Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
Биринчи муомала. Материаллар ҳақиқий таннарх бўйича сарфланади.
М маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 10620 сўм. Н маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 10480 сўм. Жами 21100 сўм. Умумишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун 4100 сўм. Ҳаммаси 25200 сўм. Материалларнинг сарфланиши биринчи навбатда «Материаллар» счётида акс эттирилади. Бу счёт мазкур муомаланинг ҳамма суммасига кредитланади, чунки у актив счётдир, бу муомаланинг натижасида омбордаги материаллар миқдори камайган. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган материаллар қиймати «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетига ёзилади, чунки бу чиқимлар маҳсулот таннархига бевосита киритилади. Асбоб - ускуналарни сақлаш ва ишлатишга ҳамда умумишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланган материаллар қиймати «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебетида ҳисобга олинади, чунки улар М ва Н маҳсулотлари ўртасида қандай тақсимланиши ҳали номаълумдир. Мазкур муомала бўйича бу счётлар дебетланади, чунки уларнинг ҳаммаси активдир, материалларнинг ишлаб чиқаришга сарфланиши эса уларда акс эттириладиган чиқимларнинг кўпайганлигини билдиради. Биринчи операциянинг ёзилиши: Д-т «Асосий ишлаб чиқариш» сч. 21100 Д-т «Умумишлаб чиқариш харажатлари» сч. 4100 К-т «Материаллар» сч. 25200 Маҳсулотни таёрлашга харажатларни /21100 сўм/ «Асосий ишлаб чиқариш» синтетик счётининг дебетига ёзгандан кейин, уни шу ондаёқ ҳар бир буюмнинг тури бўйича таҳлилий счётларга тарқатиш лозим. Уларда қисман суммалар қуйидагича акс эттирилади: М маҳсулот ишлаб чиқариш счётининг дебетида 10620. М маҳсулот ишлаб чиқариш счётининг дебетида 10480. «Асосий ишлаб чиқариш» синтетик счётининг ҳар бир таҳлилий счётида харажатларнинг айрим турларини йиғиш учун ажратилади. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling