Microsoft Word Buhgalter doc
ТА’МИНОТ ЖАРАЁНИНИНГ ҲИСОБИ
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
6.2. ТА’МИНОТ ЖАРАЁНИНИНГ ҲИСОБИ Таъминот жараёни корхоналарни маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат буюмлари билан таъминлайдиган операциялар мажмуасидир. Корхона мол етказиб берувчилардан материаллар, ёқилғи ва бошқа буюмларни шартнома келишилган нархларида харид қилади. Бу нархлар унинг учун сотиб олиш нархи ёки тайёрлаш қиймати ҳисобланади. Ундан ташқари таъминот (тайёрлов) операциялари билан боғлиқ бўлган сарфлар ҳам жумладан, харид қилинган бойликларни ташиб келтириш, уларни ортиш ва тушириш харажатлари, уларни темир йўл бекати (бандаргоҳлар), омборга етказиб келтириш харажатлари ва бошқалар киради. Бу харажатларнинг барчаси транспорт - тайёрлаш харажатлари деб номланади. Товар - материал заҳираларини баҳолаш 4-БҲМС билан тартибга солинади. Харид қиймати ва ҳақиқий (режадаги) транспорт - тайёрлаш харажатлари иккаласи биргаликда харид қилинган меҳнат буюмларининг ҳақиқий (режадаги) таннархини ҳосил қилади. Таъминот жараёни режалаштирилган тартибда ташкил қилинади ва қуйидагиларни назарда тутади: таъминот ҳажми, яъни корхона томонидан режалаштирилаётган даврада харид қилиниши лозим бўлган меҳнат буюмларининг миқдори ва шу меҳнат буюмларининг режада белгиланган таннархи. Демак, таъминот жараёнининг асосий мақсади - таъминотнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлашдан иборат. Бухгалтерия ҳисоби корхона томонидан ўтган давр ичида ҳарид қилинган меҳнат буюмларининг миқдори ва турлари ҳақида маълумот беради. Бу маълумотлар ҳам натура, ҳам пул ўлчагичларда кўрсатилади. Меҳнат буюмларининг айрим турларининг тайёрланиши ҳақидаги маълумотларга биноан умуман таъминот бўйича топшириқларнинг бажарилишини тавсифловчи умумий кўрсаткич топилади, ва харид қилинган меҳнат буюмларининг ҳақиқий таннархи ҳисоблаб чиқилади. Бухгалтерия ҳисоби меҳнат буюмларининг ҳар бир турини тайёрлашга қилинган корхона харажатларининг ҳақиқий миқдорини аниқлайди. Бунда харид қилинган меҳнат буюмларининг таннархи фақат қилинган харажатларнинг умумий суммасинигина эмас, балки шу харажатларнинг айрим таркибий қисмларини акс эттириди. Бу вазифаларни ечиш учун бухгалтерия тизимининг ишлаб чиқариш заҳиралари счётларидан фойдаланилади. Таъминотнинг ҳақиқий ҳажми бу счётларда уларни дебети бўйича қатъий (ҳисоб) - режали ёки харид қилиш - нархларидаги айланманинг ҳажми билан аниқланади. Уларнинг ҳақиқий таннархи харид нархларидаги қиймати билан транспорт - тайёрлаш харажатларини қўшиб чиқиш йўли билан аниқланади. Синтетик счётлар маълумотлари асосида фақат ҳамма тайёрланган бойликларнинг ҳақиқий умумий таннархини ҳисоблаб чиқиш мумкин. Ваҳоланки, таъминот жараёнини бошқариш учун харид қилинган материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқаларнинг ҳар бир турини таннархини тавсифлофчи аниқ маълумотлар керак бўлади. Бундай маълумотлар ёзувлари алоҳида тартибда юритиладиган тегишли аналитик счётлардан олинади. Моддий бойликларнинг келиб тушиши дебетда икки нархда, яъни ҳақиқий таннархда ва шу корхонада қабул қилинган ҳисоб нархида (масалан, харид нархида) кўрсатилади. Бунинг учун дебетда икки устун ажратилади: биттаси - келиб тушган моддий бойликлар таннархини ҳамда унсулларини (харид қийматини ва траспорт - тайёрлаш харажатларини) ёзиш учун, бошқаси фақат ҳисобда қабул қилинган нархда ёзиш учун. Бундай тартиб натижасида траспорт - тайёрлаш харажатлари суммаси жуда оддий йўл билан аниқланади: у ҳар иккала устун ўртасида фарққа тенг бўлади. Моддий бойликларнинг айрим турлари ҳақиқий таннархини ҳисоблаб топиш учун олдин транспорт - тайёрлаш харажатларининг харид нархига бўлган нисбати (%)ни топиб олинади, топилган фоиз бўйича, таҳлилий счётлардан фойдаланилган холда, мазкур моддий бойликка тегишли бўлган харажат суммаси ҳисоблаб чиқилади ва унинг суммасини уларнинг нархидаги қийматига қўшилади. Бу сумма калькуляция қилинаётган материалларнинг ҳақиқий таннархини ҳосил қилади. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling