Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Режали йўқлама, унинг мақсадга мувофиқлиги ва яхшироқ ўтказилишидан келиб 
чиққан ҳолда, олдиндан белгиланган муддатларда ўтказилади. Тўсатдан ўтказиладиган 
йўқлама корхона раҳбарининг фармойиши билан текширувчининг, хўжалик фаолиятини 
текширишни ўтказаётган тергов органларининг талаби билан ўтказилади. Режадан 
ташқари йўқлама табиий офатлар (ўт кетиши, сув тошқини)лардан кейин ҳамда моддий 
жавобгар шахслар алмашганида ўтказилади. 


 
7.8. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ 
РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ 
 
Йўқлама ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш учун маълум тартиб 
мавжуддир. 
Йўқлама корхона раҳбари томонидан тайинланган ва буйруқ билан тасдиқланадиган 
махсус комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия ишда албатта бош бухгалтер 
қатнашади. Йўқламани ўтказиш одатда ойнинг бошига мўлжалланиб, йўқламанинг 
натижаларини кейинчалик ҳисоб кўрсаткичлари билан солиштиришни осонлаштиради. 
Йўқлама ўтказиш арафасида текшириладиган қийматликлар сақланадиган жойларда 
барча кирим ва чиқим ҳужжатларининг ишлови тугалланган, таҳлилий ҳисобдаги барча 
ёзувлар қилинган ва қолдиқлар чиқарилган бўлиши керак. Йўқлама қилинган барча 
буюмлар - номери, саралари, ҳажмлари, бўйича жойлаштирилган, ҳар хил буюмлар 
сараланиб жойлаштирилган бўлиши керак. 
Йўқлама ҳар бир сақлаш жойи ва моддий жавобгар шахс бўйича, унинг қатнашувида 
алоҳида – алоҳида ўтказилади. Барча моддий бойликлар албатта санаш, тортиш ёки ўлчаш 
йўли билан текшириб чиқилади. Мустаснолар фақат бузилмаган фабрикавий идишларда 
сақланадиган ҳамда юкланиши қийин ноқулай бўлган арзон буюмларга нисбатан йўл 
қўйилиши мумкин. Биринчисининг сони ҳужжатлар асосида аниқланиши мумкин, лекин 
бунда ҳам ҳужжатдаги маълумотларнинг тўғрилиги албатта танлаб текшириш йўли билан 
текшириб чиқилади; иккинчиларнинг сони эса - техника ҳисоб - китоблари билан 
аниқланади. Бундай усуллар билан текшириш ҳақида одатда йўлланма ведомостларида 
белги қўйилади. 
Аниқланган ва ҳисоблаб чиқилган қийматликлар ҳақидаги маълумотлар барча 
йўқлама комиссия аъзолари томонидан изоҳланадиган йўқлама рўйхатига ёзиб қўйилади. 
Моддий жавобгар шахс рўйхатда келтирилган барча қийматликлар унинг қатнашувида 
текширилганлиги, улар унинг жавобгарлигида сақловга қабул қилинганлиги ва унинг 
комиссияга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида тилхат беради. Агар даъвоси бўлса, унда 
даъволар нимадан иборат эканлиги аниқ кўрсатилади. Йўқлама қилинаётган буюмларнинг 
баҳоланиши рўйхатда фақат уларнинг ҳисобдаги баҳоланишида фарқ қилганда ёки унинг 
маълумотлари асосида аниқлаб бўлмаслиги натижасидагина кўрсатилади. 
Шундай қилиб, йўқлама рўйхатлари хўжалик маблағларининг ҳақиқатда 
мавжудлиги ва ҳолатини акс эттирувчи ҳужжатлардан иборат экан. Йўқлама ўтказиб 


бўлгандан кейин бу ҳужжатлар бухгалтерияга уларнинг ҳақиқий қолдиқларини ҳисоб 
маълумотларидаги билан солиштириш ва уларни йўқламадаги маълумотларга 
мувофиқлаштириш учун топширилади. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling