиналарини жорий этиш муомалаларини автоматик тарзда қайд этиш ва уларнинг мазмунини машинанинг доимий ёки вақтинчалик эслаб қоладиган тизимида акс эттириш имконини беради. Мазкур тизим бу маълумотларни кейинчалик ҳисобда ва тезкор ишда фойдаланиш учун топширади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling