Microsoft Word Buhgalter doc


 ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ФАРҚЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

7.10 ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ФАРҚЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ 
Йўқлама ўтказиш ва бошқа текширувлар натижасида қийматларнинг ҳақиқий 
қолдиқлари билан бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлари ўртасидаги аниқланган фарқлар 
қуйидагича тарибга солинади. 
Моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа мулкларнинг каммомадлари қуйидаги 
йўл билан ҳисобдан чиқарилади: табиий йўқолиш меъёрлари чегарасидаги йўқолишлар, 
агар айбдор шахслар аниқланмаган бўлса ёки айбдорлар ундириб олиш суд томонидан 
инкор қилинган бўлса - ишлаб чиқариш, муомила харажатларига, давр харажатларига
меъёрлардан ортиқча ҳамда бузилишлардан олинган талофатлар - айбдор шахслар 
ҳисобидан; агар аниқ айбдор шахслар топилган бўлса, унда айбдор шахслар томонидан 
ундирилади. Бунда кам чиққан товарлар (материал, мулклар) қийматининг камомади 
айбдор шахслардан ушбу ёки шу каби товарлар (бошқа моддий бойликлар)нинг 
камомадининг аниқланган дақиқасига бўлган бозор нархидаги қиймати ундириб олинади. 
Нархлардаги фарқлар молиявий натижаларга олиб борилади ва умумбелгиланган тартибда 
жорий ҳисобот даври учун солиққа тортилади. 
Бу муомалалар бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади: 
I. Аниқланган камомад қийматига ҳисоб нархида 
Д-т 5910 «Камомад 
ва 
моддий 
бойликларнинг 
бузилиши 
келадиган 
нобудгарчиликлар»
К-т «Камомад бўлган моддий бойликларни ҳисобга оладиган счётлар» счётлар
II. Моддий жавобгар шахслардан ундириб олинадиган (бозор
нархидаги) суммага
Д-т 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» (бозор нархида 
ундирилиб олинадиган суммага)
К-т 5910 «Камомадлар ва моддий бойликларнинг бузилишидан келадиган 
нобудгарчиликлар» (камомаднинг баланс қиймати) 
К-т 6230 «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» (Моддий жавобнар шахслардан 
ундириб олинадиган сумма билан қиймати орасидаги фарқ суммага) қиймати ўртасидаги 
фарқ «субсчёт»» - нархлардаги фарқ суммасига. 
III. Камомад суммаси ундирилганда қуйидаги бухгалтерия проводкалари берилади. 
Д-т 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки
6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоб - китоблар» 


К-т 4710 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимнинг қарзи» 
Ушбу проводка ундирилган камомаднинг бозор баҳосидаги суммага берилади. 
Шу билан бирга моддий жавобгар шахсдан ундириладиган сумма билан 
қийматликларнинг баланс баҳоси ўртасидаги фарқ қуйидаги проводка билан даромадга 
ўтказилади: 
Д-т 6230 «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» 
К-т 9390 «Бошқа операцион даромадлар» 
Бир даврнинг ўзида ва бир моддий жавобгар шахсда бир турдаги товар - моддий 
бойликларниннг камомади ва ортиқча чиқишлари ўзаро ҳисобга ўтказилиши мумкин. 
Бунда агар кам чиққан бойликлар - қиймати ортиқча чиққанда кўп бўлса, унда фарқи 
айбдор шахслар ҳисобига олиб борилади. 
Моддий қийматликларни ортиқча чиқиши аниқланганда у 19 – МҲБС нинг 5.70 
бандига биноан киримга олиниб хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига 
ўтказилади. Бу муомала қуйидаги проводка билан расмийлаштирилади: 
Д-т тегишли моддий қийматликларни ҳисобга олинадиган счетлар 
К-т 9390 «Бошқа операцион даромадлар» 
Камомадлар ёки ортиқча чиқишларнинг ҳар бир ҳодисасида фарқларнинг юзага 
келиши сабаблари чуқур ва ҳар томонлама ўрганилиши зарур. 
Қийматликлар камомадлари бузилишдан кўрилган талофатлар устидан айниқса 
синчиқов назоратни ўргатиш мақсадида бухгалтерия ҳисоби тизимида юқорида 
келтирилган алоҳида «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан келадиган 
нобудгарчиликлар» номли махсус счёт кўзда тутилган. У йиғиб тақсимловчи счёт бўлиб, 
унинг ёрдамида талофатларнинг умумий суммаси ва унинг айрим турлари бўйича 
аниқланиб, бу суммаларни тегишли счётларга ҳисобдан чиқариш учун хизмат қилади. 
«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан келадиган нобудгарчиликлар» 
счёти - активдир. Унинг дебетида солиштирув ведомости асосида товар - моддий 
қийматликлар («Материаллар», «Тайёр маҳсулот», «Товарлар» ва бошқалар») счётларидан 
қийматликларнинг барча камомадлари ва бузилишидан кўрилган нобудгарчиликлар 
йиғилади. Бу счётнинг кредити бўйича унинг дебетида йиғилган суммалар йўқлама 
комиссиясининг қарорига биноан харажатлар ёки айбдор шахслар счётларига ҳисобдан 
чиқарилади. Буни қуйида келтирилган таснифдан кўриш мумкин: 


Камомадларни хосбдан чиқариш таснифи 
Моддий 
қийматликларни 
ҳисобга оладиган 
счётлар 
5910 «Камомадлар ва 
моддий бойликларнинг
бузилишидан келадиган 
нобудгарчиликлар» 
4730 «Моддий зарарни 
қоплаш бўйича 
ходимнинг қарзи» 
Д-т 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling