Microsoft Word Buhgalter doc


Реализация жараёни ҳисобининг таърифи


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Реализация жараёни ҳисобининг таърифи 
2810 «Омбордаги тайёр 
маҳсулот» 
2910 «Омбордаги 
товарлар» 
Д-т К-т 
9110, 9120, 9130 – 
Сотилган маҳсулот, 
товар, иш ва хизматлар 
Д-т К-т 
9910 
«Якуний 
молиявий натижа» 
Д-т К-т 
С. 3 
5 4 
9110, 9120, 9130 – 
Сотилган маҳсулот, 
товар, иш ва хизматлар 
4010 
«Харидор ва 
буюртмачилардан 
олинадиган счётлар» 
6410 
«Бюджетга 
тўловлар бўйича қарз» 

2
Муомалалар мазмуни: 
1. Шартнома (келишилган баҳода) харидорларга юклаб жўнатилган маҳсулот 
(товар, иш, хизмат)лар; 
2. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат) бўйича ҳисобланган ҚҚС; 
3. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар ҳақиқий таннархда ҳисобдан 
чиқариш; 
4. Ҳисобот даври охирида маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар сотишдан тушган 
тушумни якуний молиявий натижага ўтказилади; 
5. Ҳисобот даври охирида сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг ҳақиқий 
таннархи якуний молиявий натижага ўтказилади; 
Шундай қилиб, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобот даври охиридаги якуний 
молиявий натижаси 9910 «Якуний молиявий натижа» счетининг дебет ва кредит 
оборотини таққослаш йўли билантопилади. Агар таққослаш натижасида қолдиқ 9910 
счетнинг кредитга қолса фойдани, дебитида қолса – зарарни кўрсатади. Бу натижадан 
фойдадан ажратма солиғи ушлаб қолингандан сўнг соф фойда қолади. Аниқланган соф 
фойда (зарар) 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (Қопланмаган зарари) 
счетига ўтказилади. 
Асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилиши ва бошқа йўллар билан 
ҳисобдан чиқарилиши ҳисоби 9210 «Асосий воситаларнинг тугатилиши» номли транзит 
счетларда ҳисобга олинади. Ушбу счетларнинг дебетида сотилган ва бошқа йўллар билан 
ҳисобдан чиқарилаётган асосий воситалар ва бошқа активларнинг баланс (тиклаш) 


қиймати ва уларни сотиш ва тугатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилса
кредитида сотишдан тушган тушум, тугатишдан олинган моддий қийматликлар ва уларни 
эскириши (амортизация) кўрсатилади. Янги счетлар режасида актив - пассив счетлар йўқ 
деб эътироф этилган бўлса ҳам, бу счетлар актив - пассив счетларга мансуб. Чунки асосий 
воситаларни ва бошқа активларни сотиш ва бошқа йўллар билан ҳисобдан чиқариш 
натижасида 9210 ва 9220 – счетларида пировард қолдиқ дебет томонида ёки кредит 
томонида бўлиши мумкин. Бу счетларнинг дебет қолдиғи асосий воситалар ва бошқа 
активлардан тугатишдан содир бўлган зарарни кўрсатса, кредит қолдиғи – фойдани 
билдиради. Асосий воситалар ва бошқа активларни тугатиш жараёни тамом бўлгандан 
сўнг аниқланган фойда суммаси қуйидаги муомала билан асосий фаолиятдан олинган 
бошқа даромадларга ўтказилади: 
Д-т 9210, 9220 – счётлар 
К-т 9310 «Асосий воситалар тугатилишидан олинган фойда», 9320 «Бошқа 
активларни тугатишдан олинган фойда» счетлари. 
Башарти асосий воситалар ва номоддий активларни тугатиш зарар билан якунланган 
бўлса, бундай зарар суммаси қуйидаги проводка билан расмийлаштирилади. 
Д-т 9430 «Бошқа операцион ҳаражатлар» 
К-т 9210 ёки 9220 – счёти. 
Реализация жараёнини ҳисобга олиш тартибини мисолда кўриб чиқамиз. 
«Пахтагул» ишлаб чиқариш фирмаси 2 хил мебел ишлаб чиқаради: стол ва стул. 
Ҳисобот даври бошига омбордаги қолдиқ: 
стол – 500000 сўм; 
стул – 300000 сўм. 
Ҳисобот даврида қуйидаги муоамалалар содир бўлган: 
1. Шартнома бўйича харидорларга мол жўнатилди. 
стол – 400000 с. – сотиш баҳосида 
стул – 200000 с. – сотиш баҳосида 
Жами 600000 сўм сотиш баҳосида 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling