Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

 
Учинчи боб 
Ҳайвонот боғи ва кулги хонасидан чикиб улар чайқов бозори томон йўл олишди. У ердан 
совғалар харид қилишди. Ажимуротга янги, чиройли, ялтироқ пўкак тўппонча олишди. Томоша 
қилиб тўймайсан, худди ростакам наганнинг ўзи. Қизчаларга эса аллақандай рангли, юмшоқ 
резина коптоклар олишди. Резинкасига туртиб қўйсанг бўлди, копток гоҳ тепага, гоҳ пастга 
сапчийди. Онасига рўмол олдилар ва яна қанд-қурс дегандай... 
Бутун бозорни айланиб, ҳамма нарсани кўрдилару, лекин каруселда учмадилар, отаси ҳам, 
туша қол, деб айтмади. Бу кичкина болалар ўйини, сен бўлсанг йигит бўлиб қолдинг, бир-икки 
йилдан кейин уйлантириб қўйсак ҳам бўлаверади, дея ҳазиллашди. Каруселнинг олдида бир оз 
туришиб, томоша қилишди. Нефть базасига бориш керак, станцияга улгуриш, бочкаларни 
тўлғизиб йўлга тушиш керак. Кеч эса кириб қолди, дея уни отаси шошилтирди. Ҳақиқатан улар 
нефть базасига етиб келишганида қуёш шаҳар ортига оғиб қолган эди. Шу ердан, шаҳар чети 
бўйлаб юриб, йўлдаги чойхонадан палов еб қоринларини тўйғазиб олишгач, уйга қайтишди. 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
12
Қош қорая бошлаганида шаҳар четидаги боғларни ортда қолдириб, яна ўша ўзлари кундузи 
шаҳарга кириб келган йўлга чиқиб олишди. Ёзги чечаклар ҳиди анқиган оқшом илиқ эди. Йўл 
бўйидаги ариқчада бақалар вақиллашар, отлар эса бир маромда қадам ташлардилар, ахир тўла 
бочкалар билан чопиб бўлармиди. Султонмуротни астасекин уйқу элита бошлади. Чарчади. 
Чарчамай бўладими ахир — бугун шундай ажойиб кун бўлдики, асти қўявер. Афсуски, аравада 
чўзилишга жой йўқ. Унинг бўлса жуда ухлагиси келарди. Отасининг елкасига бошини қўйди-ю, 
қаттиқ уйқуга кетди. Ҳар замон-ҳар замон ўнқир-чўнқир жойларда кўзини очарди-ю, яна 
юмарди. Ҳар гал ухлашдан олдин, дунёда оталар борлиги қандай яхши, деб ўйларди. Отасининг 
бақувват елкасига бошини қўйиб ухлаш бехавотир ва осойишта эди. Арава ҳамон таракдаб, 
ғижирлаб борар, отлар туёғи дукурлар эди. 
Қанча йўл босганларини Султонмурот билмай қолди, бехосдан арава тўхтади. Атроф жимиб 
қолди. Отаси уни қўлига кўтариб олди-ю, қаергадир олиб борди. 
— 
Катта бўлиб қолибди-я, кўтариб бўлмайди. Оғир бўлиб қопти, — шивирлади ўғлини 
бағрига босиб. Кейин уни пичанлар устига ётқизиб, устини фуфайка билан ўраркан, деди: 
— 
Сен ухлайвер, мен отларни чиқариб ўтга қўйвораман. 
Султонмурот шундай маза қилиб ухлаётганидан кўзини очмади ҳам. Фақат яна, дунёда 
оталарнинг бўлиши қандай яхши, дея ўйлади. 
Отаси оёғидан ботинкасининг боғичини ечиб олганида у яна уйғониб кетди. Ботинкалар кун 
бўйи оёғини роса қисган эди. Отаси ботинка оёғини қисганини қаердан била қолди экан? 
У қайтадан уйқута кетаркан, гўё ўзини оқим бағрига ташлаб сузиб кетаётгандай эркин ҳис 
қилди. Назарида шамол тўлқинлари майсазор бўйлаб яйраб, ўйнокдаб эсаётгандай туюдди. Гўё 
у ўша майсазор узра югурар, шўнғир ва ўша мавжланаётган майсазорга кўкдан унсизгина 
юлдузлар ёғиларди... У ер-бу ерга жимгина ёнаётган юлдузлар тўкилар, аммо у етиб келгунича 
юлдузлар сўниб қоларди. У туш кўраётганини ҳис қиларди. Гоҳ-гоҳ уйғониб тушовланган отлар 
кўм-кўк ўтларни илдизи билан суғуриб кавшаётганини ва бўшатиб қўйилган сувлиғини 
шилдиратиб ғарам ёнидан ўтаётганини эшитар эди. Отаси ёнида ётганини, далада тунаб 
қолишганини билар ва кўзини очса чиндан ҳам осмондан тўкилаётган юлдузларни кўришига 
ишонар эди. 
Аммо кўзини очгиси келмас, маза қилиб ухлаётган эди. Тун ярмида совуқ туша бошлади. 
Отаси сари сурила-сурила унинг биқинига кириб олди ва шунда отаси уйқу аралаш уни 
қучоқлаб маҳкам бағрига босди. Улар йўл бўйида, яйдоқ далада, очиқ ҳавода ухлашарди. Бу 
сенга уйда, юмшоқ болишда ухлаш эмас... 
Кейин у тез-тез юлдузли тушини эслаб юрди... 
Шундоққина икки қадам нарида бир бедана тонг отгунча тинмай сайраб турди... Дунёдаги 
барча беданалар бахтли бўлсалар керак. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling