Microsoft Word Buhgalter doc


 ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 
7.7. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ 
 
Бухгалтерия ҳисобининг олдида қўйиладиган муҳим талаблардан бири унинг 
кўрсаткичларининг реаллиги (тўғрилиги)ни таъминлаш талабидир. Бу талабга жавоб 
берганда, бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари ҳақиқатга тўла - тўкис мувофиқ бўлиши 
керак. 
Ҳисобда акс эттириладиган келиб тушган ёки берилган қийматлар - материаллар, 
пул маблағлари, тайёр маҳсулот ва бошқаларнинг сони ҳақиқатда олинган ёки берилган 
сонга тўғри келиши, шу қийматларнинг ҳисоб маълумотлари бўйича қолдиқлар миқдори 
эса уларни сақлаш жойларидаги ҳақиқий қолдиқларига тўғри келиши керак. Ваҳоланки 
ҳисоб маълумотлари баъзиларда ҳақиқатга тўғри келавермайди. Бу қуйидаги сабаблар 
билан содир бўлиши мумкин.
1. 
Табиий сабаблар - материалларнинг оғирлиги ёки сифатининг ҳавонинг 
ҳарорати ёки намлигининг ўзгариши, уларнинг кемирувчи, ҳашоратлар, 
микроблар ва бошқалар томонидан бузулиши, уларнинг сақлаш, бир жойдан 
иккинчи жойга кўчириш пайтида кўриш, парланиш, тўқилиш ва шу кабилар 
натижасида кўрилган йўқотишлардан иборат. 
2. 
Моддий қийматликларни қабул қилиш ёки беришдаги ноаниқликлар - кам 
ўлчаш, ҳато ҳисоблаш, кам тортиш натижасида маблағнинг бошқа миқдори ёки 
сифати (ҳажм, сорт) қайд этилишидир. Моддий бойликларнинг бир сортини 
(сифатини) бошқаси билан аралашиш хилларни алмаштириш (пересортица) деб 
номланади. 
3. 
Ҳисобдаги хатолар - дастлабки ҳужжатлардаги хато ёзувлар, ҳисоблаб 
чиқишдаги арифметик хатолар, счётларда ҳужжат маълумотларини нотўғри акс 
эттириш ва шу кабилардан иборат. 
4. 
Суистеъмоллар - ўғриликлар, кам тортиш ёки кам ўлчаш, пуллар ва бошқаларни 
беришдаги кам ҳисоблаш ҳамда маблағларни тўғридан - тўғри ўзлаштириб 
олишдан иборат. 
Юқорида ёритилган ҳодисаларни уларни содир бўлаётган дақиқада ҳисобга олиб 
бўлмайди, чунки улар ҳужжатлаштирилмайди. Натижада, олинган келишмовчиликлар 
(тўғри келмасликлар) фақат вақти - вақти билан ўтказиладиган маблағлар ҳақиқий 
қолдиқларини ҳисоб маьлумотлар билан юзага чиқарилади. Бундай солиштириб 
текшириш ҳисоб маълумотларини тўлдириш ва унга аниқлик киритиш ҳамда турли - 
туман суистеъмолларга қарши кураш олиб бориш имконини беради. Ҳақиқий 


қолдиқларни йўқлама (инвентаризация) қилиш деб номланадиган махсус рўйхатга олиш 
йўли билан аниқланади. 
Инвентаризация (йўқлама) ўтказиш тартиби 19 – МҲБС «Инвентаризацияни ташкил 
этиш ва ўтказиш» билан белгиланади. 
Йўқлама қилиш - бу ҳужжатликдаги маблағлар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини 
уларнинг ҳақиқатда мавжудлигига тўғри келишини таъминлаш учун хизмат қиладиган 
бухгатерия ҳисобининг усулидир. 
Шундай қилиб, йўқлама қилиш ҳужжатлаштиришнинг мажбурий қўшимчасидир. 
Фақат шу усулларнинг ҳар иккаласи - ҳужжатлаштириш ва йўқлама қилишнинг 
ёрдамчигина барча хўжалик ҳодисаларининг тўкис тўлиқ эттирилиши таъминланади. 
Маблағларни тўла қамраб олишлигига қараб йўқлама қилиш икки турга, яъни тўла 
ва қисман йўқлама қилишга бўлинади. 
Тўла йўқлама қилиш беистисно барча хўжалик маблағларини ўз ичига олади. У, 
қоидага кўра, йиллик ҳисоботни ўтказишдан олдин кейинги йилнинг 1-январидаги 
ҳолатда тузилади. Лекин унинг жуда мураккаблиги ва кўп меҳнат талаблиги туфайли 
маблағларнинг айрим турларининг йўқламасини олдинроқ ўтказса ҳам бўлаверади. 
Масалан, асосий воситаларни - 1-ноябрдан олдин эмас, капитал сарфларни - 1-декабрда 
олдин эмас, товарлар, тайёр маҳсулот, ишлаб заҳираларини - 1-октябрдан олдин эмас ва 
ҳоказо. 
Қисман йўқлама қилиш хўжалик маблағларининг бирор турини ўз ичига олади
масалан, фақат материалларни ёки фақат мол етказиб берувчилар билан ҳисоб - 
китобларни. Улар, тўла инвентаризациядан ташқари, йил давомида бир неча марта 
ҳисобот маълумотларнинг аниқлигини таъминлаш, ўғриликларга ва талофатларга қарши 
курашни кучайтириш ҳамда молиявий интизомни кучайтириш мақсадида ўтказилиши 
керак. 
19 – БҲМС кўра, ҳисобот йилида ўтказиладиган йўқламалар сони, уларни ўтказиш 
санаси, уларнинг ҳар бирида текшириладиган мулклар ва мажбуриятлар рўйхати, йўқлама 
ўтказиш мажбурий бўлмаган бошқа холларда, корхона, ташкилотнинг ўзи томонидан 
белгиланади. Йўқлама ўтказиш қуйидаги ҳолларда мажбурийдир: корхона мулки ижарага 
берилганда, давлат ёки муниципал корхонани сотиб олганда, сотилганда, ҳамда уни 
акциядорлик жамиятига ёки ширкатлар жамиятига айлантирилганда; моддий жавобгар 
шахслар алмаштирилганда (ишларни қабул қилиш - топшириш кунига); ўғриликлар ва 
суистеъмолликлар ҳамда қимматликларнинг бузилиши ҳолатлари аниқланганда; йиллик 
бухгалтерия ҳисоботини тузишдан олдин (йўқламаси йиллик ҳисоботнинг 1-октябргача 
ўтказилган мулклардан ташқари). Иморатлар, иншоотлар ва бошқа ҳаракатсиз 


воситаларнинг йўқламаси ҳар икки - уч йилда бир марта, кутубхона объектлариники эса 
беш йилда бир марта ўтказилиши мумкин.
Асосий воситалар, капитал қўйилмалар, тайёр маҳсулот ва шу кабиларнинг 
йўқламаси бир йилда камида бир марта ўтказилиши керак (тўла йўқлама ўтказилганда). 
Бошқа маблағларнинг йўқламасини тез - тез ўтказиб туриш мақсадга мувофиқдир. 
Масалан, дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб - китобнинг йўқламаси - бир йилда камида 
икки марта, бюджетга тўловлар бўйича ҳисоб – китобни - ҳар чоракда камида бир марта, 
пул маблағларини - ҳар ойда бир марта, банклар билан ҳисоб – китобни - ҳар ойнинг 
биринчи кунига ўтказилиши лозим. 
Йўқлама ўтказиш ўзининг характерига кўра режали ва тўсатдан ўтказиладиган 
йўқламага бўлинади. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling