Microsoft Word Buhgalter doc


Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш. Бунинг учун ҳам ҳамма ишлаб 
чиқариш маҳсулотининг умумий сони, ҳам ҳар бир маҳсулот турининг сони аниқлаб 
чиқилади. Ҳар бир маҳсулот турининг миқдори ва пул, ҳам натурал ўлчагичларида 
аниқланади; 
Таннархнинг шаклланиши устидан бошқариш. Бунда ишлаб чиқариш 
харажатларини ҳисобга олиш, уларнинг юзага келиш жойлари ва жавобгарлик марказлари 
бўйича ташкил қилиниб, бундай ҳисоб меъёрлар (стандартлар), меъёрлардан четга 


оғишиш, меъёрларни ўзгариши, унинг сабаблари айбдорлари ва ташаббускорлари бўйича 
юритилади; 
Маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаб топиш. Шу мақсадда корхонанинг 
ҳамма ишлаб чиқарган маҳсулоти ва унинг ҳар бир турига қилган харажатлари миқдори 
аниқланади. Бунинг учун таннархга киритилган қуйидаги алоҳида ҳужжатлар тўғрисидаги 
маълумотлардан фойдаланилади: ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи, ишлаб 
чиқаришга сарфланган материаллар қиймати, маҳсулотни тайёрлашда бевосита 
қатнашадиган меҳнат воситалари ва номоддий активлар амортизацияси ҳамда ишлаб 
чиқаришга хизмат қилиш ва бошқаришга қилинган харажатлар суммаси. 
Ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш қатор махсус счётлардан фойдаланилади. Улардан 
энг муҳими «Асосий ишлаб чиқариш» актив счётдир. Унинг дебетида асосий ишлаб 
чиқаришнинг маҳсулотини тайёрлашга қилинган барча харажатлар йиғилади. Бу счётнинг 
маълумотлари асосида ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ва маҳсулотнинг ҳақиқий 
таннархи аниқланади. У ишлаб чиқариш тугагандан кейин шу счётни кредитидан 
«Омбордаги тайёр маҳсулот» счётининг дебетига ўтказилади. 
Асосий маҳсулотнинг ҳар бир турининг таннархи ҳисоб тизимида «Асосий ишлаб 
чиқариш» синтетик счётига очиладиган таҳлилий счётлар маълумотлари асосида 
аниқланади. Улар маҳсулотнинг айрим турлари ёки бир турдаги маҳсулот гуруҳлари 
бўйича юритилади. 
«Асосий ишлаб чиқариш» счётида маҳсулот тайёрлашга қилинадиган харажатлар 
аста - секин йиғиб борилади. Бевосита бу счётга фақат маҳсулотнинг айрим турлари 
таннархига тўғридан - тўғри қўшиладиган тўғри харажатлар ҳисобдан чиқарилади. Одатда 
бу ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи ва меҳнат буюмлари (асосий материаллар) 
қийматидан иборат бўлади. Меҳнат воситаларининг амортизациясига келсак, унда шуни 
таъкидлаш лозимки, цехсиз таркибий тузилишга эга бўлган, лекин бир нечта маҳсулот 
турини ишлаб чиқарадиган корхоналарда, улар кўпинча бу счётга бевосита олиб 
борилмайди. Гап шундаки, ҳатто меҳнат қуролларининг амортизацияси, одатга кўра, эгри 
харажат ҳисобланади. Цехли тузилишга эга бўлган корхоналарда амортизация маҳсулот 
таннархига умумишлаб чиқариш харажатлари таркибида олиб борилади. 
Умумишлаб чиқариш харажатлари дастлаб махсус счётда акс эттирилади. Бу ушбу 
харажатлар сметасига риоя қилинишини назорат қилиш учун маълумотлар олиш 
зарурияти билан ҳамда кўпчилик корхоналарда бундай харажатлар эгри бўлганлиги, 
уларни айрим маҳсулот турларига бевосита олиб бориш мумкин эмаслиги, чунки улар 
аниқ бир маҳсулот турини ишлаб чиқариш билан тўғридан - тўғри боғлиқ бўлмаганлиги 
ва шунинг учун шартли тақсимланишни талаб қилинганлиги билан юзага келган. 


Умумишлаб чиқариш харажатлари икки турга бўлинади: 1) асбоб - ускуналарни 
сақлаш ва ишлатиш харажатлари, 2) цехларга хизмат қилиш ва бошқариш харажатлари. 
Бу харажатларни ҳисобга олиш учун «Умумишлаб чиқариш харажатлари» номли актив 
йиғиб - тақсимловчи счёт юритилади. 
Асбоб - ускуналарни сақлаш ва ишлатиш харажатларига асбоб - ускуналарнинг ва 
ишлаб чиқариш транспортининг амортизацияси, уларни жорий тузатиш ва ишлатиш 
харажатлари ва бошқалар киради. Умумишлаб чиқариш харажатларига цехларни 
бошқариш ва хизмат қилиш ходимларининг иш ҳақи, умумишлаб чиқариш эҳтиёжлари 
учун сарфланадиган материаллар ва ёқилғи (иситиш, ётириш ва ҳоказо) умумишлаб 
чиқариш аҳамиятидаги меҳнат воситаларининг (цех бинолари, цех хўжалиги анжомлари 
ва бошқалар) амортизацияси киради. 
«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебетига ҳисобот давридаги барча 
тегишли харажатлар ёзиб борилади. Бу счётнинг кредити бўйича унинг дебетида йиғилган 
харажатлар, ишлаб чиқариш харажатларининг умумий суммасига қўшиш ва маҳсулот 
таннархини аинқлаш учун «Асосий ишлаб чиқариш» счёти (ва баъзи бошқа счётлар)нинг 
дебетига ҳисобдан чиқарилади. Шундай қилиб, ойнинг охирида бу счётда қолдиқ 
қолмайди ва у балансда акс эттирилмайди

Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг хусусиятлари-ни кўриб чиқамиз. 
Юқорида қайд этилганидек, материаллар маҳсулот таннархига ҳақиқий таннархда 
киритилади; уларни ишлаб чиқаришга сарфлашда, харид қийматлари билан биргаликда 
шунингдек сарфланган материалларга тўғри келадиган транспорт - тайёрлаш харажатлари 
харажатларининг тегишли ҳиссаси ёки оғиш (нархлар фарқи)нинг ҳиссаси ҳам ҳисобдан 
чиқарилади. 
Иш ҳақини ҳисоблаганда ҳисобда шунингдек ижтимоий суғурта ажратмалар, пенсия 
фонди ҳамда ишчи ва хизматчиларни иш билан таъминлаш фондига ажратмалар ҳам акс 
эттирилади. Бу ажратмаларнинг суммалари ҳисобланган иш ҳақининг суммасига нисбатан 
белгиланадиган фоизларда аниқланади. Уларга тегишли ҳисоб - китобларни ижтимоий 
суғурта, пенсия фонди, иш билан таъминлаш фонди билан ҳисобга олиш учун «Суғурта 
бўйича тўловлар» номли пассив счётда юритилади. 
Бу счётларнинг кредитида ижтимоий суғуртага, пенсия фондига ва бандлик фондига 
корхона томонидан ажратилган ва ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича 
мажбуриятлари суммалари ёзилади, дебет бўйича эса шу мажбуриятларнинг узилиши 
(ҳисоб - китоб счётидан пул ўтказиш билан тўлаш, корхона ичида фойдаланиш, масалан, 
касаллик варақалари бўйича тўлаш ва ҳоказо) акс эттирилади. 


Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олишда биринчи 
навбатда улар қийматининг бир қисмини тайёрланган маҳсулотга ўтказилишини кўрсатиш 
керак, яъни уни маҳсулот таннархига қўшиш (киритиш) керак. Шу сабабдан амортизация 
суммаси цехсиз тузилишга эга бўлган корхоналарда «Асосий ишлаб чиқариш» счётига, 
цехли тузилишдаги корхоналарда эса - «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётига олиб 
борилади. Шу билан бир вақтда ҳисобланган амортизация суммаси асосий воситалар ва 
номоддий активларнинг эскиришини англатади. Асосий воситалар ва номоддий 
активларнинг эскириши уларнинг дастлабки қийматини камайишига олиб келади. Лекин 
бухгалтерия ҳисобида албатта сақланиши керак, чунки амортизация суммаси унга 
нисбатан ҳисоблаб топилади. Шунинг учун «Асосий воситалар», «Номоддий активлар» 
счётларида уларнинг фақат ҳаракати - кирими ва чиқиши - акс эттирилади. Эскириши эса 
алоҳида - махсус пассив бўлган «Асосий воситаларнинг амортизация» ва «Номоддий 
активларнинг эскириши» счётида акс эттирилади. Эскириш счётларининг дебетидаги ёзув 
эскириш асосий воситалар ва номоддий активларнинг ишлаб чиқариш жараёнида 
қатнашиши ва тегишли тартибда қийматини ўтказиши натижасида амортизациясининг 
кўпайишини кўрсатади. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling