Microsoft Word Buhgalter doc
ҲУЖЖАТЛАРНИНГ МАЗМУНИ ВА РАМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛГАН
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
7.4. ҲУЖЖАТЛАРНИНГ МАЗМУНИ ВА РАМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛГАН
ТАЛАБЛАР. Ҳар бир ҳужжат шундай расмийлаштирилган бўлиши керакки, унда амалга оширилган муомалалар ҳақида тўла - тўкис фикрга эга бўлиш ва унинг исботловчи кучини таъминлаш учун зарур бўлган барча маълумотлар мавжуд бўлсин. Ҳужжатларнинг таркибий унсурлари ҳисобланган бу маълумотлар унинг реквизитлари деб номланади. Реквизит (лотинча reqnisitum) - бу керакли, талаб қилинадиган деган маънони англатади. Ўз хусусиятига кўра реквизитлар ҳар хил бўлади. Улар ўзларида акс эттирилган ҳужжатларнинг вазифалари ва муомалаларнинг мазмунига боғлиқ. Мутлақо аниқки, масалан, ишчига иш ҳақи ҳисоблашни расмийлаштирадиган ҳужжат (ишбай ишига наряд)нинг риквизитлари, тўлов талабномаси (товарларнинг сотилишини қайд этилган ҳужжат)нинг реквизитларидан, албатта фарқланади. Лекин ҳар хил ҳужжатларнинг мазмунидаги катта фарқларга қарамасдан, ҳар қандай муомалани бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун зарур бўлган реквизитлар мавжуд бўлиши керак. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонун»нинг 9-моддасига биноан дастлабки ҳужжатларни зарурий реквизитлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: − корхонанинг номи; − ҳужжатнинг номи ва номери, унинг тузилиши санаси, ва жойи; − хўжалик муомалаларини номи, мазмуни ва миқдорий ўлчови (натура ва пул кўринишида); − маъсулиятли шахсларнинг шахсий имзолари. Ушбу қонунда шу нарса алоҳида таъкидланадики, дастлабки ҳисоб ҳужжатларитузган ва имзолаган шахс уларни ўз вақтида тузилганлиги, тўғрилиги, ишончлилиги, шунингдек уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топшириш бўйича жавобгардир. Бухгалтерия ҳужжатларини тузишга ҳам маълум талаблар қўйилади. Барча ҳужжатлар ўз вақтида, қоидага кўра, муомала содир бўлаётган дақиқада, сифатли тузилиши, уларда ишончли маълумотлар бўлиши ҳамда барча мажбурий риквизитларга эга бўлиши керак. Ҳозирги пайтда бухгалтерия ҳисобида автоматлаштириш воситалари борган сари кўпроқ қўлланилаётганлиги туфайли, ҳужжатлар шунингдек ҳужжатлаштириш талабларига жавоб берадиган тартибда жойлаштирилган (жойланишининг кетма - кетлиги, зарурий маълумотларнинг махсус ажратиб кўрсатилганлиги ва ҳоказо) реквизитларга эга бўлиши керак. Айрим реквизитларнинг шифрлари (рақамли белгилари) ҳужжатда улар тегишли матн мазмуни билан биргаликда кўрсатилиши керак. Агар йиғма ҳужжат машина ёрдамида тузилса, унда бу ҳужжатда унинг мазмунини тавсифловчи сарловҳа, ундаги маълумотларнинг исботловчи ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқловчи шахсларнинг имзолари келтирилади. Исботловчи ҳужжатларнинг вазифаси ахборотни машинали ташувчи бажарганда, у қўл билан тайёрланганга ўхшаш исботловчи ҳужжатнинг барча реквизитларига эга бўлиши керак. Ҳисоб ахборотини у ёки бу машинали ташувчисида автоматик тарзда қайд этилган муомалалар мажмуаси тўғрисидаги якуний маълумотлар кейинчалик барча мажбурий реквизитларга эга бўлган тегишли ҳужжатни тузиш билан тасдиқланиши керак. Ҳужжатларни сиёҳ, кимёвий қалам билан, ёзув машиналари ёки бошқа миханизмлар ёрдамида ёзиб бериш рухсат этилади. Айниқса пул ҳужжатлари - кирим ва чиқим касса ордерлари, чеклари, тўлов топшириқлари ва бошқа банк ҳужжатларини расмийлаштиришда қатъий тартиб ўрнатиган. Уларни ёзиб бериш банк томонидан ўрнатилган қоидаларга биноан амалга оширилади. Масалан, пулларни қабул қилиш ва бериш ҳужжатларида сумма фақат рақамларда эмас, ундан ташқари, ёзув билан ҳам кўрсатилади. Бундай тартиб қатор моддий бойликларни сарфлашга доир ҳужжатларга ҳам тегишлидир. Ҳужжатлар батартиблик билан тузилиши, матн ва рақамлар шундай аниқ ва равшан ёзилиши керакки, ундан расмийлаштирилган муомаланинг мазмуни ва ҳажмини осонлик билан тушуниб олиш мумкин бўлсин. Ҳужжатдаги имзолар равшан бўлиши керак. Ҳужжатдаги матнда ҳам, рақамли маълумотларда ҳам ҳеч қандай тозалашлар, доғ ва изоҳланмаган тўғирлашларга рухсат этилмайди. Кирим ва чиқим касса ордерларида умуман ҳеч қандай тўғрилашларга йўл қўйилмайди. Ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги ва уларнинг юқори сифатли тузилганлиги учун уларга имзо чеккан ходимлар (цех бошлиқлари, омборчилар, кассирлар ва бошқалар) жавоб беради. Ҳужжатлардан икки марта (қайта) фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида улардан баъзилари ўчирилади. Бу кирим ва чиқим ордерларга бириктириладиган барча ҳужжатлар (аризалар, ишончномалар ва шу кабилар)га тегишлидир. Ўчириш махсус тўртбурчак муҳр (штамп) билан ёки «Олдинда» ёки «Тўланади» деган имзо билан, санаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. «Ўчирилди» деган муҳр билан барча банк ҳужжатлари ҳамда иш ҳақини ҳисоблаш ёки бошқа тўловлар қилишга асос бўлган ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling