Ишлаб чиқариш жараёни ҳисобининг таърифини келтирамиз:
«Материаллар», «Меҳнатга ҳақи
бўйича ходимлар билан ҳисоб-
китоблар», «Суғурта бўйича тўловлар»
счётлари
Асосий ишлаб чиқариш» сч.
Д-т
К-т
Д-т
К-т
1
«Умумишлаб чиқариш
харажатлари» сч.
Д-т К-т
4
5
«Меҳнатга ҳақи бўйича ходимлар
билан ҳисоб - китоблар» счёти, «Суғурта
бўйича тўловлар» счётлари
Д-т
К-т
2
«Омбордаги тайёр маҳсулот» сч.
Д-т К-т
“Асосий воситаларнинг эскириши”
3
Бунда:
1-
маҳсулотнинг айрим турлари таннархига тўғридан тўғри
киритилиши мумкин
бўлган харажатлар (тўғри харажатлар);
2-
ишлаб чиқаришга хизмат қилиш ва бошқариш билан боғлиқ бўлган
харажатларнинг ҳисобланиши (аниқланиши);
3-
ишлаб чиқариш аҳамиятидаги асосий воситалар бўйича амортизацияни
ҳисобланиши;
4-
ишлаб чиқаришга хизмат қилиш ва бошқаришга қилинган
харажатларни
ҳисобдан чиқариш ва тақсимлаш (эгри харажатлар);
5-
тайёр маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи.
Тайёрланган маҳсулот уни ишлаб чиқаришдан чиқариш вақтигача норматив (режа)
таннархида баҳоланади. Унинг ҳақиқий таннархи фақат ҳисобот даврининг охирида
аниқланади ва норматив (режа)
таннархи билан солиштириб, натижада четга оғишишлар
аниқланади. Агар ҳақиқий таннарх норматив (режадаги)дан кам бўлиб чиқса, ундан оғиш
тежамни англатади, унинг акси бўлиб чиқса, унда - норматив (режадаги)га нисбатан
ортиқча харажат бўлади.
Бошқарув ҳисобида тайёр буюмларнинг чиқарилиши кенгайтирилган тартибда акс
эттирилади, яъни режадаги таннарх ҳам, ундан оғишлар ҳам барча маҳсулот (ишла,
хизматлар) бўйича ва уларнинг айрим турлари бўйича алоҳида кўрсатилади.
Бошқарув ҳисоби тизимидаги ишлаб чиқариш муомалаларини ҳисобга олишга мисол
келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: