Microsoft Word Buhgalter doc
РЕАЛИЗАЦИЯ (СОТИШ) ЖАРАЁНИНГ ҲИСОБИ
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
6.4. РЕАЛИЗАЦИЯ (СОТИШ) ЖАРАЁНИНГ ҲИСОБИ Реализация жараёни шундай операциялар мажмуасидан иборатки, уларнинг натижасида корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат)лар бошқа корхонага (харидорга) топширилади. Харидор мазкур корхонага қарзини шартномадаги сотиш нархида қоплайди. Реализация жараёнида корхона қуйидаги харажатларни қилади: реклама бўйича, вакиллик харажатлари маркетинг тадқиқотлари билан боғлиқ харажатлар, идиш ва маҳсулотни қадоқлаш, уни харидор жойлашган жойгача етказиб бериш харажатлари ва бошқaлар. Реализация билан боғлиқ бўлган бу харажатлар, маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритиладиган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиши тўғрисидаги низомга кўра, давр харажатлари деб ҳисобланади. Бозор иқтисодиёт шароитда сотилган маҳсулотнинг нархи шартномалар - контрактлар билан белгиланади. Корхонанинг соф даромади ушбу корхона томонидан жамғариладиган ва эҳтиёжларига ишлатиладиган корхона ялпи даромадининг бир қисмидир. Давлатнинг марказлаштирилган соф даромади давлат ихтиёрида умумдавлат эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида жамланади. У қўшилган қиймат солиғи, аксиз солиғи, корхона ва хўжаликлар фойдасидан қилинадиган тўловлар ҳисобидан ташкил топади. Қўшилган қиймат солиғининг суммалари сотилган буюмнинг сотиш қийматларидан фоизлар миқдорида ҳисоблаб топилади. Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади. Асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут, ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатидан аниқланади. Хўжалик фаолиятдан олинган фойда (ёки зарар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида ҳисоблаб чиқилади. Солиқ тўлангунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавқулотда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади. Йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўланагандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолади, ўзида (фойда)дан, тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар олинган фойдани ифодалайди. Маҳсулот сотишдан олинган фойда ҳозирги пайтда корхона фаолиятининг муҳим молиявий кўрсаткичи ҳисобланади. Фойданинг ўсиши ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини беради. Олинадиган фойдани оширишга эришиш мақсадида, корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулот хилларини кўпайтириш сифатини яхшилашга ҳаракат қиладилар. Корхона фаолияти молиявий натижалари, ишлаб чиқариш ҳажми ва реализация устидан бошқаришни таъминлаб туриб, бухгалтерия ҳисоби қуйидаги вазифаларни ечиши керак: - реализациянинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш. Бу вазифани бажариш учун бухгалтерия ҳисоби ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот миқдори ҳақида умуман ва уларнинг турлари бўйича ахборот олиш имконини таъминлаши зарур. Бундай сотилган маҳсулот турлари тўғрисидаги маълумот фақат пулда эмас, балки натурал кўринишда ҳам келтирилади; Реализациядан олинган ҳақиқий натижаларни аниқлаб топиш. Бунинг учун сотилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи аниқланиб, у сотиш (шартнома) нархидаги қиймат билан солиштирилади. Олинган кўрсатгич - фойда ёки зарар - корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг молиявий натижасини билдиради ва ундан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражасини аниқлаш учун фойдаланилади. Реализация жараёнини ҳисобга олиш учун бухгалтерия ҳисобида 9010 «Меҳнат сотишдан олинган даромадлар», 9020 «Товарлар сотишдан олнган даромадлар», 9030 «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар». Бу счётлар транзит счётлар бўлиб пассив счётлрга мансуб. Уларнинг кредитида сотишдан тушган тушумлар ҳисобга олиниб, дебетида ҳисоб даври охирида якуний молиявий натижага ўтказилган сумма ёзилади. Бу счётларда ҳисобот даври охирига қолдиқ қолмайди. Сотилган маҳсулот, товар, иш ва хизматларнинг ҳақиқий таннархи 9110 «Сотилган тайёр маҳсулот таннархи», 9120 «Сотилган товарлар таннархи», 9130 «Бажарилган ишлар ва хизматлар таннархи». Бу счётлар ҳам транзит счётлар бўлиб, актив счётларга мансуб. Уларнинг дебетида сотилган махсулот, товар, иш ва хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилиб, кредитида ҳисобот даври охирида якуний молиявий натижага ўтказилган сумма ёзилади. Бу счётларда ҳисобот даври охирига қолдиқ қолмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling